иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги

PDF 96 sahifa 17,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 96
34. иссиқхонада кўчат етиштириш +.indd иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги34–китоб 100 китоб тўплами иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги 34-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги …
2 / 96
ик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси тузувчи: с.a. юнусов – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. з.т. абдиев – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси катта ўқитувчиси. тақризчилар: ф.ф. расулов – сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти илмий котиби, қ.х.ф.ф.д, катта илмий ходим. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: г.а. чоршанбиева – шарқшунослик университети таржимашунослик ва халқаро журналистика кафедраси ўқитувчиси, таржимон. isbn 978-9943-7169-0-2 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” …
3 / 96
г жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 631.53.03:631.544.2 кбк 41.45 и 78 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб. мундарижа кириш..................................................................................................................7 сабзавот кўчатчилиги услуби ва унинг аҳамияти ..................9 кўчат етиштириш шароити .................................................................11 сабзавот кўчатчилигида тупроқ аралашмаси ..........................18 кўчат етиштириш усуллари .................................................................20 очиқ ер учун сабазавот кўчатларини етиштириш ..................27 карам кўчатини етиштириш .................................................................41 помидор кўчатини етиштириш..........................................................46 бақлажон ва қалампир кўчатини етиштириш...........................49 бодринг кўчатини етиштириш............................................................50 иссиқхоналар учун кўчат етиштириш............................................53 кўчат етиштиришда инновацион технология...........................66 пайвандлаш усуллари.............................................................................74 фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................89 100 китоб тўплами 7 иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги34–китоб кириш ўзбекистон деҳқончилигида сабзавот экинларининг қарийб 60 фоизи кўчатидан экиб ўстирилади. серқуёш ўлкамизда сабзавотлардан йилига 2-3 марта ҳосил олишда кўчатидан етиштириш ва ҳимояланган ер иншоотларидан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд. республикамиз аҳолисини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва дунёда юз бераётган озиқ-овқат муаммосининг олдини олишда бу имконият муҳимдир. президентимизнинг “ўзбекистон республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 мартдаги пқ-4246-сон қарорида …
4 / 96
камизда мавсумдан ташқари муддатларда сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, соҳада юқори даражали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланган. аҳолини арзон, сифатли озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида республикада ташкил этиладиган иссиқхоналар ва уларда сабзавот экинлари кўчатларини замонавий етиштириш усулларини қўллаш ҳозирги кунда долзарбдир. сабзавотчиликда кўчатдан ўстирилган ўсимликларнинг кўчатсиз ўстирилган худди шундай ўсимликларга нисбатан ўсиши ва ривожланишида олдинга кетиши, илгарилаши кузатилади. бу илгарилаш ўсимликнинг тезроқ пишиб етилиши, бозорда маҳсулотнинг яхши нархларда сотилиши ва юқори иқтисодий самарага олиб келади. шу сабаб жуда 8 100 китоб тўплами кўп деҳқонларимиз сабзавот экинларини кўчатидан ўстириб, очиқ майдон ва иссиқхоналарда эртачи маҳсулот етиштириш фойдасини билади. аммо айрим фермер ва аҳоли томорқа эгалари учун сабзавот кўчатларини тайёрлаш бўйича маълумот ва тажриба етишмовчилиги мавжуд. ушбу қўлланма очиқ ва ҳимояланган ерлар учун сабзавот кўчатларини етиштириш, кўчат ўстиришда микроиқлим шароитини созлаш, кўчатларни пайвандлаш, суғориш, озиқлантириш ва парваришлашда ресурстежамкор инновацион технологияларни қўллаш бўйича маълумотлар- ни беради. 9 …
5 / 96
нг охирида катта озиқланиш майдонини талаб қиладиган ва зарурият бўлганда эрта маҳсулот олиш учун мўлжалланган экинларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. ҳозирги кунда очиқ ва ҳимояланган ер учун кўчатлар асосан иситиладиган плёнкали иссиқхоналарда, томорқа ва дала ҳовлиларида эса плёнкали иситиладиган кичик иссиқхоналарда, плёнкали парникларда етиштирилади. ҳимояланган ер учун қишки-баҳорги айланишда кўчатлар иситиладиган қишки ойнаванд ёки плёнкали иссиқхоналарнинг кўчат бўлимида етиштирилади. бошқа айланишлар учун кўчатлар махсус шу мақсад учун мосланган иншоотларда етиштирилади. кўчат услуби одатдагича уруғларни тўғридан-тўғри ерга экишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. 10 100 китоб тўплами кўчат одатда 30-80 кун мобайнида ўстирилади. ўсимлик ривожланишидаги эришилган илгарилаш эрта ҳосил олиш имконини беради. эрта олинган ҳосилни юқори баҳоларда сотиш қўшимча даромад олишни таъминлайди. илгарилаш туфайли кўчат услуби ўсиш даврини чўзиш имконини беради. бу ўсимлик ҳосилдорлигини оширади ва ўсиш даври узоқ давом этадиган, аммо иссиқлик етишмайдиган ҳамда уруғдан экилганда ҳосилни тўлиқ тўплай олишга шароит бўлмайдиган шимолий минтақаларда иссиқсевар экинларни етиштиришга ва у ердаги сабзавотлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 96 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги" haqida

34. иссиқхонада кўчат етиштириш +.indd иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги34–китоб 100 китоб тўплами иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги 34-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни ...

Bu fayl PDF formatida 96 sahifadan iborat (17,8 MB). "иссиқхоналарда сабзавот кўчатчилиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иссиқхоналарда сабзавот кўчатчи… PDF 96 sahifa Bepul yuklash Telegram