диннинг ибтидоий шакллари тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонизм

PPT 658.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1440332515_61412.ppt powerpoint presentation диннинг ибтидоий шакллари: тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонизм www.arxiv.uz www.arxiv.uz “инсон қачондан бери худога ишониб келади?”, “дин қачон пайдо бўлди?” каби саволлар доимо олимларни қизиқтириб, ўйлантириб келган. мазкур изланишлар неча асрлардан бери давом этиб келаётган бўлса-да, ҳали ҳануз бу борада бир тўхтамга келинмаган. умумий маънода, бугунги кунда фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд. www.arxiv.uz www.arxiv.uz биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. худо илк инсонларни яратиши билан уларга ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. бундай қараш фанда “теологик ёндашув” деб номланади. бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. жумладан, ислом динида – одам ва ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – адам ва ева. www.arxiv.uz www.arxiv.uz теологик ёндашувга кўра, турли буюмларга сиғиниш ва кўпхудолик, жумладан анимизм, тотемизм, фетишизм ва шомонлик яккахудолиликдан кейин юзага келган. динларнинг келиб чиқиши ҳақидаги иккинчи қараш …
2
ҳақидаги иккинчи қараш фанда “материалистик ёндашув” деб номланади. мазкур қарашларнинг пайдо бўлиши антик даврга бориб тақалиб, илк бор қадимги юнон файласуфлари қарашларида акс этган. xvii асрга келиб европада черков ҳокимиятининг сусая бошлаши, ҳурфикрлилик намояндалари - дин танқидчиларининг пайдо бўлиши, xix асрнинг иккинчи ярмида чарльз дарвин томонидан “турларнинг келиб чиқиши” (1859) номли асарнинг чоп этилиши ҳам туртки бўлди. кейинчалик мазкур қарашлар август комт ва людвиг бухнерлар томонидан энг чўққисига кўтарилди. унга кўра дин бу ижтимоий ҳодиса, инсон тафаккури, эмоциялари маҳсулидир. мазкур қараш тарафдорлари фикрича, динлар соддадан – мураккабга, умумийликдан – хусусийликка, кўпхудоликдан – яккахудоликка томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz умуман олганда, барча илмий адабиётларда диннинг пайдо бўлиши борасида билдирилган фикрлар илмий гипотезалардан иборат. ушбу масаланинг диний адабиётлардаги талқини эса ҳар бир инсоннинг диний эътиқодига боғлиқ. кишилик жамиятида дин бўлмаган даврлар ҳам учрайди. ибтидоий тузум даврида одамлар меҳнат қилиш асносида кўп нарсаларни билиб, ўрганиб борганлар. инсоният тарихига назар …
3
рлардаги суратларнинг кўпчилиги ов саҳнаси, одам ва ҳайвонларнинг тасвирлари, ҳайвон терисини кийган ярим одам ва ярим ҳайвон қиёфасидаги мавжудот суратларидан иборат. суратлардан маълумки, ибтидоий одамлар ўзлари ва ҳайвонлар ўртасидаги табиий ва ғайритабиий алоқалар мавжудлигини тасаввур этганлар. бу тасаввурлар тириклар билан марҳумлар ўртасидаги воситачилар, сеҳргарлар, шомонлар фаолиятининг келиб чиқишига сабаб бўлди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz ибтидоий диний тасаввурлар қуйидаги ибтидоий дин шаклларида намоён бўлган: тотемизм. тотем сўзи – шимолий америкада яшайдиган ожибва қабиласи тилида «унинг уруғи» маъносини англатади. унинг моҳияти «одамларнинг ҳайвонот ёки ўсимликнинг муайян турларига қариндошлик алоқалари бор», деб эътқод килишидир. уруғдош гуруҳлар ўзларини умумий белгилари ва тотемлари бўлган ҳайвон ва ўсимликдан келиб чиққан деб билар эдилар. тотемлар ва одамлар орасидаги алоқалар узоқ ўтмишга тегишли бўлиб, уни қадимги ривоятлар тасдиқлайди. масалан австралия аборигенлари орасида сақланиб қолган афсоналардаги тасаввурлар. www.arxiv.uz www.arxiv.uz тотемизм таъсирида пайдо бўлган урф-одатлар, нормалар асрлар давомида қатъий равишда қўлланилди. табу-таъқиқлаш, яъни тотемни озуқа сифатида истеъмол қилишни таъқиқлаш тизими …
