мойли экинлар

DOC 101,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413650717_59726.doc мойли экинлар режа: 1. мойли ўсимликларнинг умумий тавсифи. ўсимлик мойининг сифати ва уруғлардаги миқдори. 2. кунгабоқар ва кунжутнинг ботаник, биологик тавсифи. навлари. 3. ер ёнғоқ ва мойли зиғирнинг морфологик, биологик хусусиятлари навлари. 4. махсарнинг морфологик, биологик хусусиятлари, навлари. ўсимлик мойлари ҳайвон ёғлари билан бир қаторда озиқ-овқат аҳамиятига эга. ўсимлик мойи бевосита озиқ-овқатга ишлатилади ва консерва, кондитер, нон тайёрлашда, шунингдек маргарин, олиф, стеарин, линолеум, лак, бўёқ саноатида, мойлаш материали сифатида, медицинада фойдаланилади. мойли экинларнинг уруғларини қайта ишлаб мой олишда ҳосил бўлган кунжара ва шрот оқсилга бой (35-40 %) сифатли озиқа. уларнинг кўпчилиги қимматли асал берувчи ўсимлик. ўсимлик мойи уч атомли спирт глицерин ва ёғ кислоталарининг мураккаб эфири ҳисобланади. оқсил ва углеводларга нисбатан ёғлар (ўсимлик мойи) кўп калория сақлайди. 1 г ўсимлик мойида 39,8 кж, 1 г оқсилда 18,4-23, 1 г углеводларда 16,7-17,6 кж энергия сақланади. турли мойли экинларнинг уруғлари ва меваларида, ёғ миқдори турга, навга, тупроқ иклим шароити, қўлланилган агротехникага …
2
тларники киради. озиқ-овқат ва техникавий мойларда эркин ёғ кислоталарининг кам бўлиши унинг сифатли экинлигини белгилайди. эркин кислоталар миқдори мойдаги кислота сони билан белгиланади ва. 1 г мойдаги эркин кислотани нейтраллаш учун сарфланган ўйувчи калийни мг ҳисобидаги миқдори билан аниқланади. мойни кислоталиги уруғнинг пишганлиги, ҳосилни йиғиштириш шароити, сақлашга боғлиқ. озиқ-овқатга ишлатиладиган мой ўткир ҳидли бўлмаслиги ва оғриқ пайдо қилмаслиги лозим. ўсимлик мойини совунланиши 1 г мойдаги эркин ҳамда глицерин билан боғланган ёғ кислоталарини нейтраллаш учун сарфланган мг ҳисобидаги ўйувчи калий миқдори билан аниқланади. жуда кўп ўсимлик мойлари учун совунланиш сони 170-200. ўсимликда ёғлар асосан уруғда ва меваларда тўпланади. уруғларни пишишида эркин ёғ кислоталари кўп ҳосил бўлади ва. улар кейинчалик глицерин билан бирикади. пишмаган уруғлар мойининг кислоталиги юқори. иссиқ иқлим шароитида тўйинган ёғ кислоталар миқдори кўп бўлиб мойда йод сони кам, салқин иқлимда тўйинмаган ёғ кислоталари кўп бўлади ва йод сони ортади. ўсимлик мойлари орасида озиқ-овқат учун фойдаланиши ва ялпи ишлаб чиқариши …
3
йилларда яратилган кунгабоқар навларининг мойида 75-80 % олеин ва 12-17 % линол кислоталари сақланади. бундай мойлар сифатига кўра зайтун ёғига яқин туради. кунгабоқар ёғида а, д, е, к витаминлари, фосфатидлар бор. кислоталиги юқори, сифати паст кунгабоқар мойлари стеарин, линолеум, клеёнка тайёрлашда, шунингдек, электротехника, совун, бўёқ, лак ишлаб чиқариш саноатида ишлатилади. уруғларни мой олиш учун қайта ишлашда 33-35 % юқори сифатли кунжара олинади. кунжара алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бой. унинг 1 кг кунжарасида – 1,09 о.б. ва 226 г ҳазмланадиган протеин, 1 кг шротда – 1,02 о.б. ва 363 г ҳазмланадиган оқсил сақланади. кунгабоқарнинг анғиз қолдиқлари, асосан тўпони ва майдаланган саватчалари, чорва моллари учун қўшимча озиқ, уруғларининг пўчоғи гексоза ва пентоза шакарини ишлаб чиқишда қимматли хомашё. пояларини куйдиргач, кулидан ишқор олинади. шунингдек, кули қимматли ўғит ҳисобланади. у асал берувчи ўсимлик. ўзбекистоннинг лалмикорлигида кунгабоқар силос ва яшил озиқа учун экилади. у шўрга чидамли бошка ўсимликлар учун агротехникавий аҳамияти катта. уруғ пучоқларидан олинган гексоза …
