углеводларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши

PPT 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1681897979.ppt утилизация отходов сельскохозяйственного производства * углеводларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши * режа: 1. ўсимликларда углеводлар алмашинуви, моносахаридларнинг ҳосил бўлиш йўллари 2. крахмал биосинтези 3. ўсимликларда углеводларнинг парчаланиши. углеводларнинг аэроб ва анаэроб парчаланиши 4. гликолиз жараёни ва унинг ўсимликлар учун аҳамияти 5. пироузум кислота алмашинуви 6. углеводлар парчаланишининг кребс ва пентозафосфат цикллари 7. углеводлар алмашинувида энергиянинг ҳосил бўлиши ва тақсимланиши * 1. ўсимликлар таркибидаги моносаха-ридлар осонлик билан бири иккинчисига айланиб туради. дастлабки маълумотларга кўра, моносахаридлар фақат химиявий йўл билан, яъни енолланиш реакцияларида ўзаро алмашинади. бундай алмашинув тегишли ферментлар иштирокида бориши ҳозирги вақтда ҳар томонлама ўрганилган ва тажрибада исботланган. турли ўсимликлардан бу реакцияларни тезлаштирувчи бир қатор ферментлар ажратиб олинган. * моносахаридлар алмашинувида уларнинг фосфорли эфирлари алоҳида аҳамиятга эга. эркин моносахаридлар фосфорланиши туфайли ҳосил бўладиган фосфорли бирикмаларнинг реакцион хусусияти анча юқори бўлади. шунинг учун улар осонлик билан реакцияга киришади. моносахаридлар атф билан ўзаро реакцияга киришиши натижасида фосфорланади. * масалан, глюкоза атф билан …
2
лар алмашинувида ҳам муҳим ўрин тутади. * шакарлар нуклеин кислоталарнинг ҳамма азотли асослари (аденин, гуанин, цитозин, тимин, урацил) билан бирикиши мумкин. масалан, глюкоза ҳамма асослар билан бирикиб, нуклеотидли бирикмалар ҳосил қилади. булардан удф-глюкоза гликоген синтезланишида, адф-глюкоза эса крахмал синтезланишида иштирок этади. * крахмалнинг синтезланиш жараёни шакарларнинг нуклеотидли ҳосилаларидан адф-глюкоза ва удф-глюкозалар иштирокида боради. бу реакциялар трансглюкозидаза ферментлари иштирокида катализланади. реакция қайта-қайта такрорланиши натижасида полисахарид ҳосил бўлади. кўпчилик ўсимликларда, масалан, маккажўхори, шоли ва бошқаларда крахмал ҳосил бўлишида адф-глюкоза иштирок этиши аниқланган. * крахмал молекуласида тармоқланган 1,6-боғлар ҳосил бўлишида иштирок этувчи q-фермент картошкадан ажратиб олинган. кейинчалик q-фермент бошқа ўсимликлардан ҳам ажратиб олинган. q-фермент ва фосфорилаза ферменти таъсирида тармоқланган табиий крахмал ҳосил бўлмай, фақат амилопектин ҳосил бўлади. ҳозир крахмал молекуласининг ҳосил бўлишида фосфорилаза, q-фермент, адфг ва удфг-трансглюкозидаза ферментлари иштирок этса керак, деб тахмин қилинмоқда. * крахмал гидролазалар синфига мансуб бўлган ферментлардан фосфорилаза ва амилаза таъсирида парчаланади. крахмалнинг декстринларгача ва кейин мальтозагача парчаланиши альфа …
3
ган моносахарид қолдиғи бир моллекула фосфат кислота билан реакцияга киришиб, глюкоза-1-фосфат ҳосил қилади. бу фермент таъсирида фақат 1,4-боғлар парчаланади. бу жараёнда запас крахмалнинг кўп қисми фосфорилаза ферменти иштирокида глюкоза-1-фосфатга айланади. * углеводларнинг карбонат ангидрид ва сувгача парчаланиши натижасида химиявий энергия ажралиб чиқади ва атф нинг макроэргик боғларида тўпланади. шу билан бирга уларнинг парчаланишида бир қатор оралиқ бирикмалар ҳосил бўлиб, бу бирикмалар тирик организмларда учрайдиган бошқа органик моддаларнинг асосини ташкил этадиган ёғ кислоталар, аминокислоталар ва бошқа бирламчи маҳсулотлар манбаи ҳамдир. * ўсимликлар таркибида учрайдиган барча полисахаридлар ва олигосахаридлар бир қатор ферментлар иштирокида аввал моносахаридларгача парчаланади. эркин моносахаридларнинг фосфорланиш реакциялари уларнинг парчаланишидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. бунда реакцион қобилияти жиҳатидан моносахаридларга нисбатан бир мунча фаол бўлган фосфорли эфирлар ҳосил бўлади ва шу сабабли бу реакциялар кўпинча фаоллаштириш реакциялари деб ҳам аталади. * моносахаридларнинг фосфорли эфирлар, хусусан, глюкоза-6-фосфат ҳужайра ва тўқималарда икки хил йўл билан парчаланади. биринчи хил парчаланиш икки босқичдан иборат бўлиб, …