4
аждодлик бор деб ишониш ташкил этади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz анимизм (лотин тилида anima-руҳ, жон маъноларини англатади). анимизм руҳлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини руҳлантириш, ҳайвонот, ўсимлик ва жонсиз жисмларда руҳ онг ва табиий қудрат борлиги ҳақидаги таълимотни илгари сурувчи илк дин шаклидир. у тотемизм билан бир вақтда шаклланган. анимизм табиатнинг қудратли кучларини-осмон ва ер, қуёш ва ой, ёмғир ва шамол момақолдироқ ва чақмоқларни илоҳийлаштириб, уларда руҳ мавжуд деб билар эди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz фетишизм (фетиш сўзи французча fetishe- бут, санам, тумор маъносидаги сўзни англатади). у табиатдаги жонсиз предметларга сиғинишдир. фетиш ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир этиш кучига эга. www.arxiv.uz www.arxiv.uz шомонлик ёҳуд сеҳргарлик(«шомон» сўзи тунгус тилидаги маъноси «сеҳргарлик»). сеҳргарлик (афсун, магия) реал натижа олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ритуал урф-одатлар мажмуасидир. у тотемизм ва анимизм билан бир вақтда пайдо бўлган бўлиб, у орқали кишилар ўз тотемлари, ота-боболарининг руҳлари билан ҳаёлан боғланишни амалга ошириб келганлар. у қадим ўтмишда пайдо бўлган …
5
ар урф-одатларида сақланиб қолган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz ибтидоий мифология. ибтидоий одамнинг тасаввури, эътиқодлари мажмуаси, ҳаётдаги қийинчиликлари, муаммолари, ютуқлари оғзаки ижодда акс этиб, у одамларнинг онгида қолиб, турли афсоналарнинг яратилишига сабаб бўлган. ибтидоий мифологияни ташкил этган ижод доим одамларнинг маънавий ҳаёти, ибодати, ҳиссиётлари ва диний тасаввурлари билан чамбарчас боғлиқ эди. масалан, оловни топиш, оила ва никоҳлар шаклини ўрнатиш, меҳнат ва ов қуролларини ясаш, бошқа жасоратларга оид ақидаларни ташкил қилиш. космогоник сюжетлар ибтидоий мифологияда катта ўрин эгаллаган, яъни ер ва осмон. www.arxiv.uz www.arxiv.uz неолит давридаги диний тасаввурлар. неолит – янги тош даври, янги тош ишлаш, янги усуллар даври бўлиб, у одамларнинг турмушини, уларга таъсир этадиган барча соҳаларни тубдан ўзгартирди. деҳқончилик-зироатчилик, чорвачиликни ривожланиши, ўсимликларни ўстириш, озуқа заҳираларини ҳосил этишни, ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш одамлар ҳаётида озуқа заҳираларини ҳосил этиш, гўшт, сут, теридан фойдаланишни ўргатди. лойдан идишлар, уй қуриш учун фойдаланиш билиб олинди. тош буюмларни силлиқлаш ва сайқал бериш шаклланди. одамлар ўтроқ ҳаёт кечиришга ўта …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "диннинг ибтидоий шакллари тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонизм"

1440332515_61412.ppt powerpoint presentation диннинг ибтидоий шакллари: тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонизм www.arxiv.uz www.arxiv.uz “инсон қачондан бери худога ишониб келади?”, “дин қачон пайдо бўлди?” каби саволлар доимо олимларни қизиқтириб, ўйлантириб келган. мазкур изланишлар неча асрлардан бери давом этиб келаётган бўлса-да, ҳали ҳануз бу борада бир тўхтамга келинмаган. умумий маънода, бугунги кунда фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд. www.arxiv.uz www.arxiv.uz биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. худо илк инсонларни яратиши билан уларга ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. бундай қараш фанда “теологик ёндашув” деб номланади. бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсо...

PPT format, 658.0 KB. To download "диннинг ибтидоий шакллари тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонизм", click the Telegram button on the left.