4
deralis wenze l. - ёввойи кунгабоқарга бўлинади. маданий кунгабоқар иккита кенжа турга – ssl. sativus wenze l. маданий экма кунгабоқар ва ssl. ornamentalis wenze l. маданий манзарали кунгабоқарга бўлинади. маданий экма кунгабоқар – бир йиллик ўтсимон ўсимлик, тупроққа 2-4 м чукурликка кириб борувчи, 100-150 см атрофга таралувчи ўқ илдиз тизимига эга. поялари ёғочлашган, ичи ғовак пренхима билан тўла, бўйи 0,6-2,6 м, силос навларида 3-4 м, тик ўсади, шохланмайди. усти қаттик туклар билан қопланган. барглари йирик, бандли, узунлиги 20-40 см овалсимон, юраксимон, учи ўткирлашган, тук билан қалин қопланган. баргларнинг чети тишли. пастки 3-5 жуфт барглари пояда қарама - қарши жойлашган, қолганлари навбатлашган. битта ўсимликда барглар сони 14 тадан 50 тагача етади. эртапишар навлари камроқ, кечпишарлари кўп барг ҳосил қилади. тўпгули - саватча қовариқ ёки ботиқ, текис дисксимон, мойли навларда диаметри 15-25 см, чақиладиган навларда 45 см. бир неча баргчадан иборат ўрама билан ўралган. гул ўрнининг четида пуштсиз, тилсимон саватча ичида найчасимон …
5
и. ҳарорат 8-10 0с уруғларни экишдан униб чиқишгача бўлган давр 15-20 кун, 20 0с бўлганда - 6-8 кунни ташкил қилади. экишдан униб чиқишгача даврда 140-160 °с фаол ҳарорат йиғиндиси талаб қилинади. майсалари қисқа муддатли – 8 0с совуққа бардош беради. шунинг учун кунгабоқар уруғлари эрта муддатларда экиш тавсия этилади. майсалар ҳосил бўлгандан кейин ўсимликнинг ҳароратга талаби ортиб боради. гуллаш ва ундан кейинги даврда ўсимликнинг ривожланиши учун қулай ҳарорат 25-27 0с. гуллаш фазасида 1-2 °с совуқдан гуллар сезиларли зарарланади ва кейинчалик тўла нобуд бўлади. намликка талаби - юқори. биомасса ва уруғ ҳосилининг шаклланиши учун ўстириш минтақасига боғлиқ ҳолда, кунгабоқар 1 га майдонда 2000-5000 м3 ва ундан ортиқ сув сарфлайди. транспирация коэффициети 400 дан 700 гача ўзгаради. битта ўсимлик ўсув даврида 200 кг ортиқ сув талаб қилади. кунгабоқар энг кўп сувни саватчаларни ҳосил бўлиши - гуллаш даврида (60 %), майсалаш саватчаларни ҳосил бўлишида 23 %, гуллаш пишишда 17 % сарфлайди. гуллашгача ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мойли экинлар"

1413650717_59726.doc мойли экинлар режа: 1. мойли ўсимликларнинг умумий тавсифи. ўсимлик мойининг сифати ва уруғлардаги миқдори. 2. кунгабоқар ва кунжутнинг ботаник, биологик тавсифи. навлари. 3. ер ёнғоқ ва мойли зиғирнинг морфологик, биологик хусусиятлари навлари. 4. махсарнинг морфологик, биологик хусусиятлари, навлари. ўсимлик мойлари ҳайвон ёғлари билан бир қаторда озиқ-овқат аҳамиятига эга. ўсимлик мойи бевосита озиқ-овқатга ишлатилади ва консерва, кондитер, нон тайёрлашда, шунингдек маргарин, олиф, стеарин, линолеум, лак, бўёқ саноатида, мойлаш материали сифатида, медицинада фойдаланилади. мойли экинларнинг уруғларини қайта ишлаб мой олишда ҳосил бўлган кунжара ва шрот оқсилга бой (35-40 %) сифатли озиқа. уларнинг кўпчилиги қимматли асал берувчи ўсимлик. ўсимлик мойи уч атомли спирт...

Формат DOC, 101,5 КБ. Чтобы скачать "мойли экинлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мойли экинлар DOC Бесплатная загрузка Telegram