қовоқдош сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси

PPTX 40 стр. 6,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
презентация powerpoint 1 “мева-сабзавотчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги” кафедраси “ мевачилик ва сабзавотчилик” фанидан тақдимот қ.х.ф.ф.д ф.а.нурмаматов 4-мавзу ; қовоқдош сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси режа; қовоқдош сабзавотлар учун ўтмишдош экинлар қовоқдошларнинг биологик асослари ва туманлаштирилган навлари қовоқдош сабзавотларни етиштириш технологияси қовоқдош сабзавотлар халқ хўжалигидаги аҳамияти ва тарқалиши полиз экинлари жумласига қовоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимликлар киради. булардан йиғилган мевалари истеомол қилинадиган, овқатга ишлатиладиган тарвуз, қовун, йирик мевали, мускат қовоқ ва қаттиқ пўстли қовоқ экилади. (бодринг, кабачки, патиссон, таррак, чаёт, момордика, илонбодринг, қишки қовоқ,) ҳамда етук меваларидан рўзғорда ишлатиладиган буюмлар тайёрлаш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган техник қовқдошлар (идиш қовқ, қозон ювгич ёки люффа) билан адаштириш ярамайди. полиз экинлари меваларининг кимёвий таркиби ва уларнинг инсон учун аҳамияти. полиз экинларининг мевалари кўпгина халқлар томонидан севиб истеомол қилинадиган неоматдир. бу мевалар янгилигича истеомол қилинади ва қайта ишлаш саноати учун хом ашё бўлиб ҳисобланади. улар нисбатан осон хазм бўладиган, шифобахш маҳсулот бўлиб, мазаси …
2 / 40
из экинларининг мевалари биринчи даражада муъим бщлиб ъисобланадиган маъсулотлар жумласига кирмайди, чунки уларда оқсил ва ёғ моддалари кам ва сув кўп бўлганлиги туфайли, бу меваларнинг энергетик қиймати катта эмас. меванинг 100 г истеомол қилинадиган қисми ҳисобидан олганда энергетик қиймати тарвузда 38 ккал ёки 159 кж ни, қовунда 39 ккал ёки 164 кж ни, қовоқда 29 ккал ёки 121 кж ни ташкил этади. полиз экинларининг шифобахш хусусиятлари . полиз экинлари марказий осиё халқ табобатида қадимдан жуда кенг қўлланилиб келади. марказий осиёда сил, бронхит, яони кўксов, ревматизм, подагра, камқонлик касалликлари, юрак ва жигар касалликларига даво топишда қовун меваларидан фойдаланиб келинган. безгак касаллигида эса майин этли қовун ейиш тўғри келади деб ҳисобланган. даво мақсадларида полиз меваларидан истеомол қилиш замонавий табобатда ҳам тавсия этилади. тарвуз навлари фермер тезпишар нав, ўсув даври 74-76 кун. меваси цилиндрсимон, тўқ яшил мозаика рангли, эти тўқ қизил, вазни 4,5-8,8кг. тар­кибидаги қанд модда миқдори 7,6-9,2%. ҳосилдорлиги 28- 30 т/га. ун …
3 / 40
нгли, би­роз майин, тукли, оч яшил тусда. меваси шарсимон, ўртача ҳажмда, вазни 2,5-3 кг, пўсти қаттиқ, оч яшил, тикансимон тўқ яшил гуллари бор. эти малинасимон, уруғлари майда. ҳосилдорлиги 25-30 т/га. мраморний 2150 ўртапишар нав, ўсув даври 100-105 кун. палаги ўртача, ён шох ва барглар сони ўртача. барги конуссимон, яшил рангли. меваси шарсимон, ўртача, вазни 2,5-3,5 кг, юза­си силлиқ, узоқ-узоқ бир- биридан бир ҳил масофада жой­лашган мармар гуллари мавжуд, тасмалар мева банди атрофида зичлашади, пўсти қаттиқ. эти малина ранг, сер­сув, ширали. таркибида қуруқ модда миқдори 7,9%, қанд миқдори 6,9%. ҳосилдорлиги 27-30 т/га. гулистон кечпишар нав, ўсув даври 108-120 кун. палаги узун. мева­си юмалоқсимон, юзаси силлиқ, яшил рангли, юзида чет­лари жимжима ингичка тўқ яшил рангли тасмалар мавжуд, вазни 5-6 кг, пусти каттик. эти қизил, серсув, ширали, эрув­чан, баъзан толали, дегустацион баҳоси 4,7 балл. таркибида қуруқ модда миқдори 8,7%, қанд миқдори 7,6%. уруғи йирик, япалоқсимон, оқ тусли, юзаси силлиқ. ҳосилдорлиги 31- 35 т/га. …
