соя ва махсар етиштириш

PDF 48 sahifa 17,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 48
1 соя ва махсар етиштириш46–китоб 100 китоб тўплами 46-китоб соя ва махсар етиштириш 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни …
2 / 48
оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. 4 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб тузувчилар: ж.б. худайқулов –тошкент давлат аграр университети “ўсимликшунослик” кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. ф.а. мухтаров – тошкент давлат аграр университети соя ва мойли экинлар кафедраси таянч докторанти. тақризчилар: м.э. аманова – тошкент давлат аграр университети “сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик” кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. а.и. нурбеков – тошкент давлат аграр университети агробиология факультети ўсимликшунослик кафедраси қ.х.ф.д. профессор. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7170-2-2 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 …
3 / 48
ўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 635.655 кбк 42.8 c 84 5 мундарижа кириш...................................................................................................................7 соянинг тарихи ва аҳамияти..................................................................8 дунё мамлакатларида ва ўзбекистонда мойли экинлар етиштириш ва уларнинг майдони........................................................10 соянинг морфологик хусусиятлари..................................................11 соянинг тупроқ ва иқлимга талаби...................................................16 ерни экишга тайёрлаш................................................................................18 экиш муддатлари..........................................................................................19 соя навлари.....................................................................................................20 соя уруғларига бактериялар билан ишлов бериш......................21 ўғитлаш.............................................................................................................22 экиш....................................................................................................................23 парвариш қилиниши................................................................................24 суғориш.............................................................................................................24 касаллик ва зараркунандалар.............................................................26 ҳосилни йиғиш..............................................................................................29 махсар...............................................................................................................30 махсарнинг аҳамияти................................................................................31 морфологияси.............................
4 / 48
.................................................................31 биологияси.....................................................................................................34 экилиши............................................................................................................35 ўғитлаш.............................................................................................................37 суғориш.............................................................................................................37 ҳосилни йиғиш..............................................................................................37 касаллик ва зараркунандалари..........................................................38 махсар навлари.............................................................................................41 фойдаланилган адабиётлар рўйхати.................................................43 7 соя ва махсар етиштириш46–китоб кириш бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (фао) ва жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. бу жаҳон аҳолисининг деярли ҳар саккиз нафаридан бири, деганидир. бундан ташқари, ер шари аҳолисининг 30% дан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқдаки, буларнинг барчаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нақадар долзарб масала эканлигини яққол кўрсатиб турибди. республикамиз аҳолисининг жадал ўсиб бориши ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг ортиб бориши соҳа вакиллари олдига бир қатор долзарб масалаларни қўймоқда. булар: аҳолини экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, чорвачилик озуқа базасини яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш. мамлакатимизда соя мойли экинлар майдонларининг кенгайтирилиши ва улардан тайёрланадиган маҳсулотларнинг кўпайиши
5 / 48
аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ҳамда чорвачиликни изчил ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 8 100 китоб тўплами соя етиштириш соянинг тарихи ва аҳамияти соя минг йиллар давомида шарқда етиштирилган, у ердан бутун жаҳонга тарқалган ва ҳозирги кунда эса дунё бўйлаб катта майдонларда етиштирилмоқда. олимлар соянинг ватани хитой, корея, манжурия каби узоқ шарқ мамлакатлари деб ҳисоблашади, 1690 йилда немис ботаниги кеампфер томонидан европага, у ердан 1800 йилларнинг бошида америкага олиб борилган. ақш чегараларида соя биринчи марта 1804 йилда марказий ва ғарбий америкада етиштирила бошланган. америкада соя етиштириш кўпроқ мексика каналидаги катта портларга етказиб беришни осонлаштириш мақсадида миссисипи дарёси атрофидаги штатларда ривожлантирилган. иккинчи жаҳон уруши охирида оқсил ва ёғ билан таъминланишда танқислик юзага келган, соя эса турли озуқаларга бой бўлганлиги сабабли ақшда ушбу эҳтиёжни қондиришда муҳим экин сифатида қаралган. соя ўсимлиги жаҳонда энг кўп етиштириладиган экинлардан бири ҳисобланади. бугунги кунда ақш, бразилия ва аргентина соя етиштириш бўйича етакчилик қилмоқда. соя …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 48 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"соя ва махсар етиштириш" haqida

1 соя ва махсар етиштириш46–китоб 100 китоб тўплами 46-китоб соя ва махсар етиштириш 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда эн...

Bu fayl PDF formatida 48 sahifadan iborat (17,8 MB). "соя ва махсар етиштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: соя ва махсар етиштириш PDF 48 sahifa Bepul yuklash Telegram