мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси 2

PPTX 204,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674734749.pptx /docprops/thumbnail.jpeg мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1. мойли экинларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, умумий тавсифи, таркиби, сифат кўрсатгичлари 2. кунгабоқарнинг аҳамияти, тарқалиши, ҳосилдорлиги 3. кунгабоқарнинг биологик хусусиятлари ва навлари 4. кунгабоқарни уруғ ва силос учун етиштириш технологияси мойли экинларга уруғи ёки мевасида кўп мой тўплайдиган ўсимликларнинг катта гуруҳи мансуб бўлиб, мамлакатимизда улардан кунгабоқар, хантал, рапс, махсар, мойли зиғир, кунжут, ерёнғоқ, соя ва бошқалар экилади. техник экин – ғўза чигитида ҳам мой миқдори юқори бўлиб, ундан ўсимлик мойи олиш учун хом ашё сифатида фойдаланилади. ўсимлик мойи озиқ-овқат учун, кондитер маҳсулотлари, консервалар, маргарин ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда ишлатилади. шунингдек, у лак-бўёқ ва совун ишлаб чиқаришда, тери ишлаш, тўқимачилик ва парфюмерия саноатларида сурков мойи сифатида ишлатилади. уруғ таркибида мой ажратиб олингандан кейин қолган кунжара чорва моллари учун қимматли концентрат озиқ ҳисобланади. айрим мойли экинлар силос тайёрлаш учун экилади. ўсимлик мойининг қуриш …
2
сад учун) мойидир. 1 г мойдаги эркин кислотани нейтраллаш учун сарфланадиган ўювчи калийнинг мг ҳисобидаги миқдори билан аниқланади. ўсимлик мойининг совунланиши 1 г мойдаги эркин ҳамда глицерин билан боғланган ёғ кислоталарини нейтраллаш учун сарфланган мг ҳисобидаги ўювчи калий миқдори билан аниқланади. мойли экинлар иссиқ иқлимли районларда экилганда ўсимлик мойида тўйинган кислоталар миқдори ошади ва йод сони кичик бўлади. мўътадил иқлимда эса мой таркибида тўйинган кислоталар кам бўлгани ҳолда, йод сони катта бўлади. одатда бир нав ўсимлигининг уруғи таркибидаги мой миқдори жанубий районларда шимолий районлардагига қараганда кўп бўлади. мойли экинлар ер юзида 140 млн.га майдонга экилади. уларнинг орасида соя энг кўп майдонни (62,6 млн.га) эгаллайди. шунингдек кунгабоқар (18,33 млн.га), рапс (22,25 млн.га), ер ёнғоқ (21,78 млн.га), мойли зиғир (7,5 млн.га), кунжут, (6,75 млн.га) ҳам катта майдонларда етиштирилади. кунгабоқар – асосий мойли экинлардан ҳисобланади. унинг энг яхши навлари уруғи таркибида 50-52% чала қурийдиган мой мавжуд. у бевосита озиқ-овқатга, маргарин, консерва ва кондитер …
3
лгария (0,3 млн га)да жойлашган. бу ўсимлик канада, хитой, испания, австралия, танзания, шимолий кавказда, украина, молдавия, қозоғистон, грузияда етиштирилади, ҳосилдорлиги 12-15 ц/га ни ташкил этади. кунгабоқар (helianthus annus l.) маданий турининг экма ва манзарали кенжа турлари мавжуд, уруғининг катталиги, мой миқдори ва мағзининг чиқишига қараб кунгабоқар навлари 3 гуруҳга бўлинади: а) мойли: б) чақиладиган: в) оралиқ. кунгабоқар уруғи нам етарли бўлганда 4-60с ҳароратда уна бошлайди. ҳарорат 8-100с бўлганда 15-20 кундан кейин, 15-160с бўлганда – 9-10 кундан сўнг, 200с бўлганда эса 6-8 кундан кейин униб чиқади. майсалари -5-60с ли қисқа муддатли совуққа чидайди. гуллаш фазасида ва кейинги даврда ҳарорат 25-270с қулай ҳисобланади. 300с дан юқори ҳарорат ўсимликка салбий таъсир этади. кунгабоқар қурғоқчиликка чидамли бўлсада, нисбатан кўп сув истеъмол қилади. битта ўсимлик ўсув даврида 200 кг сувни сарфлайди. транспирация коэффиценти 470-570 га тенг. у ўсув даврида сарфланадиган сувнинг 23% ни униб чиқиш – саватча ҳосил бўлиш даврида, 60% ни – саватча ҳосил …
