кузги арпа, кузги жавдар, тритикале (биологияси)

DOC 70,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413735706_59730.doc кузги арпа, кузги жавдар, тритикале (биологияси) р е ж а : 1. кузги арпанинг аҳаяти, экилиш минтақалари, ҳосилдорлиги, биологик ҳусусиятлари. навлари. 2. кузги жавдарнинг аҳамияти, ҳосилдорлиги, ботаник ва биологик тавсифи. навлари. 3. тритикаленинг аҳамияти, ҳосилдорлиги, биологик ҳусусиятлари. навлари. кузги арпа марказий осиё мамлакатлари шу жумладан ўзбекистонда кўп экилади. у асосан ем-хашак ва ёрма экини сифатида етиштирилади. донида оқсил миқдори кам, шунинг учун пиво саноати учун яхши хом ашё. кузги арпанинг қишга чидамлиги кузги буғдой ва кузги жавдарникидан паст. шунинг учун унинг экилиш минтақалари чекланган. ўзбекистонда кузги арпа оралиқ экин сифатида озиқа учун хам етиштирилади. кузги арпани монокорм сифатида етиштириш ем-ҳашак етиштиришни кўпайтиришда катта аҳамиятга эга. суғориладиган ерларда кузги арпа беда учун қоплама экин сифатида хам экилади. қиши юмшоқ минтақаларда кузги арпа тарқалган. унинг асосий экин майдонлари марказий осиё, кавказ орти, украина, россиянинг ва қозоғистоннинг жанубида, европа мамлакатларида жойлашган. ўзбекистонда кўп йиллар кузги ва баҳори арпа экин майдондари деярли тенг …
2
. тупланиш фазасида 12-14 0с совуққа бардош беради. қор қоплами булмаганда, ўсимликлар туплана олишга улгурмаганда -7-8 0с совуқ хам кузги арпа учун ҳавфли. ўзбекистонда биологик кузги, баҳори хамда икки фаслли (дуварак) навлар кузда экилади. аммо энг қишга чидамлиси биологик кузги навлар, кейин дуварак навлар ҳисобланади. баҳори арпа навларининг қишга чидамлиги паст. суғориладиган ерларда қиш тушгунча яхши тупланиб илдиз отган ўсимликлар ўзбекистан шароитида яхши қишлаб чиқади. намликка талаби. кузги арпа кузги буғдойга нисбатан қурғокчиликка, иссиқликка чидамли. шунинг учун баҳорикорликда кузги арпа кузги буғдойга нисбатан купинча юқори ҳосил беради. эрта етилиши туфайли ёзги гармсел ва қурғоқчиликлардан кам зарарланади. кузги, қишки, баҳордаги ёғингарчиликлардан яхши фойдаланади. намга энг талабчан даври найчалашдан бошоқлашгача. суғоришга талабчан, усув даврида тупроқда чекланган дала нам сиғими (чднс) 70 % кам булмаганда юқори ҳосил беради. ёруғликка талаби. кузги арпа узун кун ўсимлиги. қисқа ёруғлик кунида унинг бошоқ тортиши кечикиб, кеч етилади. яровизация даври 0-2 0с 40-45 кун. тезпишар, кузги буғдойга …
3
ошоғи турт қиррали. 1000 дон массаси 32,8 г. урта тезпишар, ўсув даври 192 кун. узун дну уртача ҳосилдорлиги 57,2 ц/га булган. темур. сам кхида яратилган. паллидиум, тур хилига мансуб. дуварак. эртапишар. 1000 дон вазни 42-45 г. буйи 100-110 см. данида оқсил 13-14 %. ҳосилдорлиги 80-90 ц/га. 1991 йилдан суғориладиган ерлар учун давлат реестридан ўтган. мароканд. тур хили нутанс. кузги нав. бошоғи икки қаторли. 1000 дон массаси 40-45 г. тезпишар, совуққа, касалликларга бардошли. ҳосилдорлиги 60-70 ц/га. арпанинг ойқор, мавлано, зафар, бойшешек, шолпон, циклон навлари хам кенг тарқалган. кузги жавдар. - ўзбекистонда оралиқ экин сифатида ва дони учун экилади. у жуда кўп мамлактларда буғдойдан кейин, иккинчи нон экини. жавдар нони юқори калорияга эга, тўйимли, мазалик. донида тўла қимматли, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, айниқса лизинга бой оқсил ҳамда а, с, е ва в гуруҳидаги витаминлар мавжуд. шунинг учун қорамолларга омихта ем тайёрлашда жавдар донидан лизинга бой қушимча сифатида фойдаланилади. кузги жавдар россияда, марказий осиё …