4 / 40
л. таркибида қуруқ, модда миқдори 7,9%, қанд моддаси миқдори 6,8%. ҳосилдорлиги 32-33т/га мева бериш даври қисқа, икки теримда ҳосил тугайди. узбекский 452 эрта-ўртапишар нав, ўсув даври 90-92 кун. палаги ўртача, асосий поя узунлиги ва барглариши ўртача. меваси шарсимон, баъзан япалоқроқ, оч яшил рангли, юза­си силлик, текис майда тўрсимон тўқ яшил тасмалари мавжуд,тасма қирралари эгри-бугри, вазни 3-4 кг, пўсти қаттиқ. эти малина ранг, сер­сув, шираси. нисбатан кам, баъзан толали, дегустацион баҳоси 3,5-4,0 балл. таркибида қуруқ модда миқдори 6,4%, қанд миқдори 5,6%. ҳосилдорлиги 25-30 т/га. хаит қора кечпишар нав, ўсув даври 120-130 кун. палаги катта, ён шох ва барглар сони кўп. барги конуссимон, яшил рангли, бироз майин тукли. меваси нотўғри шарсимон, йириқ, вазни 5-6 кг, юзаси силлиқ, мева банди томони сезилмас дўнгроқ, расмсиз, ерга тегиб турган жойлари сарғиш жигарранг пўсти қаттиқ, тўқ яшил, баъзан қорамтир. эти қизил, серсув, сершира, эрувчан, жуда ширин, дегустацион баҳоси 5,0 балл. таркибида қуруқ модда миқдори 8,1%, қанд …
5 / 40
бор, вазни 3-4 кг. эти тўқ қизил, серсув. таркибида қанд миқдори 7,5-8,5%. ҳосилдорлиги 30-35 т/га. ташишга чи­дамлилиги юқори. полиз экинлари тарвуз ўтмишдош экинлар: карам, помидор, картошка. уруғни экишга тайёрлаш:уруғлар 3-5% ли ош тузи эритмасига солиб аралаштирилади ва 5-7минут ушлаб турилади, сўнг пастга чўккан уруғлар олиниб тоза сувда ювилади ва қуритиб олинади, қалқиб юқорига кўтарилган уруғлар эса брак қилинади. қуритиб олинган уруғлар экилади. экиш муддатлари: вилоятимиз шароитида тарвуз 10-15 апрелда экилади. ғалладан кейин такрорий экин сифатида: уруғлар 10 июнгача экилади. экиш схемаси : ўсимликлар 360х60 см. ва 270+90/2×70 см шаклда жойлаштирилади. уруғ сарфи: 5-6 кг/га. уруғларни экишда ҳар бир уяга 3-4 та дан уруғ 4 см. чуқурликда ташланади. парваришлаш:тарвуз қуёш нури яхши қиздирадиган енгил қумоқ тупроқли далаларда етиштирилади. органик моддаларга бой тупроқларда ҳосилдорлиги янада юқори бўлади. ернинг 30-35 см чуқурликда ҳайдалиши эса юқори ҳосилдорлик гаровидир. тарвуз учун органик ва минерал ўғитларни бирга солиш энг яхши натижа беради. органик ўғит чириган бўлиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қовоқдош сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси"

презентация powerpoint 1 “мева-сабзавотчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги” кафедраси “ мевачилик ва сабзавотчилик” фанидан тақдимот қ.х.ф.ф.д ф.а.нурмаматов 4-мавзу ; қовоқдош сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси режа; қовоқдош сабзавотлар учун ўтмишдош экинлар қовоқдошларнинг биологик асослари ва туманлаштирилган навлари қовоқдош сабзавотларни етиштириш технологияси қовоқдош сабзавотлар халқ хўжалигидаги аҳамияти ва тарқалиши полиз экинлари жумласига қовоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимликлар киради. булардан йиғилган мевалари истеомол қилинадиган, овқатга ишлатиладиган тарвуз, қовун, йирик мевали, мускат қовоқ ва қаттиқ пўстли қовоқ экилади. (бодринг, кабачки, патиссон, таррак, чаёт, момордика, илонбодринг, қишки қовоқ,) ҳамда етук меваларидан рўзғорда ишлатиладиган ...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPTX (6,7 МБ). Чтобы скачать "қовоқдош сабзавотлар биологияси ва етиштириш технологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қовоқдош сабзавотлар биологияси… PPTX 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram