пиёз етиштириш

DOCX 3.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1680696447.docx kitob пиёз етиштириш пиёз етиштириш қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди. “агробанк” атб …
2
маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикрмулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. уўк 634.8.032:635.25 кбк 42.345 п 39 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб тузувчи: м.ў. холдоров – сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси мудири, б.ф.н., катта илмий ходим. тақризчи: с.a.юнусов – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у. ф. файзуллаев, м. с. ҳайитбоев муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, хулоса ва тавсияларга тузувчи муаллифлар масъулдир. ижтимоий лойиҳалар билан аграр соҳага сармоя киритиш доирасида “агробанк” атб томонидан 100 та китобдан иборат қўлланмалар …
3
йдонга экилиб, 85,795 млн тонна маҳсулот етиштирилмоқда, унинг ўртача ҳосилдорлиги 19,31 т/га ни ташкил этади. пиёз ҳосилини ишлаб чиқариш бўйича хитой – 22,345 млн тонна, ҳиндистон – 19,299 млн тонна, ақш – 3,159 млн тонна, эрон – 2,382 млн тонна етакчи ўринни эгаллайди ва шу билан бирга пиёз ушбу давлатлар сабзавотчилигида асосий экинлардан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “ўзбекистон респуб- ликаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги пф-5853-сон фармонида « ... озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш»дек муҳим вазифалардан бири қилиб белгиланган. 2020 йил 15 октябрда пқ-4863 сон «саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу ишлаб чиқилган қўлланма аҳоли томонидан пиёз етиштириш жараёнида …
4
а пиёз ўсимлигининг морфо-биологик хусусиятлари, экиш муддат ва усуллари, парваришлаш ва етиштириш технологиясини ўрганишда керакли маълумотларни беради деган умиддамиз. пиёзнинг морфологик хусусиятлари морфология (юнонча — морфо — шакл; логос — фан деганидир) — ўсимликнинг ташқи тузилиши, шакли, индивидуал ривожланиши (онтогенези) ва тарихий тараққиёти (филогенези)ни ўрганади. табиатдаги ўсимликларнинг морфологик жиҳатдан турли туманлигини аниқлаш; тузилиши, органлар ва органлар системасининг ўзаро жойлашуви қонуниятларини ўрганиш; ўсимликларнинг умумий тузилиши ва айрим органларининг индивидуал ривожланишида (онтоморфогенез) ўзгаришини тадқиқ этиш; ўсимлик дунёсининг эволюцион ривожланишида органларнинг пайдо бўлишини изоҳлаш (филоморфогенез); форма ҳосил бўлишида турли хил ташқи ва ички омиллар таъсирини ўрганиш ўсимликлар морфологиясининг асосий муаммоларидан ҳисобланади. илдизи пиёз попук илдизли бўлиб, суст ривожланади, кўпинча ернинг юза (50 см гача) қатламига таралади. илдизлари жуда кам шохланади. шунинг учун уларнинг сўриш қуввати кучли эмас. пояси оддий пиёз (а.сера l.) - пиёзбоши қисқарган поядан иборат. унда битта ёки бир нечта генератив ва вегетатив куртаклар жойлашади. генератив куртаклардан қулай шароит бўлганда гулпоя …
5
шохлайдиган икки ёки бир неча пиёзбошли бўлади. пиёзбошнинг битта тубдан бир нечта пиёзбош ҳосил қилиш қобилияти унинг «болалаши» деб аталади. бир, икки, уч ёки кўп болалайдиган пиёзлар бўлади. одатда кўп болалайдиган пиёзлар кам болалайдиганларига нисбатан анча серҳосил бўлади. пиёзнинг пиёзбош тубида турли миқдорда бошланғич куртак ҳосил қилиш хусусияти кўп муртаклилик дейилади. бошланғич муртак миқдорига қараб бир, икки ёки кўп бошланғич муртакли пиёзлар бўлади. пиёз тубининг остки қисмидаги тўқималар аста-секин нобуд бўлиб, қотиб қолади. тубнинг бу қисми товон деб юритилади. пиёзбошнинг юқорида қайд этилган тузилиши бошқа турлари, шу жумладан саримсоқ учун ҳам характерли ҳисобланади. пиёзбош бошқача қилиб айтганда тиним давридаги ўсимлик ҳисобланади. ёпиқ қобиқлар пиёзбошда кўп бўлиб, очиқ қобиқлар қанча кам бўлса унинг тиним даври шунча узоқ бўлади. баъзи пиёз турлари фақат очиқ қобиқдан иборат бўлиб, баргга айланувчи пиёзбошлар ҳосил қилади. бундай пиёзбош «сохта пиёз» деб аталади. бу пиёз тинимсиз ўсувчи поя, яшил барглар, йўғонлашган асослардан иборат. пиёзнинг баъзи хилларида майда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "пиёз етиштириш"

1680696447.docx kitob пиёз етиштириш пиёз етиштириш қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қи...

DOCX format, 3.4 MB. To download "пиёз етиштириш", click the Telegram button on the left.

Tags: пиёз етиштириш DOCX Free download Telegram