липидлар 2

PPT 2.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1681897908.ppt powerpoint presentation мавзу: липидлар * режа: 1. липидлар ҳақида умумий тушунча ва уларнинг аҳамияти. оддий ва мураккаб липидлар 2. ўсимлик мойлари, уларнинг тузилиши ва хоссалари. мой берувчи ўсимликлар ва уларнинг таркибидаги мойлар миқдори 3. тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари. ўсимликларда кенг тарқалган ёғ кислоталари вакиллари * ўсимликларнинг барча қисмларида кўп тарқалган, сувда эримайдиган, аммо органик эритувчиларда – эфир, ацетон, бензол, хлороформ ва бошқаларда яхши эрувчи табиий органик бирикмалар липидлар дейилади. липидлар юқори молекулали ёғ кислоталар ҳосиласи бўлиб, иккита асосий гуруҳдан ташкил топган. булардан бири ҳақиқий липидлар бўлиб, уларнинг таркиби ёғ кислоталар ва глецирин ҳамда бошқа бирикмалардан иборат. иккинчи гуруҳга эрувчанлигига кўра ёғларга ўхшаган бошқа бирикмалар кириб, псевдолипидларни ёки липоидларни ташкил қилади. * липидлар химиявий таркиби, тузилиши ва организмдаги вазифасига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратилади: ёғлар, мумлар, фосфатидлар, гликолипидлар. юқорида кўрсатилган оддий ва мураккаб липидлар осонлик билан совунланади. лекин табиий материаллардан ажратиб олинган липидларнинг умумий фрак-циясида липидларга ўхшаш эрувчанликка эга бўлган, …
2
а 23,5-45,0% мой мавжуд. * ёғлар ўсимликлар таркибида жуда кўп бўлиб, аксарият ҳолларда запас модда кўринишида учрайди. ўсимлик ёғлари мойлар деб аталади. мойли ўсимликларнинг деярли ҳамма қисмида учрайди. одатда, улар ўсимликларнинг вегетатив орган-ларида мева ва уруғидагига нисбатан бирмунча кам бўлади. * ёғлар юқори молекулали ёғ кислоталарнинг уч атомли спиртлар (глицерин) билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидир. шу сабабли бундай тузилган ёғлар триглицеридлар деб ҳам аталади. ёғларнинг физик-химиявий хусусиятлари глицерин билан эфир боғларини ҳосил қилувчи ёғ кислоталарнинг табиатига боғлиқ. ёғлар таркибидаги ёғ кислоталар хилма-хил бўлиб, улар янгилари аниқланиши ҳисобига сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. * ёғлар таркибида учрайдиган ёғ кислоталар қолдиғи асосан шохлан-маган жуфт углерод атомларидан иборат бўлиб, с2 дан с22 гача боради. шохланган ёки қисқа занжирли (с6 дан кам бўлган) ёғ кислоталар ҳамда тоқ углерод атомларидан ташкил топган ёғ кислоталар ўсимликлар таркибида камдан-кам учрайди. * мойлар таркибида учрайдиган барча ёғ кислоталар тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталардан иборат. ўсимлик мойларида энг кўп учрайдиган …
3
н ёғ кислоталар ҳалқали тузилишга эга бўлади. * ўсимлик мойларини ташкил этувчи триглицеридлар бир хил ёғ кислоталардан ёки аралаш ёғ кислоталардан ташкил топган бўлади. аммо, аксарият ҳолларда ўсимлик мойлари аралаш (r1r2r3 типидаги) ёғ кислоталардан иборат триглицерид-лардан ташкил топган. аралаш ёғ кислотали мойларга пахта мойини мисол қилиш мумкин. пахта мойида 40% линолат, 31% олеинат ва 20% пальмитинат кислота бўлади. * кунгабоқар мойи таркибида 39% олеинат, 46% линолат ва 9% стеаринат кислота, зиғир мойида 52% линоленат, 19% олеинат, 16% линолат, 12% дан пальмитинат ва стеаринат кислота, маккажўхори мойида 61% линолат, 24% олеинат, 15% дан пальмитинат ва стеаринат кислота борлиги аниқланган. ҳозиргача 1300 хилдан ортиқ ёғ маълум бўлиб, улар таркибидаги ёғ кислоталар ва ҳосил қилган глицеридларининг турига қараб бир-биридан фарқ қилади. * ўсимлик мойлари соф триглицеридлардан иборат бўлмай, уларнинг таркибида оз бўлса-да, бошқа бирикмалар ҳам учрайди. мойларнинг 95-98 фоизиини глицеридлар, 1-2 фоизини эркин ёғ кислоталар, қисман каротиноидлар ва витаминлар ташкил этади. * мойларга …