4
, кичик осиё, кавказ орти жавдар келиб чиққан генетик марказлар ҳисобланади. жаҳон деҳқончилигида кузги жавдар 18 млн. гектар майдонга экилади ва ялпи ҳосили 30 млн.т. ташкил қилади. суғориладиган ерларда илғор ҳужаликлар жавдарни гектаридан 60-70 ц дон ҳосили олишмоқда. янги яратилган калта пояли, интенсив типдаги жавдар серҳосил, суғоришга, азотли уғитларга таъсирчанлиги билан ажралиб туради. яшил масса ҳосили эрта баҳорда (апрель) 250-300 га/ц етади. ботаник ва биологик тавсифи. жавдар (secale cereale) унинг кўп йиллик ва бир йиллик, ёрвойи хамда маданий турлари мавжуд. илдиз тизими - попук, муртак хамда буғин илдизларидан иборат. муртак илдизлари сони кўпинча 3-4 та. ўниб чиқишдан тупланишгача муртак илдизлар ўртача суткасига 2,5 см, бошоқлашдан гуллашгача 1 см ўсади. битта ўсимликда илдизларнинг умумий узунлиги 600 м га етади хамда 2 м чуқурликда кириб боради. илдизларнинг 90 % тупроқнинг хайдалма қатламида жойлашган. пояси – похолпоя, 5-7 буғиндан иборат. ўсимликнинг бўйи 80-180 см. барглари - оддий, эни 3-20 мм, узунлиги 60-300 мм. …
5
ишдан донни етилишигача 1800 0с, эрта баҳордан пишиб етилишигача 1200-1500 0с ҳарорат талаб этилади. намликка талаби. кузги жавдар транспирация коэффециенти 340 дан 420. намга энг талабчан даври найчалаш бошоқлаш. бу даврда намликнинг етишмаслиги ҳосилдорликни пасайишига, бошоқларнинг ва донининг майда булишига олиб келади. нисбатан қурғоқчиликка чидамли. тупрокка талаби. бошқа ғалла экинларига нисбатан кузги жавдар тупроққа унчалик талабчан эмас. уни механик таркиби енгил қумлоқ, қумоқ, қумли тупроқларда, шунингдек тупроқ реакцияси кислотали (рh-5,3) бўлган далаларда ўстириш мумкин. ўзбекистонда буз, ўтлок-буз тупроқларда яхши ўсади. унинг илдизлари эриши кийин фосфор бирикмаларини хам яхши узлаштиради. оғир лой, ботқоқлашган, шур тупроқлар кузги жавдар учун яроқсиз. ривожланиш фазалари. кузги жавдарнинг тупланиши кузда учинчи ва тўртинчи баргларнинг ҳосил булиши билан бошланади тупланиш тугуни нисбатан юза 0,5-2 см чуқурликда жойлашади. тупроқ остидаги бўғин (мезокотил) қанча қисқа булса тупланиш тугуни шунча чуқур жойлашади. жуда совуққа чидамли навларда мезокотил қисқа бўлади. кузги жавдар асосан кузда тупланади, айрим ҳолларда (кеч экилганда) баҳорда хам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кузги арпа, кузги жавдар, тритикале (биологияси)" haqida

1413735706_59730.doc кузги арпа, кузги жавдар, тритикале (биологияси) р е ж а : 1. кузги арпанинг аҳаяти, экилиш минтақалари, ҳосилдорлиги, биологик ҳусусиятлари. навлари. 2. кузги жавдарнинг аҳамияти, ҳосилдорлиги, ботаник ва биологик тавсифи. навлари. 3. тритикаленинг аҳамияти, ҳосилдорлиги, биологик ҳусусиятлари. навлари. кузги арпа марказий осиё мамлакатлари шу жумладан ўзбекистонда кўп экилади. у асосан ем-хашак ва ёрма экини сифатида етиштирилади. донида оқсил миқдори кам, шунинг учун пиво саноати учун яхши хом ашё. кузги арпанинг қишга чидамлиги кузги буғдой ва кузги жавдарникидан паст. шунинг учун унинг экилиш минтақалари чекланган. ўзбекистонда кузги арпа оралиқ экин сифатида озиқа учун хам етиштирилади. кузги арпани монокорм сифатида етиштириш ем-ҳашак етиштиришни кўпайтиришда ка...

DOC format, 70,0 KB. "кузги арпа, кузги жавдар, тритикале (биологияси)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.