4
аргандан саватча ҳосил қилгунча 30-40 кунни, саватча ҳосил қилгандан гуллагунча 19-28 кунни ва гуллашдан тўла етилгунча 33-47 кунни ташкил этади. ўзбекистонда “вниимк-8931”, “чкаловский гигант”, “красотка”, “нs-8506”, “самбред-1254”, “лучаферул” навлари туманлаш-тирилган. дам берилган ёки эртаги шудгорни ўғитлаб экилган кузги экинлар кунгабоқар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. шунингдек баҳорги арпа, маккажўхори ва дуккакли дон экинлари (кунгабоқар билан бир хил– сплеротиния билан касалланадиган ловия бундан мустасно) ҳам энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. уни қанд лавлаги, беда, судан ўти ва тупроқнинг пастки қатламларини жуда қуритиб юборадиган бошқа экинлардан кейин экиш ярамайди. алмашлаб экишда кунгабоқарни биринчи экилган далага 7-8 йилдан кейин қайта экиш мумкин. бир далага қайта-қайта экилса, шумғуя, касалликлар (склеротиния, занг) ва зараркунандалар (кунгабоқар узунбуруни, кунгабоқар куяси ва бошқалар) тарқалишига сабаб бўлади. азотни саватча ҳосил қилишдан гуллаш фаза-си охиригача, фосфорни майса чиқаришдан гуллашгача, калийни саватча шаклланишидан етилишигача кўп ўзлаштиради. шудгор олдидан гектарига 15-20 тонна гўнг, 45-60 кг дан фосфор ва калий солиш мақсадга мувофиқ. экиш …
5
қ. уни қатор оралиғини 70 ёки 90 см қилиб супн-8, скпп-12, спч-6м сеялкалари билан экиш керак. силос учун қатор оралиғини 45, 60 ва 70 см дан қилиб экилади. гектарига мой олиш учун 5-8 кг, силос учун 35-40 кг уруғ экиш керак. экиш чуқурлиги 6-7 см. қурғоқ-чил ерларда 8-10 см чуқурликда экилади. экиш билан бирга ғалтак бостирилади. майсалари чиқишидан 4-5 кун олдин қатқалоқ ва бегона ўтларни йўқотиш учун далалар бороналанади. майсалари 1-2 жуфт чин барг ёзганда, ўсимликларда тургор ҳолати сусайганда тракторни кичик тезликда юргизиб кўндалангига бороналанади. зарур бўлса ягона қилинади. биринчи культивация 6-8 см, иккинчиси 8-10 см, учинчиси 5-6 см чуқурликда ҳимоя зонаси қолдириб крн-5,6а, крн-4,2а культиваторлари билан ўтказилади. ўсимлик бўйи 60-70 см га етганда қатор ораларини ишлаш тўхтатилади. суғориладиган ерларга шудгорлангандан кейин гектарига 2000-3000 м3 меъёрида яхоб суви берилади. кунгабоқар биринчи марта икки жуфт чин барг чиқарганда (ягоналаш-дан кейин), иккинчи марта гуллаш бошлан-ганда ва учинчи марта тўла гуллашдан 7-10 кундан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси 2" haqida

1674734749.pptx /docprops/thumbnail.jpeg мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1. мойли экинларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, умумий тавсифи, таркиби, сифат кўрсатгичлари 2. кунгабоқарнинг аҳамияти, тарқалиши, ҳосилдорлиги 3. кунгабоқарнинг биологик хусусиятлари ва навлари 4. кунгабоқарни уруғ ва силос учун етиштириш технологияси мойли экинларга уруғи ёки мевасида кўп мой тўплайдиган ўсимликларнинг катта гуруҳи мансуб бўлиб, мамлакатимизда улардан кунгабоқар, хантал, рапс, махсар, мойли зиғир, кунжут, ерёнғоқ, соя ва бошқалар экилади. техник экин – ғўза чигитида ҳам мой миқдори юқори бўлиб, ундан ўсимлик мойи олиш учун хом ашё сифатида фойдаланилади. ўсимлик мой...

PPTX format, 204,6 KB. "мойли экинларнинг аҳамияти. кунгабоқарнинг биологияси ва етиштириш технологияси 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.