анимистик диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва унинг илмий аҳамияти

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1547311725_73811.doc анимистик диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва унинг илмий аҳамияти режа: 1. ҳаёт ва ўлим орасидаги фарқ, диний эътиқодлар тарихи анимизм 2. ғарб олимларининг фикрича, анимизм назарияси иккига бўлинади. 3. халқ орасидаги мавжуд шунга ўхшаш урф-одатлар қадимги диний эътиқодлар ҳаёт ва ўлим орасидаги фарқ, диний эътиқодлар тарихи анимизм — "руҳларга ишонч"дан келиб чиқади, "барсман" мажнунтол шохларидан таркиб топган, нафас-руҳ, иккита руҳ-жон, ўтганлар руҳларига атама "уй", руҳнинг қуш сиймосида тасаввур этилганлиги, аждодлар руҳлари -фравашилар, қуёшга интилувчи руҳ, оссуарийдаги тасвирлар, фравашилар тириклар уйига келади, аждодларни хотирлаш маросими, наврўз — "умид куни", байрамлар дунёвий ва диний бўлади, оламдан ўтган уста-пирлар, урф ирими, ажина-девларга ишонч, ўлим ажинаси насуни хайдаш, «ижобий» ва салбий девлар, заххок, жин-фаришта- ажина-дев атамаларининг ўгирувчанлиги, анимизм эътицоди қадимий бошланғич фалсафага замин яратади ва ривожланган жаҳон динлари матнида ҳам ўз ўрнига эга. дуализм кўринишларидан бири бўлган ҳаёт ва ўлим орасидаги фарқ ибтидоий инсонни жуда қизиқтириб ва, айни пайтда, қўрқитиб келган ва шу …
2
ишончини ўрганиб, биринчи бўлиб илмга «ибтидоий анимизм» (лотинча «анима» -қалб ва «анимус» - руҳ) тушунчасини киритади. унинг таъбирича, анимизм - руҳий мавжудотларга ишонч бўлиб, бирламчи диний эътиқодни билдирган олим дин келиб чиқишининг анимистик назариясини далиллар билан асослаб, анимизмнинг ўзга ибтидоий эътиқодлар - фетишизм ва тотемизм билан узвий алоқасини кўрсатиб беради. ғарб олимларининг фикрича, анимизм назарияси иккига бўлинади. биринчиси - тирик мавжудотлар рухга эга ва у эгасининг вафотидан сўнг хам йўқолиб кетмайди. иккинчиси - табиат-коинот рухлари ва қудратли худолар мавжудотларни бошқаради. умуман олганда, бу рухларнинг инсон хаёт-мамотини бошқаришига бўлган ишончдан уларга хуш ёқиш, хадя-қурбонлик келтириб, ўзларига нисбатан мойиллик ва кўмакка эришиш нияти пайдо бўлганлиги табиийдир. бундай ёндашув натижасида э. тайлор тўғри хулоса чиқаради: "... натижада, анимизм хукмрон илохлар ва уларга тобе рухлар, инсон рухи ва келажак хаётга ишонч-эътиқодларни ўз ичига қамраб олади. вақт ўтиши билан, бу эътиқодлар, ўз моҳиятига кўра, инсон ҳаётида чинакам топинишга айланади". айрим олимларнинг фикрича, диний эътиқодлар тарихи …
3
тоғ, дарё, ўрмон, хайвон, ўсимлик, тош, дарахт ва хоказолар)да онг ва фаолият юритиш қобилията борлиги хамда уларда ғайритабиий қудрат борлигига ишончни билдирган. шу асосда, уларга қурбонлик келтириш, сиғиниш ва маросимлар ўтказиш лозим, деб ҳисоблашган. ҳаттоки, турли металларнинг урилганда товуш чиқаришини, унда яшовчи руҳнинг овози, деб ҳисоблашган. тунисда сарчашма бўйида думалоқ тошлардан конус терилган бўлиб, ичида суяк бўлаклари ва турли ашёлар топилган. археологнинг тахминича, бу - сарчашма рухига хадя. рухларнинг бошқа тана ёки ашёларга ўтиш қобилиятига ишонч осиёда кенг тарқалиб, раввинлар фалсафасига биноан, 2100 та ўсимликнинг осмонда ўз химоячи-қўриқчиси мавжуд бўлган. ўсимликларда хам рух борлигига бўлган ишонч жануби-шарқий осиёда буддизм таъсири остида йўқолиб кетган. буддизм рисоқлаларида айтилишича, қадимий одамлар дарахтларнинг жони бор, деб уларни кесишмаган, аслида эса, улардан фойдаланиш мумкин. ўрта осиёда хам дарахтлар ва шохларига алохида муносабат бўлгани маълум. бу борада, олимлардан а. писарчикнинг турли манбалар ва оғзаки хабарлардан олган маълумотларини унинг тадқиқотларидан изоҳ этамиз. қадимдан айрим дарахтлар халқимиз тасаввурида …
