гулкарам етиштириш

PDF 40 стр. 5,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
1 гулкарам етиштириш26–китоб 100 китоб тўплами 26-китоб гулкарам етиштириш 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишимиз лозимлиги …
2 / 40
қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. 4 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб тузувчилар: м.х. арамов – сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий- тадқиқот институти сурхондарё илмий-тажриба станцияси директори, қ.х.ф.д. профессор. тақризчилар: с.a. юнусов – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7168-2-7 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, хулоса ва тавсияларга тузувчи муаллифлар масъулдир. ижтимоий лойиҳалар …
3 / 40
............................................................................................7 гулкарам таркиби ва шифобахшлиги..................................................9 морфологик ва биологик хусусиятлари...........................................11 ташқи муҳит омилларига талабчанлиги...........................................13 гулкарам етиштириш технологияси. ер танлаш..........................14 алмашлаб экишдаги ўрни.........................................................................15 ерни экишга тайёрлаш................................................................................15 уруғни экишга тайёрлаш............................................................................16 етиштиришга тавсия этиладиган дурагайлар ва уларнинг тавсифи................................................................................................................17 кўчат тайёрлаш...............................................................................................20 экиш муддатлари ва схемаси.................................................................22 суғориш...............................................................................................................24 баргларни боғлаб қўйиш..........................................................................26 касаллик ҳамда зараркунандалари, уларга қарши кураш чоралари..............................................................................................27 гулкарам ҳосилини йиғиш........................................................................31 гулкарам уруғчилигини ташкил этиш...............................................32 фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................35 7 гулкарам етиштириш26–китоб кириш гулкарам қимматли ва қадимдан етиштириб келинаётган сабзавот экинларидан биридир. унинг дастлабки шакллари италия, франция, буюк британия каби қатор европа мамлакатларида етиштириб келинган. ушбу экин тури xvii асрга келиб маданий
4 / 40
экин сифатида германия, голландия, данияда, xviii асрнинг охирларига келиб эса россияда етиштирила бошлаган . гулкарам (brassica oleracea convar. botrytis (l.) alef. var. botrytis l.) ўртаер денгизи шарқий ҳудудларида учрайдиган brassica cretica lam. туридан келиб чиққанлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. гулкарамнинг турли хил формаларининг шаклланиши бирламчи маркази италия ҳисобланади ва у ердан франция, англия ва европанинг бошқа мамлакатларига кириб борган. xvii асрда қишлоқ хўжалиги экини сифатида германия, голландия, данияда етиштирилган ва 18 аср охирида россияда етиштирила бошланган. ўзбекистонда у кейинги 30 йилда етиштирила бошланган ва сўнгги 5-10 йилда унинг майдони кенгайиб бормоқда. дунё миқёсида 400000 га майдонда гулкарам етиштирилиб, унинг асосий қисми франция, италия, буюк британия, голландия ва ҳиндистон каби мамлакатлар зиммасига тўғри келади. ҳозирги пайтда дунё бўйича гулкарам етиштириш 4,3-4,5 млн тоннани ташкил этмоқда. ҳозирги шароитда истеъмолчининг сабзавот маҳсулотларининг сифати ва таркибининг қимматлилигига 8 100 китоб тўплами бўлган талаби кундан кунга ортиб бормоқда. шунинг учун сабзавот экинларининг касаллик ва зараркунандаларга чидамли, …
5 / 40
агайлар киритилган бўлиб, уларнинг ҳаммаси чет эл селекциясига мансуб нав ва дурагайлар ҳисобланади. кўпгина ривожланган ақш, франция, германия, италия, голландия, исроил, япония каби мамлакатларда ушбу сабзавот экини кўплаб етиштирилади ва истеъмол қилинади. бунга асосий сабаб – гулкарам таркибида инсон саломатлиги ва организмининг меъёрида ривожланиши учун зарур бўлган ҳар хил витаминлар, тез ҳазм бўлувчи углеводлар, оқсил моддалар, органик ва минерал тузлар, ферментлар ҳамда ҳар хил микроэлементларнинг борлигидир. гулкарам таркибида кўплаб қимматли моддаларни тўплаши ва озиқабоплиги жиҳатидан оқбош карамдан устун туради. яқин келажакда халқимизнинг ушбу экин маҳсулотига 9 гулкарам етиштириш26–китоб бўлган талабини тўлиқ қондириш учун уни 100-120 минг тонна миқдорида етиштириш лозим бўлади. гулкарам етиштириш агротехникаси ва унинг уруғчили- гини ташкил этиш бўйича республикамизда маълум илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. шунга қарамасдан гулкарамнинг республикамиз шароитига мос маҳаллий нав ва дурагайлари йўқ ва уруғчилиги илмий асосда тўғри йўлга қўйилмаган. етиштирилаётган дурагайлар уруғи чет эллардан валюта ҳисобига олиб келинмоқда. олиб борилган тадқиқотлар ва ҳаваскор …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гулкарам етиштириш"

1 гулкарам етиштириш26–китоб 100 китоб тўплами 26-китоб гулкарам етиштириш 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез нати...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PDF (5,8 МБ). Чтобы скачать "гулкарам етиштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гулкарам етиштириш PDF 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram