шолининг биологияси ва етиштириш технологияси

PPT 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674734893.ppt шолининг биологияси ва етиштириш технологияси мавзу: шолининг биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1. шолининг аҳамияти, келиб чиқиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 2. шолининг систематикаси, биологик хусусиятлари ва навлари 3. шолининг ривожланиш даврлари 4. шолини етиштириш технологияси 5. бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш 6. шолини кўчат усулида етиштириш у тропик мамлакатлар аҳолисининг асосий озиқ-овқати ҳисобланади. 1 миллиардан зиёд аҳоли гуруч истеъмол қилади. оқланган гуруч таркибида 75,2 % углеводлар (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% ёғ, 2,2% клетчатка, 0,5% кул моддалар ва 14% сув бўлади. гуручнинг ўзлаштирилиш коэффиценти энг юқори – 96%га, калориялиги 3594 (буғдойники-6310) га тенг. таркибида клейковина йўқлигидан камдан-кам ҳолда шолидан ун тортилади. шоли оқланганда 60-65% гуруч, 10-15% кепак ва гуруч муртаги, 20-25% қилтиқ ва бошқалар чиқади. қайнатилган гуруч суви қадимдан дори-дармон сифатида маълум. шоли крахмали тўқимачилик, парфюмерия ва медицина саноатида катта аҳамиятга эга. шолининг ватани жанубий осиё ҳисобланади. академик н.и.вавилов фикрича шоли ҳиндистондаги маданий ўсимликлардан келиб чиққан …
2
г 25 фоизи тўғри келади. италия, австралия ва ақшда шолининг ўртача ҳосилдорлиги 60 га/ц. шоли oryza авлодига мансуб бўлиб, унинг 28 та тури мавжуд. шулардан иккитаси: оддий шоли (oryza sativa l.) ва очиқ донли шоли (oryza glaberrima stend.) экилади. шолининг очиқ донли тури фақат африка мамлакатларида экилади. шоли иссиқсевар ўсимлик. унинг уруғи 10-140сда уна бошлайди. 18-200с уруғлари униши учун қулай, 340сда эса 2-3 кунда майсалари униб чиқади. 20-300с шоли майсаларининг ўсиши ва тўпланиши учун энг қулай температурадир. гуллаши даврида температура 18-200с дан юқори, етилиши – сут пишиқлигида камида 15-180с, мум пишиқлик даврида камида 12-150с бўлиши керак. ҳарорат -10с бўлганда шоли ўсимлиги нобуд бўлиши мумкин. самарали ҳарорат йиғиндиси 22000-32000с. шоли сувга жуда талабчан ва узоқ муддат бостириб суғоришга чидамли. транспирация коэффиценти 510-800 га тенг, лекин бостириб суғориш шароитида бу кўрсаткич 310-450 га тенгдир. шоли қисқа кун ўсимлигидир. қисқа (8-10 соатли) кунда у яхши ривожланиб ҳосили тез етилгани ҳолда, узун (12-14 соатлик) …
3
енсивный” ўртапишар “авангард”, эртапишар “ўзбекистон-5”, “нукус-2” ва бошқа навлари экилади. биринчи босқич – муртакдан ёш ўсимлик шаклланиш билан таърифланади. бунда ўсимликда ўсиш конуси ва дастлабки учта барг- калеоптиле, пластинкасиз барг ва биринчи чинбарг ҳосил бўлади. ўсиш конуси жуда калта (0,06 мм гача) бўлади. бу босқич доннинг униб чиқиши ва майсалар пайдо бўлишига тўғри келади. иккинчи босқич – ҳар бир барг (юқориги баргдан ташқари) қўлтиғида куртаклар пайдо бўлиши билан бошланади. пастки барглар жойлашган қисмида барглар ва қўшимча илдизлар пайдо бўла бошлайди. бу босқичнинг охирида бош поянинг ўсиш конусида юқориги барглар пайдо бўлади. бу босқич майса чиқариш ва тупланишнинг бошланиш даврига тўғри келади. учинчи босқич – ўсиш конусининг ўсиши билан асосланади, бунда унинг бўйи 0,14 мм га етади, бу босқичнинг охирида дўмбоқчали бошланғич рўвак ўқи ажралади. кейин бу босқич тупланиш даврига ўтади. тўртинчи босқич – учинчи босқичнинг давоми ҳисобланади. бунда ўсиш конусида рўвакнинг иккинчи ва ундан кейинги тартиб шохчалари пайдо бўла бошлайди. …
4
ди. еттинчи босқичда рўвакнинг органлари – бошоқчалар, қилтиқлар, гулнинг органлари жадал ўсади, улар 3-5 марта катталашади. бу босқич найча ўраш даврининг охирида бошланади. саккизинчи босқич - рўвак чиқариш, гуллаш ва уруғланиш даврига тўғри келади. бунда чангчилар, тугунча, тумшуқча етилади ва уруғланиш содир бўлади. тўққизинчи босқич – муртак пайдо бўлиши, муртак ва эндосперм шаклланиши билан асосланади. бу босқичда уруғнинг муртаги ривожланади. ўнинчи босқич – эндосперм ҳосил бўлиши билан бошланади, унда крахмал доначалари шаклланади. эндосперманинг ташқарисида ҳужайраларнинг оқсил моддалари тўпланган алейрон қавати ҳосил бўлади. ўн биринчи босқич доннинг тўлиқ етилиши билан характерланади. дон етилиши давомида сут, мум пишиқлик ва тўлиқ етилиш даврларини изчиллик билан ўтади. шолини ем-хашак ўтларидан кейин 3-4 йил сурункасига экиш мумкин. шундан кейин арпа ёки буғдой ва улардан кейин соя ёки маккажўхори экиб, сўнгра яна 2-3 йил шоли экиш мумкин. далани органик ўғитлар билан бойитиш катта аҳамиятга эга. бунда сидерат ўғитлардан фойдаланиш самаралидир. шоли экиш учун ажратилган далаларга шудгорлашдан …
5
чиқарганда азот йиллик меъёрининг 30-35 фоизи солиниб биринчи озиқлантирилади, тупланиш даврида эса азотнинг қолган 30-35 фоизи ва калийнинг қолган қисми солиниб иккинчи марта озиқлантирилади. калий кичик меъёрда (гектарига 30-60 кг) солинадиган бўлса, унинг ҳаммаси иккинчи озиқлантиришда солинади. уруғларнинг унувчанлиги ва кўкариш қобилиятини ошириш учун 4-5 сутка давомида офтобда ёйиб қиздирилади. бунинг учун улар асфальтланган майдончага ёки брезент устига 5-10 см қалинликда ёйилиб, вақти-вақти билан аралаштириб турилади. кечаси эса бир ерга тўплаб, усти ёпиб қуйилади. уруғлик шолини экишдан бир кун олдин оқар сувда ивитиш ҳам тавсия этилади. шоли экиладиган майдонлар эни 200-300 м ва бўйи 600-1500 м бўлган карталарга баландлиги 30-35 см ли, эни 20 см бўлган маркалар олиб бўлинади. шоли экиш муддати сувнинг 12-150с гача исиши даври бўлиб, бу апрелнинг охири, май ойининг бошига тўғри келади. шоли су-24, сук-24, срн-3,6 маркали дон экиш сеялкаларидан фойдаланиб қатор оралиғини 15 см дан қилиб 1-2 см чуқурликда экилади. буни учун сеялка сошникларига чекловчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шолининг биологияси ва етиштириш технологияси" haqida

1674734893.ppt шолининг биологияси ва етиштириш технологияси мавзу: шолининг биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1. шолининг аҳамияти, келиб чиқиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 2. шолининг систематикаси, биологик хусусиятлари ва навлари 3. шолининг ривожланиш даврлари 4. шолини етиштириш технологияси 5. бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш 6. шолини кўчат усулида етиштириш у тропик мамлакатлар аҳолисининг асосий озиқ-овқати ҳисобланади. 1 миллиардан зиёд аҳоли гуруч истеъмол қилади. оқланган гуруч таркибида 75,2 % углеводлар (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% ёғ, 2,2% клетчатка, 0,5% кул моддалар ва 14% сув бўлади. гуручнинг ўзлаштирилиш коэффиценти энг юқори – 96%га, калориялиги 3594 (буғдойники-6310) га тенг. таркибида клейковина йўқлигидан камдан-кам ҳолда ш...

PPT format, 2,0 MB. "шолининг биологияси ва етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.