4
рдуштийликда савоб саналган. қора қарғалар ин қурган дарахт бехосият дейилган. бухорода икки дарахт-устун орасидан ўтиш ёрдамида душманларнинг ёмон ниятини қайтариш мумкинлигига ишонишган. ўлкамизнинг сополлитепасида эрамиздан олдин қабрга тол шохчалари тўшалган, зардуштийлик маросимларидаги "барсман" эса, мажнунтол шохларидан таркиб топган. геродот маълумотларига кўра, ўлкамизда тол хипчинларида фол очишган ва айнан улар диний маросимларда ишлатилган.115: 203 бухорода толнинг хавони тозалаш фазилатига ишонишган ва тагида чойхоналар қуришган. самарқанд, сўх, сурхондарё ва бухорода тол тагида ухлаш шифобахш ва савоб хисобланган. айни пайтда, айрим жойларда дарахт соясида ухлаш нохуш саналган, чунки рухлар соя билан уйғунлашган. сўхда толдан шип ясашган ва кетмон дастасини хам, қўли енгил бўлсин", деб толдан тайёрлашган, сурхондарёда эса, биринчи бахорги хайдаш учун омочни. бойсунда ундан бешик ясаб, чақалоқни ёмон рухлардан химоя этиш ниятида бахорда куртак отаётган шохчаларини осиб қўйишгани маълум. толдан ясалган тобут эса мархумнинг гунохларини енгиллаштириб, жаннатга тушишига кўмак беришига ишонишган. самарқандда хам мархум, шу тариа, енгил кўчишига ишониб, тобуткашларнинг хассасини хам …
5
бало қайтарувчи" деб хисобланган ва уларнинг уруғларини тумор сифатида тақишган. мотам маросимларидаги таомлар хам зиғир ёрда тайёрланган. аммо қари дарахт қурий бошлаб, унда кавак хосил бўлса, худди вайрона харобалар сингари "деву ажиналар макони", деб хисобланган. сурхондарёда шохлари чириган толни мозорда хам олиб ташлаш мумкин бўлган, аммо олдинига қурбонлик келтириб, тиловат қилиш лозим бўлган. самарқанд ва зарафшонда чақалоқнинг биринчи олинган сочини тол тагига кўмишган. келин-куёв биринчи марта биргаликда хўплаган пиёла сувини ёшлар болажон бўлсин, деб толга сепишган. самарқанд табиблари тол шохлари ёрдамида касалларга суюқлик пуркаган. хоразм ва самарқандда деву ажиналарни қочириш учун фолбинлар барглари шилинган еттита тол хипчинларини ишлатган. зарафшон водийсида қурғоқчилик пайти мулла тол дарахтига тумор осиб, тепадан худо ҳам туморга сув юборади, деб тагидан сув сепиб турган. бахор пайти тол экиш савоб, шохларини синдириш эса - гунох саналган. фақат наврўз ".-байрамида ишлатиладиган шохларни синдириш мумкин бўлган. .яҳудийлар ҳам 7 кунлик хосил терими байрамининг бир кунида мехроб атрофида тол шохлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "анимистик диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва унинг илмий аҳамияти"

1547311725_73811.doc анимистик диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва унинг илмий аҳамияти режа: 1. ҳаёт ва ўлим орасидаги фарқ, диний эътиқодлар тарихи анимизм 2. ғарб олимларининг фикрича, анимизм назарияси иккига бўлинади. 3. халқ орасидаги мавжуд шунга ўхшаш урф-одатлар қадимги диний эътиқодлар ҳаёт ва ўлим орасидаги фарқ, диний эътиқодлар тарихи анимизм — "руҳларга ишонч"дан келиб чиқади, "барсман" мажнунтол шохларидан таркиб топган, нафас-руҳ, иккита руҳ-жон, ўтганлар руҳларига атама "уй", руҳнинг қуш сиймосида тасаввур этилганлиги, аждодлар руҳлари -фравашилар, қуёшга интилувчи руҳ, оссуарийдаги тасвирлар, фравашилар тириклар уйига келади, аждодларни хотирлаш маросими, наврўз — "умид куни", байрамлар дунёвий ва диний бўлади, оламдан ўтган уста-пирлар, урф ирими, ажина-девларга ишонч, ...

DOC format, 90.0 KB. To download "анимистик диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва унинг илмий аҳамияти", click the Telegram button on the left.