яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш

PDF 40 sahifa 4,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 40
28_ясмик_ва_яшил_нухот_етиштириш_+.indd яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш 28–китоб 100 китоб тўплами яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш 28-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар …
2 / 40
ичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси тузувчилар: м.э. аманова – тошкент давлат аграр университети сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. ж.б. худайқулов – тошкент давлат аграр университети ўсимлик- шунослик кафедраси мудири қ.х.ф.д. профессор. тақризчилар: б.м. азизов – тошкент давлат аграр университети ўсимликшунослик кафедраси қ.х.ф.д. профессор. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7168-4-1 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – 2021 ушбу қўлланма “агробанк” атб муассислигида тайёрланди ҳамда нашр эттирилди. билдирилган фикр-мулоҳаза, …
3 / 40
2:633.35 кбк 42.113 к 97 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш....................................................................................................................7 яшил нўхатнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти............................9 яшил нўхатнинг морфологик белгилари......................................10 яшил нўхатнинг биологик хусусиятлари.........................................12 яшил нўхатнинг ташқи муҳит омилларига муносабати.........14 яшил нўхат етиштириш технологияси.............................................16 сабзавот нўхати навлари ва уларнинг асосий хўжалик белгилари...........................................................................................................17 яшил нўхатда учрайдиган касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари..............................................................................20 ясмиқнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.........................................21 навлари................................................................................................................21 ясмиқнинг келиб чиқиш ватани............................................................21 ясмиқнинг морфологик белгилари.....................................................25 ясмиқнинг ташқи мухит омилларига муносабати .....................27 ясмиқ етиштириш агротехникаси .......................................................29 республикамизда районлаштирилган ясмиқ навлари............35 ясмиқда учрайдиган касаллик ва зарарли ҳашаротлар........37 фойдаланилган адабиётлар рўйхати...............................................38 100 китоб тўплами 7 яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш 28–китоб кириш дунёда фан ва технологиянинг кескин ривожланишига қарамасдан, озиқ-овқат муаммоси - энг асосий глобал муаммолардан бирилигича қолмоқда. дунё бўйича йилдан- йилга экологик аҳволнинг кескин ўзгариши ҳисобига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилаётган майдонларнинг қисқариб, аҳоли сонининг ортиб
4 / 40
бораётганлиги кузатилмоқда. бугунги кунда ер юзида 7 миллиарддан ортиқ аҳоли бўлиб, шундан 3 миллиарди очликда ҳаёт кечирмоқда. бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги етиштирилган маҳсулотларнинг миқдори билан бирга унинг хилма- хиллигининг кўплиги, экологик жиҳатдан тозалиги, одам организми ҳамда соғлиги учун фойдали минералларга бойлиги билан аҳамиятлидир. шу муносабат билан аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги учун қишлоқ хўжалигини устувор қўйиб, уни янада ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда ( adb, 2009, fao, 2014 ). ҳозирги даврда кўплаб ривожланган мамлакатларда соғлом овқатланиш дастурлари амалга оширилмоқда. дастур асосида аҳоли саломатлигини сақлашда сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш ва уларнинг ассортиментидан кенг қамровли равишда фойдаланиш мақсад қилиб олинган. соғлом овқатланиш юқори энергия ва оқсилга бой маҳсулотлар ҳамда биологик актив моддаларга эга бўлишини ҳам талаб этади. кўплаб давлатларда таркибида биологик актив моддалар мавжуд бўлган ва ушбу давлат учун ноанъанавий экин сифатидаги сабзавотларни четдан интродукция қилиш дастурлари амалга оширилмоқда (п.ф. кононков, 1996, 2001, в.ф. пивоваров, 2007). 8 100 китоб тўплами республикамизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда …
5 / 40
одринг ва оқ бошли карам) экинлар эгаллаб келмоқда (х.ч. бўриев, в.и. зуев, с.м. меджитов, 2003). сабзавот ва полиз экинлари ассортиментини кенгай- тириш билан бирга, уларнинг яратилган навларини илмий асосланган уруғчилик тизимларини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиш, уруғ етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. сабзавот ёки яшил нўхат республикамиз учун ноанъанавий экин тури бўлиб, истеъмолчиларнинг яшил нўхатга бўлган талаби йилдан - йилга ортиб боришига қарамасдан, шу кунга қадар ушбу экиннинг консерва маҳсулотлари республикамизга чет мамлакатлардан импорт қилинмоқда. ваҳоланки, республикамиз иқлим шароити яшил нўхатдан бир йилда 2 марта юқори ҳосил олиш имкониятини беради. 9 яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш 28–китоб яшил нўхатнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти яшил нўхат организмга енгил сингувчи, оқсилга бой бўлиб, улар асосан янчиб олинадиган (лучшильные) ва дуккаклари билан истеъмол қилинадиган қандли шаклларга бўлинади. дуккаклари асосан суюқ овқатга, яшил нўхатлари эса консерва саноатида, гўштли, балиқ ва сабзавотли таомларни тайёрлашда ишлатилади. бошқа нўхатлардан янгилигича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 40 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш" haqida

28_ясмик_ва_яшил_нухот_етиштириш_+.indd яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш 28–китоб 100 китоб тўплами яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш 28-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартири...

Bu fayl PDF formatida 40 sahifadan iborat (4,9 MB). "яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: яшил нўхат ва ясмиқ етиштириш PDF 40 sahifa Bepul yuklash Telegram