буғдой- аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси

DOC 74,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473152307_64832.doc буғдой- аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1. буғдой- аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 2. буғдой биологияси ва навлари 3. буғдой етиштириш технологияси халқ хўжалигидаги aҳамияти. буғдой энг кўп тарқалган асосий донли экинларидан бири ҳисобланади. бутун дунё халқларининг ярмидан кўпроғи озиқ-овқат сифатида буғдой нонидан фойдаланади. буғдой ноннинг таркибида oқсил ва крахмал кўп, оқсил моддалар асосан клейковина таркибида бўлганлиги учун унинг унидан сифатли нон тайёрланади. буғдой нони ўзининг таъми, тўйимлилиги ва ҳазм бўлиши билан юқори баҳоланади. буғдой донининг таркибида унинг навига, экиш шapoитиra қараб 11,0% дан 18-19% гача оқсил моддаси бўлади. буғдой нонидаги оқсилни ҳазм бўлиши 95% ни ташкил қилади. бундан ташқари, буғдой донидан ёрма тайёрланади, унинг уни макарон ва кондитер саноатида ишлатилади. буғдойнинг сомони ва похоли ем-хашак сифатида чорва молларига берилади, янчишдан чиққан чиқиндилари юкори сифатли озуқа ҳисобланади. техникада буғдой донидан спирт, крахмал, клейковина, декстрин, клей ва бошқа ҳар хил маҳулотлар олинади. буғдой донининг сифати, яъни таркибидаги оқсил, клейковина унинг …
2
россия, хитой, америка қўшма штатлари, ҳиндистон, канада, аргентина, франция ва бошқа бир қатор мамлакатлар киради. ҳозирги вақтда ўзбекистонда буғдой асосий экинлардан бири ҳисобланиб, унинг экин майдони 1,3 млн гектарни ташкил қилади. буғдойнинг ҳосилдорлиги. ўз6екистонда буғдой жуда юқори ҳосил беради. лекин лалми ерларда бошоқли дон экинларни ҳосилдорлиги ёғингарчилик миқдорига боғлиқ. суғориладигаи ерларда кузги буғдой ҳосили кўпчилик туман ва илғор деҳқон-фермер хўжаликларида 35-40 центнерни ташкил қилмоқда. систематикаси – буғдой қўнғирбошлилар оиласига (роасеае), triticum l авлодига мансуб. бу авлод 1976 йилда васхнил академик д.д.брегидов маълумоти бўйича 27 та маданий ва ёввойи турларига эга. буғдойнинг ҳамма турлари шахсий хужайрадаги хромосомалар сонига қараб 4 та генетик гуруҳларга бўлинади. буғдойнинг турлари юқорида келтирилган генетик гуруҳлардан ташқари морфологик ва хўжалик белгиларига қараб ҳамма маданий турлар икки гуруҳга бўлинади. 1. хақиқий ёки ялонғоч донли буғдой. 2. полбосимон ёки уруғи қобиғли буғдой. бутун ер юзида буғдойни кўп экадиган мамлакатларда юмшоқ ва қаттиқ буғдой турлари кўп тарқалган. ўзбекистонда ҳам асосан …
3
а у талаб қилган ҳарорат бўлмаганлиги сабабли ўсимликлар фақат тупланади, бошоқ чиқармайди ва ҳосил бермайди. буғдой кузда экилганда, унинг биологик кузги навлари ишлатилиши керак. биологик баҳорги навларни ҳам кузда экиб бўлмайди, чунки улар кўпроқ иссиқ ҳароратга талабчан бўлганлиги учун қишки совуқлар натижасида нобуд бўлади. лекин қиш юмшоқ келадиган минтақаларда навларнинг учинчи тури ярим кузги навлари учрайди. бу навларни кузда ва баҳорда экиш мумкин, икки ҳолда ҳам улардан нормал дон ҳосили олинади. ярим кузги навларни кеч кузда экиш керак. эртаги муддатларда биологик кузги навлар экилиши керак. ярим кузги навларнинг қишга чидамлилиги баҳорги навларга нисбатан юқори бўлади. шунинг учун ўзбекистоннинг лалми ва суғориладиган ерларида кузги муддатда экиш учун биологик ва ярим кузги навлардан фойдаланиш керак. умуман, ўзбекистоннинг барча вилоятларида буғдой кузда экилиши керак. чунки улар кузги-қишки, баҳорги ёғингарчиликлардан тўла фойдаланади. баҳорда эрта ўса бошлайди, баҳорги экинларга нисбатан 10-12 кун эрта пишади, шунинг учун кузги буғдойнинг гуллаш даври ёзги иссиқ гармсел шамолларга дуч …
4
да, улар майса чиқарган ёки тупланиш бошланган ҳолда қишлайди. бу даврларда ўсимликлар совуққа чидамсиз бўлади, ҳосил камаяди. уруғни экиш чуқурлиги ҳам катта аҳамиятга эга. уруғлар экиш вақтида нормал чуқурликда кўмилса, тупланиш бўғими тупроқда чуқурроқ жойлашади ва совуққа чидамли бўлади. кузги буғдой тупроққа талабчан, улар унумдор, бегона ўтлардан тоза бўз ва ўтлоқи тупроқларда яхши ривожланади. шўрланган тупроқларда яхши ўсмайди, агар шундай ерларга экиладиган бўлса, албатта ерни шўрини ювиш керак. кузги буғдой суғориладиган ерларда озиқ элементларига талабчан, айниқса, азотга талабчан. най ўраш ва бошоқланиш даврларида бу талаб айниқса ортади. лекин ортиқча озиқлантирилса, айниқса азот ўғити кўп берилса, ўсимликларнинг қишга чидамлилиги пасаяди, ётиб қолиши мумкин. кузги буғдой суғориладиган ерларда намга талабчан. кузги буғдой экилган майдонларнинг намлиги умумий дала нам сиғимининг 70-75% миқдорида бўлиши керак. най ўраш ва бошоқланиш даврларида буғдойнинг сувга талабчанлиги ортади. тупроқнинг намлиги оптимал даражада сақлаб турилса, буғдой гармселдан зараланмайди. навлар: "интенсив", "санзар-4", "санзар-6", "санзар-8", "унумли буғдой", "ёнбош", "шарора" ярим кузги …
5
ғўза орасига экиш усулини ҳам қўллаш мумкин. кузги буғдойни лалми ерларнинг текислик ва дўнгли текислик минтақаларда тоза шудгорга, ундан юқорироқ минтақаларда тоза шудгордан ташқари, банд шудгорга экиш фойдали ҳисобланади. ерни ишлаш. кузги буғдой экиладиган ерларни ундан олдин шу майдонда қандай экин экилганлиги ва даланинг бегона ўтлардан қай даражада тозалигига қараб ишланади. буғдойни оптимал муддатда экиш ва ерни яхши ишлаш учун олдин экиндан бўшаган майдонлар суғорилади. tynpoқ етилгандан сўнг "ғалла" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ўзбекистон “faллa" илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг тажрибаларига биноан 4 ва 5 корпусли ағдарма плуглар ёрдамида 25-30 см чуқурликда ҳайдаш керак, сўнгра бороналанади ва мола бостирилади. ерлар нотекис бўлса текисланади ва yмуман шудгор оғир бороналар ёки зичлагичлар (катоклар) билан зичланиши керак, акс ҳолда кузги-қишги шароитларда зичланнш натижасида буғдой майcaлapи ва ўсимликлари сийракланади ва нобуд бўлади. шўрланган ерларга кузги буғдой экишдан олдин тупроқ шўри ювилади. ўғитлаш. кузги буғдой ернинг унумдорлигига талабчан бўлади. режалаштирилган ҳосилни олиш учун ерга солинадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"буғдой- аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси" haqida

1473152307_64832.doc буғдой- аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1. буғдой- аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 2. буғдой биологияси ва навлари 3. буғдой етиштириш технологияси халқ хўжалигидаги aҳамияти. буғдой энг кўп тарқалган асосий донли экинларидан бири ҳисобланади. бутун дунё халқларининг ярмидан кўпроғи озиқ-овқат сифатида буғдой нонидан фойдаланади. буғдой ноннинг таркибида oқсил ва крахмал кўп, оқсил моддалар асосан клейковина таркибида бўлганлиги учун унинг унидан сифатли нон тайёрланади. буғдой нони ўзининг таъми, тўйимлилиги ва ҳазм бўлиши билан юқори баҳоланади. буғдой донининг таркибида унинг навига, экиш шapoитиra қараб 11,0% дан 18-19% гача оқсил моддаси бўлади. буғдой нонидаги оқсилни ҳазм бўлиши 95% ни ташкил қилади. бундан ташқари, буғдой донидан ёрма тай...

DOC format, 74,0 KB. "буғдой- аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.