бодрингни очиқ майдонларда етиштириш

PDF 56 pages 24.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 56
бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14–китоб 100 китоб тўплами бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг …
2 / 56
энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчи: с.a. юнусов – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. тақризчи: м.ў. халимова – сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти сабзавот ва полиз экинлари селекцияси лабораторияси катта илмий ходим қ.х.ф.н лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев муҳаррир: г.а. чоршанбиева – шарқшунослик университети таржимашунослик ва халқаро журналистика кафедраси ўқитувчиси, таржимон. isbn 978-9943-7167-0-4 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, хулоса ва тавсияларга тузувчи муаллифлар масъулдир. …
3 / 56
муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш.....................................................................................................................7 бодрингнинг морфо-биологик хусусиятлари..................................9 ер танлаш ва алмашлаб экиш...............................................................15 нав намуналари.............................................................................................16 уруғни экишга тайёрлаш...........................................................................19 кўчатини етиштириш...................................................................................19 экиш муддатлари ва усуллари..................................................................23 парваришлаш..................................................................................................31 суғориш...............................................................................................................32 ўғитлаш ва қўшимча озиқлантириш..............................................33 касаллик ва зараркунандалар ҳамда уларга қарши кураш....35 ҳосилни йиғиб олиш....................................................................................43 бодринг уруғчилик......................................................................................45 фойдаланган адабиётлар рўйхати ......................................................48 100 китоб тўплами 7 бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14–китоб кириш бугунги озиқ-овқат муаммоси яъни глобаллашув даврида жаҳон статистикаси 2050 йилга бориб сайёрамизда одамлар сони 9,1 миллиардга кўпайиши ва қишлоқ хўжалик экинлари учун керакли ер майдонлари 40-45 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда. шу билан бирга мева ва сабзавотларни кунлик истеъмол эҳтиёжини таъминловчи соғлом овқатланишни тўғри ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. мамлакатимизда сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва маҳсулот экспорт салоҳиятини кучайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар
4 / 56
амалга оширилмоқда. ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 23 октябрь пқ-5853-сон қарори билан тасдиқланган “ўзбекистон республикасини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси” аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини ва тўғри овқатланиш маданиятини таъминлаш асосий вазифалардан бири қилиб белгиланган. сабзавотлар ичида бодринг асосий экинлардан бири бўлиб, уни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. дунё бўйича бодринг экилган умумий майдонлар 2 млн 496 минг гектарни, ялпи маҳсулот ҳажми эса 83,8 млн тоннани ташкил этмоқда. ялпи маҳсулот ҳажми бўйича сўнгги йилларда хитой (65 млн тонна), эрон (1981 минг тонна), россия (1940 минг тонна), туркия (1827 минг тонна) ва ақш (956 минг тонна) етакчилик қилмоқда. 8 100 китоб тўплами хозирги кунда асосий устувор йўналишларидан бири табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, сабзавот экинларини етиштиришда инновацион технологияларни қўллаш ҳамда маҳсулотлар ассортименти ҳамда ҳажмини оширишга қаратилган. 9 бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14–китоб бодрингнинг морфо-биологик хусусиятлари бодринг (cucumis sativus l.) – қовоқдошлар (cucurbitace- ae) оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон …
5 / 56
кўмаклашади. бундан ташқари ундан косметикада ҳам кенг фойдаланилади. илдизи. бодрингнинг асосий илдизи ўқ илдиз бўлиб, тупроқнинг 20-25 см ли ҳайдалма қатламига таралиб ўсади. ўқ илдиз ва айрим попук илдизлари ҳатто 1 метрга қадар ўсиши мумкин. бодринг ўсимлиги тупроқ намлигига талабчан бўлганлиги сабабли унинг илдизлари ернинг юзароқ қисмида ўсади. илдизларни 60-70 фоизи тупроқнинг 10-20 см чуқурлигида жойлашади. илдизларнинг ён томонга тарқалиш радиуси 1,5 метрга яқин. ўсимликнинг асосий ва ён поялари 10 100 китоб тўплами нам тупроққа тегса, бўғимларидан қўшимча илдизлар чиқариш хусусиятига эга. пояси. бодринг пояси яшил рангли, шохланувчан, қиррали, тукланган, 4-5 та барг пайдо қилгач, ерга ётиб, ёйилиб палак отадиган ёки атрофдаги нарсаларга (жингалаклари билан) чирмашиб юқорига ўсадиган лианадир. асосий пояси узунлиги навига ва ўсаётган шароитига қараб 50-100 см дан 2 м гача етади, баъзан бундан ҳам ошиб кетади. поясида қаттиқ туклар ва тиканлар мавжуд. асосий поядаги барг қўлтиқларидан чиқадиган ён шохдан иккинчи тартиб поялар ўсиб чиқади. бир неча (7-10 …

Want to read more?

Download all 56 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бодрингни очиқ майдонларда етиштириш"

бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14–китоб 100 китоб тўплами бодрингни очиқ майдонларда етиштириш 14-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси дарома...

This file contains 56 pages in PDF format (24.5 MB). To download "бодрингни очиқ майдонларда етиштириш", click the Telegram button on the left.