салатбарг етиштириш

PDF 44 стр. 5,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 44
1 салатбарг етиштириш20–китоб 100 китоб тўплами салатбарг етиштириш 20-китоб 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги …
2 / 44
г қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. 4 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб тузувчилар: ш.р. арипова – сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий- тадқиқот институти таянч докторанти, кичик илмий ходим. тақризчилар: с.a. юнусов – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у. ф.файзуллаев, м. с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7167-6-6 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, хулоса ва тавсияларга тузувчи муаллифлар масъулдир. ижтимоий лойиҳалар …
3 / 44
..............................................................................7 салатбаргнинг хусусиятлари..................................................................................8 морфологик белгилари...........................................................................................10 илдизи.................................................................................................................................10 пояси....................................................................................................................................11 барги.....................................................................................................................................11 гули........................................................................................................................................11 уруғи......................................................................................................................................12 биологик хусусиятлари.............................................................................................13 экиш учун тавсия этиладиган навлар..............................................................15 очиқ майдонларда салатбарг етиштириш....................................................16 уруғ танлаш......................................................................................................................16 ер тайёрлаш.....................................................................................................................16 кўчат етиштириш..........................................................................................................17 экиш муддати ва схемаси........................................................................................20 парваришлаш................................................................................................................20 касаллик ва зараркунандалари..............................
4 / 44
............................................22 ҳосилни йиғиш..............................................................................................................25 иссиқхоналарда салатбарг етиштириш.........................................................26 салатбаргни инновацион етиштириш усуллари......................................28 очиқ майдонларда гидропоника усулларидан фойдаланган ҳолда салатбарг етиштириш.................................................................................28 иссиқхонада сувли экин услубида салатбарг етиштириш.................32 сақлаш................................................................................................................................36 фойдаланилган адабиётлар рўйхати..............................................................38 7 салатбарг етиштириш20–китоб кириш сўнгги йилларда республикамизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ва экспортбоп, ички ва ташқи бозорда талаб бўлган экинлар экиш, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. ўзбекистон республикасини янада ривожлантиришнинг 2017–2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш, сабзавот етиштиришни кўпайтириш муҳим стратегик вазифалардан бири қилиб белгилаб қўйилган. шу боис, сабзавот экинларининг сифати ва ҳосилдорлигини тубдан оширишга қаратилган ишланмалар қишлоқ хўжалигига кенг жорий қилинишини тақозо этади. халқимизни эрта кўклам даврида витаминларга бой бўлган салат, укроп, петрушка ва сельдерей каби кўкат сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. …
5 / 44
оталар, эфир мойлари ва а, в, в2, с, е каби витаминлар мавжуд. ўзбекистоннинг яхши иқлим шароитларида етиштирила- диган кўпгина сабзавот экинлари қаторида салат ўсимлигининг ҳам аҳамияти катта. республикада 2010 йилда 200 гектар майдон- 8 100 китоб тўплами да 4000 тонна салатбарг маҳсулоти етиштирилган бўлиб, 2020 йилга келиб 493 гектар майдонда 5249 тоннадан ортиқ маҳсулот етиштиришга эришилди. ушбу маълумотлардан келиб чиқиб рес- публикамизда сабзавот экинлари қаторида салатбарг экинига бўлган эътибор кучаймоқда. ушбу қўлланма фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа эга- лари салатбаргнинг морфо-биологик хусусиятлари, экиш муддати ва усуллари, парваришлаш ва етиштириш технологиясини ўрга- ниш ва бу экинлардан юқори даромад олишда қўлланма сифати- да хизмат қилади. салатбаргнинг хусусиятлари салатбаргнинг лотинча номи lactuca sativa бўлиб, мурак- кабгулдошлар оиласига мансуб. салатбарг ўсимлигига европа мамлакатларида катта эътибор берилади. у европага xvi асрда ва россияга xvii аср охирларида кириб келган. ўзбекистонда салат- барг ўсимлигига бўлган эътибор жуда ҳам кам. айниқса, сабзавот ишлаб чиқаришининг 1 фоизини ташкил этади …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 44 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "салатбарг етиштириш"

1 салатбарг етиштириш20–китоб 100 китоб тўплами салатбарг етиштириш 20-китоб 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез на...

Этот файл содержит 44 стр. в формате PDF (5,3 МБ). Чтобы скачать "салатбарг етиштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: салатбарг етиштириш PDF 44 стр. Бесплатная загрузка Telegram