4
глюкоза-6-фосфатдан бир молекула карбонат ангидрид ажралиб чиқиши туфайли беш углеродли бирикмалар – пентозалар ҳосил бўлади. шунинг учун бу хилдаги парчаланиш кўпинча пентозафосфат цикли ёки углеродларнинг апотомик парчаланиши деб аталади. * ўсимликларнинг анаэроб нафас олиш жараёнини академик с.п.костичев чуқур ўрганган. моносахаридларнинг анаэроб шароитда парчаланиши ҳам хил организмда турлича бўлади. одам ва ҳайвонлар организмида моносахаридларнинг анаэроб парчаланиши сут кислота ҳосил бўлиши билан тугайди. ўсимликлар ва микроорганизмларда бу жараёнда этил спирт ҳосил бўлади. * углеводларнинг анаэроб шароитда парчаланишини ўрганишга в.и.палладин, л.а.иванов, с.п.костичев, я.о.парнас, а.н.лебедев, а.гарден, к.нейберг, г.эмбден, о.мейргоф ва бошқалар катта ҳисса қўшган. бундай парчаланиш гликолиз деб ҳам аталади. гликолиз жараёни бир неча босқичдан иборат бўлади. углеводларнинг анаэроб шароитда парчаланиш жараёни пируват кислота ҳосил бўлиши билан тугайди. * бу жараёнда бир молекула гиксоза анаэроб парчаланиши натижасида икки молекула пируват кислота ҳосил қилади. шу билан бирга энергияга бой бўлган бирикмалар, яъни тўрт молекула атф ва икки молекула қайтарилган над.н2 ҳамда бир қатор оралиқ бирикмалар …
5
скул тўқимасида борадиган гликолиз жараёнида пируват кислотадан асосан, лактат кислота ҳосил бўлади. пируват кислотанинг лактат кислотагача қайтарилиши над.н2 иштирокида амалга ошади ва бунда лактатдегидрогеназа ферменти иштирок этади. бу реакция юксак ўсимликларда ҳам боради (масалан, картошка, сабзи ва дуккаклиларда). * спиртли бижғиш жараёнида ҳосил бўлган ацетальдегид этанол эмас, шароитга қараб, бошқа йўл билан глицерин ҳосил қилиши мумкин. бунинг учун ацетальдегидни бирор реактив, масалан, натрий бисульфид билан реакцияга киритиб қайтарилган над.н2 нинг таъсири йўқотилади. бундай шароитда ацетальдегид этанолгача қайтарилмайди, аксинча, унинг ўрнига фосфодиоксиацетон ҳосил бўлиб, у ўз навбатида фосфоглицерингача қайта-рилади. * фосфоглицерин фосфотаза ферменти иштирокида глицеринга айланади ва бир молекула фосфат кислота ажралиб чиқади. демак, бижғиш жараёнининг бошқа йўлида глюкозадан бир томондан ацетальдегиднинг натрий бисульфат билан ҳосил қилган комплекси ва карбонат ангидрид, иккинчи томондан глицерин ҳосил бўлар экан. одатда, бу жараёнда атф ҳосил бўлмайди. * ишқорий шароитдаги бижғиш жараёнида спирт билан бир қаторда, ацетат кислота ва глицерин ҳосил бўлади. ацетат кислота ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"углеводларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши" haqida

1681897979.ppt утилизация отходов сельскохозяйственного производства * углеводларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши * режа: 1. ўсимликларда углеводлар алмашинуви, моносахаридларнинг ҳосил бўлиш йўллари 2. крахмал биосинтези 3. ўсимликларда углеводларнинг парчаланиши. углеводларнинг аэроб ва анаэроб парчаланиши 4. гликолиз жараёни ва унинг ўсимликлар учун аҳамияти 5. пироузум кислота алмашинуви 6. углеводлар парчаланишининг кребс ва пентозафосфат цикллари 7. углеводлар алмашинувида энергиянинг ҳосил бўлиши ва тақсимланиши * 1. ўсимликлар таркибидаги моносаха-ридлар осонлик билан бири иккинчисига айланиб туради. дастлабки маълумотларга кўра, моносахаридлар фақат химиявий йўл билан, яъни енолланиш реакцияларида ўзаро алмашинади. бундай алмашинув тегишли ферментлар иштирокида бориши ҳозирги вақт...

PPT format, 2,2 MB. "углеводларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.