4
ҳам катта бўлади. * 100 г ёғни бириктириб олган йоднинг грамм миқдори билан ифодаланадиган сон ёғларнинг йод сони дейилади. бу сон мойлар таркибига кирадиган ёғ кислоталарнинг тўйинмаслик даража-сини ифодалайди. йод сони қанча катта бўлса, ёғ шунча суюқ бўлади. одатда, суюқ ёғларни озиқ сифатида истеъмол қилиб бўлмайди. лекин улардан турли бўёқлар, лок, олиф ва бошқалар тайёрлашда кенг фойдаланилади. * йод сони 85 дан кичик бўлган мойлар қуримайдиган, 130 дан катта бўлган мойлар яхши қурийдиган мой ҳисобланади. йод сони турли ўсимликлар мойи таркибида ҳар хил бўлади. масалан, арпа мойида йод сони 63 ни, пахта мойида 110 ни, соя мойида 130 ни, каноп мойида 150 ни, зиғир мойида эса 174 ни ташкил этади. * тропик мамлакатларда ўсадиган ўсимликлар мойининг йод сони кичик бўлиб, улар одатда қаттиқ, шимолий минтақаларда ўсадиган ўсимликлар мойи, аксинча, суюқ бўлиб, йод сони анча катта бўлади. ўсимликлар ўсиш жойининг жанубдан шимолга қараб ўзгариб боришига қараб, улар мойининг йод сони ҳам …
5
ий мумлар таркибида юқорида кўрсатилган эфирлардан ташқари, оз миқдорда спирт, эркин ёғ кислоталар ва қисман тоқ какрбон атомларидан иборат бўлган углеводородлар ҳамда қисман рангли ва хушбўй моддалар учрайди. * мумлар олинишига қараб ўсимлик, ҳайвон мумлари ва қазилма мумларга бўлинади. булар, айниқса, ўсимликларнинг барги, меваси, новдалари ва танасида оз миқдорда тез-тез учрайди ва юпқа қатлам ҳосил қилади. кўп меваларнинг узоқ вақт бузилмасдан сақланиши ана шу мум қатламининг сифатига боғлиқ бўлади. * мумлар ҳар хил рангдаги (кўпинча сариқ ва кўкимтир) қаттиқ моддалар бўлиб, эриш ҳарорати 30-90ос. мумлар таркибидаги мойларда учрайдиган оддий ёғ кислоталар билан бир қаторда, уларнинг ўзига хос бўлган юқори молекуляр ёғ кислоталар ва спиртлар ҳам мавжуд бўлиб, улар эркин ҳолда ва мураккаб эфирлар шаклида учрайди. * жанубий америкада ўсадиган баъзи пальма дарахтлари баргларида қалинлиги 3-5 мм гача етадиган мум қатлами бўлиб, у карнауб муми деб аталади ва асосан церитинат – мерицил эфирдан иборат. у сарғиш-кулранг бўлиб, ўсимликлар таркибидаги намни буғланиб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "липидлар 2"

1681897908.ppt powerpoint presentation мавзу: липидлар * режа: 1. липидлар ҳақида умумий тушунча ва уларнинг аҳамияти. оддий ва мураккаб липидлар 2. ўсимлик мойлари, уларнинг тузилиши ва хоссалари. мой берувчи ўсимликлар ва уларнинг таркибидаги мойлар миқдори 3. тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари. ўсимликларда кенг тарқалган ёғ кислоталари вакиллари * ўсимликларнинг барча қисмларида кўп тарқалган, сувда эримайдиган, аммо органик эритувчиларда – эфир, ацетон, бензол, хлороформ ва бошқаларда яхши эрувчи табиий органик бирикмалар липидлар дейилади. липидлар юқори молекулали ёғ кислоталар ҳосиласи бўлиб, иккита асосий гуруҳдан ташкил топган. булардан бири ҳақиқий липидлар бўлиб, уларнинг таркиби ёғ кислоталар ва глецирин ҳамда бошқа бирикмалардан иборат. иккинчи гуруҳга эрувчанлигига кўра ё...

PPT format, 2.8 MB. To download "липидлар 2", click the Telegram button on the left.

Tags: липидлар 2 PPT Free download Telegram