илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2

PPTX 517.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1674734614.pptx /docprops/thumbnail.jpeg илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 1 мавзу: илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2 режа: 1. илдизмевали экинларнинг аҳамияти 2. қанд лавлагининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 3. қанд лавлагининг биологияси ва навлари 4. қанд лавлагини илдизмева учун етиштириш технологияси 5. қанд лавлагини уруғ учун етиштириш 3 ўзбекистонда асосан икки йиллик турлари турли мақсадлар учун экиб ўстирилади. қанд лавлаги асосан қанд саноати учун хомашё сифатида етиштирилса, сабзи, шолғом, қанд лавлаги, турп кабилар озиқ-овқат учун, хашаки лавлаги, хашаки шолғом (турнепс), хашаки сабзи чорва моллари учун, айримлари (сачратқи) дори-дармон сифатида фойдаланиш учун экилади. 4 5 илдизмевалилар таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача қуруқ модда бўлиб, таркибида қанд моддаси, крахмал, тузлар, с, в, в2, р, рр, к, е, н каби витаминлар, каротин мавжуд. бир тонна илдизмевасида 120-260 озиқ бирлиги, 8-12 кг протеин, 1 тонна баргида 100-170 озиқ бирлиги, 14-23 кг протеин бор. …
2
ни ўрта ер денгизи ҳисобланади. суғориладиган ерларда эрамиздан аввалги 2000-1500 йиллардан бошлаб сабзавот экини сифатида ўстирилган. тахминан эрамиздан 1000 йиллар олдин осиё қитъасининг тоғли ҳудудларида, viii-xii асрларда ўрта осиё, кавказорти, сибирга тарқалган. xviii-xix асрлардан бошлаб қанд лавлаги озиқ-овқат ва қанд олиш учун экила бошланган. 11 ер юзида бу экин 7,9 млн га ерга экилиб, канада, дания, швеция, германия, франция, украина, россия, латвия, белоруссия, туркия, япония, афғонистон каби мамлакатларда кенг тарқалган. ўзбекистонда xx асрнинг бошларида келтирилган бўлиб, ҳозирги пайтда суғориладиган ерларда 14 минг гектар майдонда етиштирилади. дунё бўйича ўртача ҳосилдорлиги 32,8 т/га, ўзбекистонда 10-12 т/га. 12 қанд лавлаги ўсиш ва ривожланиш шароитига жуда талабчан ўсимлик. ўсимликнинг тўлиқ ривожланиши учун фойдали (100с дан юқори) ҳарорат йиғиндиси 2000-27000с бўлиши керак. лавлаги уруғи 2-50с да униб чиқади, майсалари 6-70с да пайдо бўлади, лекин 12-150сда қийғос униб чиқади. майсалари баҳорги - 4-50с совуққа чидаши мумкин, гуллаши даврида ҳарорат -1-20с бўлса, ўсимлик нобуд бўлади. 13 лавлаги …
3
бўлиш мумкин: 1) ассимиляция сатҳи ва илдиз системасининг шаклланиши; 2) илдиз ва баргларининг асосий ўсиши; 3) шакарнинг жадал тўпланиши. 17 бақувват ривожланган илдизлар ўсим-ликнинг қурғоқчиликка чидамлилигини таъминлайди. транспирация коэффи-центи нисбатан паст (240-400) бўлишига қарамай кўплаб органик модда ҳосил қилганлиги учун ҳар гектардан сарфланадиган умумий сув миқдори анча юқори бўлади. қанд лавлаги жадал ўсаётган даврда (июль-август) энг кўп сув сарфлайди. тупроқнинг намлиги дала нам сиғимининг нисбатан 60-70% бўлганда юқори ҳосил шаклланади. 18 қанд лавлаги учун нейтрал реакцияли ва қумоқ, органик моддаларга бой тупроқлар энг яхши ҳисобланади. кам унумли, қумлоқ ва оғир соз тупроқларда лавлаги яхши ўсмайди. 1 тонна илдизмева ва шунга мос барг ҳосили тўплаши учун 6 кг азот, 2 кг фосфор ва 6,7 кг калий талаб этади. шунингдек, тупроқда марганец, магний, бор, темир, олтингугурт, мис ва бошқа элементлар етарли бўлиши унинг яхши ўсиши учун зарур ҳисобланади. 19 тарқалган нав ва дурагайлари: “ялтушковский”, “ялтушковский односемянный”, “львовский” дурагай-лари, “рамонская односемянная - 32”, …
4
горлашдан сўнг, суғориш учун поллар (чеклар) олинади, декабрь-февраль ойларида шўр ювилади, сўнгра олинган поллар текисланади, дала чизелланади ва экишдан олдин текисланиб борона қилинади. экиш март ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунлигида, шимолий вилоятларда апрелда бошланади. кўп уруғли лавлагининг унувчанлиги 80%, бир уруғлиники 96% дан паст бўлмаганда экилади. тозалиги 98% бўлиши керак. 23 экиш спч-6м, сабзавот ва пахта сеялкаларида қатор оралари 60,70 ва 90 см қилиб экилади. экиш меъёри кўп уруғли навларда 8-10 кг/га, бир уруғлиларда 4-5 кг/га, экиш чуқурлиги – 3-4 см. бир метрда 5-7 дона майса бўлса ягана қилинмайди. ниҳоллари ўсиб чиққандан сўнг, биринчи марта қатор оралари қирқувчи ва юмшатгичлари 4-5 см чуқурликда ишлов берадиган ва ҳимоя зонасини 8-10 см қилиб ўрнатилган культиватор билан ўтказилади. 24 25 26 ўсимликларда 2 жуфт чинбарглар ўсиб чиққандан сўнг ягана қилинади ва гектарига 100-110 минг туп ўсимлик қолдирилади. ягона қилиш кечиктирилса, ўсимлик илдизининг ўзгаришига, барги ўсиб кетишига ва илдизмеваларда қанд миқдорининг камайишига олиб …
5
махсус комбайн-лар йўқлиги сабабли, кўпинча қўл билан йиғиштирилади. ҳосилни йиғиштиришдан олдин (октябрь охири-ноябрь бошларида) барги кир-1,5 ёрдамида ўрилади. илдиз-меваси мтз-80 ёки мтз-60 тракторларига ўрнатилган махсус лавлаги куракчаларида ёки ғўзапоя кавлагичларида кавланади. йиғиштириб олинган илдизмевалар қолган баргларидан тозаланади ва қишда сақланадиган жойларга жўнатилади. 31 чуқурлиги 50-70 см, кенглиги 150-200 см, узунлиги илдизмевалар миқдорига қараб тайёрланган ҳандакларга кўмиб қўйиш илдизмеваларни сақлашнинг энг кўп тарқалган усулдир. илдизмевалар яхши сақланиши учун ҳандакнинг четлари қия ва ўртаси ўйилиб, ҳар 4-5 м жойга ҳаво алмашиб туриши учун шамол парраклар ўрнатилади, сўнгра ҳандаклар сомон ёки тупроқ билан беркитилади. 32 33 34 35 уруғлик учун экиладиган лавлаги қанд олинадиган лавлагига қараганда бир ой кеч экилади. тупроқни экишга тайёрлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш одатдаги экиш билан бир хил бўлади. ўсимликнинг кўчат қалинлиги гектарига 160-180 минг туп, ҳар погон метрда ўсимликлар ягана қилингандан сўнг 10-12 та ўсимлик қолдирилади, шунинг эвазига уруғлик илдизмеваларнинг вазни 250-300 г/га тенг бўлиши таъминланади. 36 ўсимликларга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2"

1674734614.pptx /docprops/thumbnail.jpeg илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 1 мавзу: илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2 режа: 1. илдизмевали экинларнинг аҳамияти 2. қанд лавлагининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 3. қанд лавлагининг биологияси ва навлари 4. қанд лавлагини илдизмева учун етиштириш технологияси 5. қанд лавлагини уруғ учун етиштириш 3 ўзбекистонда асосан икки йиллик турлари турли мақсадлар учун экиб ўстирилади. қанд лавлаги асосан қанд саноати учун хомашё сифатида етиштирилса, сабзи, шолғом, қанд лавлаги, турп кабилар озиқ-овқат учун, хашаки лавлаги, хашаки шолғом (турнепс), хашаки сабзи чорва моллари учун, айримлари (сачратқи) дори-дарм...

PPTX format, 517.0 KB. To download "илдизмевали экинларнинг аҳамияти. қанд лавлагининг биологияси ва етиштириш технологияси 2", click the Telegram button on the left.