мифологик афсоналар

DOC 155.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839469.doc мифологик афсоналар режа: 1.мифологик афсоналарнинг ўзига хос хусусиятлари 2.бу хил афсоналарнинг генезиси, ички турлари 3.маъбудлар, илоҳлар, пирлар ҳақидаги афсоналар 4.этиологик афсоналарнинг ўзгача услуб, хусусиятлари мифологик афсоналарнинг ўзига хос хусусиятлари миф заминида нақл этилган афсоналар синкретик характери билан фарқланади. уларнинг қадимги намуналари ғайритабиий ҳодисалар ҳақида баён шаклида пайдо бўлган намуналари урф-одат, маросим, дин элементлари, худолар, пирлар ҳақида ҳикоя қилади. дин дастлабки шаклдаёқ икки хусусият, ўзига ишонч ва инонч заминидан келиб чиққан ҳаракатни қамраб олган. унинг тараққиётида вужудга келган ҳар икки хусусият эътиқодга, эътиқодий ҳаракат сабаб ҳосил бўлган махсус мураккаб шакллар эса сиғинишга айланган . энг аввал диннинг уруғ, қабилавий эътиқод шакли юзага келиб, тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонликка даҳлдор тушунчаларни қамраб олган. кейинчалик жаҳонга машҳур ислом, будда, соф христиан динлари пайдо бўлган. қабилавий эътиқод асосан ибтидоий жамоа, синфсиз жамиятга мансуб бўлиб, нисбатан кейин шаклланган ислом дини феодал тузумига хосдир . мифологик афсоналар илк бор пайдо бўлган диннинг уруғ, қабилавий эътиқод шаклига …
2
ет тузилиши ихчам, бир ёки икки эпизод асосига қурилган, мураккаб воқеалар ғайритабиийлиги билан ажралиб туради. эпизод мотивларда фаолият кўрсатган илоҳлар, пир, маъбудларнинг ғайриоддий қудрати билан юз берган мўъжизалари ҳал қилувчи рольь ўйнайди. мифологик афсоналар маърифий аҳамияти, ахборот функцияси билан ажралиб туради. ибтидоий тушунчаларга кўра ғайритабиий ҳодисаларга таъсир кўрсатувчи маъбуд, илоҳлар, воқеликка эътиқод заминида пайдо бўлган ирим-сирим, урф-одат, қадимий дунёқараш, тасаввурлар замирида яратилиб шаклланган мазкур мифологик образларнинг ҳар бири ижтимоий ҳаётга мансуб турли хил соҳалардан бирининг бошқарувчиси сифатида фаолият кўрсатади. улар мазмуни, функцияси эътибори билан икки хил типга бўлинади. биринчи гуруҳни маъбуд, илоҳлар ташкил этади. булар: хумо – бахт толе, давлат худоси, анахита - сув маъбудаси, хубби ( сув худоси , миррих – уруш, ғалаба худоси, митра – қуёш, ёруғлик худоси, қаюмарс, йима эзгулик тангриси, наҳит – ободлик, фаровонлик маъбуди. ҳар қайси илоҳий қудрат муқаддаслаштирилган, яратиш функциясини адо этиш билан фарқланади. иккинчисини пир авлиёлар ташкил этади. хубби – амударё пири, чўпонота …
3
зонлари эса бўрттириш, хаёлий уйдирмаларга асосланган. ибтидоий тингловчи унинг воқеаларини рост деб билган, ишонч ҳосил қилган. уйдирма тизимидаги реал ҳодисалар, зилзила, тўфон каби тарихий ҳақиқатлар ҳикояга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам кўрсатади, ишончни орттиради. талқин услуби фантастикага асосланиб, хабар функциясини адо этади. юз берган табиий ҳодисалар талқин хаёлий воқеаларни ҳаётга яқинлаштириб, ишончли манба сифатида тингловчи эътиборини жалб этган. мазкур тип афсоналарнинг муҳим белгиларидан бири унинг мўъжиза асосига қурилганлигидир. маиший маъно ташиган мифологик образлар асосида ташкил топиб шаклланган мазкур афсоналар асосан табу, магия, дуализм, шомонлик каби тушунчалар билан боғлиқ воқеаларни нақл этган, оташпарастлик динининг юзага келишига ва ривожига ҳисса қўшган, муҳими, муқаддас нарса, ҳодисаларни табулаштириш, сирли воситаларга мансуб тақиқнинг пайдо бўлишига олиб келган. унинг асосини ибтидоий жамоа, уруғ, қабила удумлари, дастлабки дунёқараш, эътиқодга мослашган муносабатлар ташкил этган. мазкур афсоналар ибтидоий ҳаёт тартибларининг емирилишидан кейин, феодал-патриархал тузумнинг дастлабки даврларида юзага келган ва анъанага айланган. мифологик афсоналар ранг-баранг мавзуи, ўзига хос манбалари, турли хил …
4
асотирлар оила, уруғ, қабила, эътиқодининг баёнини тавсифлаб мазкур тип афсоналарга хос хусусиятни белгилаган. титан қаҳрамонлар эзгулик яратувчи, олов, сув стихияси тимсоли, ҳосилдорлик илоҳлари сифатида пайдо бўлиб, ўз вақтида қабиладошларининг ғайриоддий ҳодисаларга топиниши, уни муқаддас деб билишга ундаб, ишонч эътиқодни мустаҳкамлаган, ниҳоят, ҳар бирининг эпик анъана сифатида ташкил топишига имкон берган. мазкур тип афсоналарнинг юзага келишида дуализм таъсири, эзгулик ва ёвузлик илоҳлари орасидаги доимий (зид) тўқнашув, жанглар асос бўлган. бу нарса мифологик афсоналарда ҳар икки илоҳларнинг ўзаро олишуви тимсолида тавсифланган. қаюмарс эзгулик худоси, айни пайтда, яратувчи, ахраман ёвузлик илоҳи, бузиб, йўқ қилувчи сифатида ҳаракат қилади. жангда қаюмарс енгиб, тинчлик, осуда ҳаёт, мўл-кўлчиликни ато этади. афсоналар эзгулик илоҳига эътиқод, марҳаматига топинишни даъват этган. улуғвор ғоялар эса ёвузликка қарши чиқиб жанг қилиш кўламида нақл этилган. бу хил афсоналар қадимий тарихга эга бўлиб, табиат ва жамият ҳодисаларига онгсиз муносабат замирида ташкил топиб, ижтимоий тафаккур, турли хил маросим, тушунчалар, ҳомий культларнинг айрим элементларини ўзида акс …
5
табиий кучга сиғиниш, доимий эътиқод, илоҳий қудратга ишонч, ҳимматига топиниш ташкил этган. эътиқодлар натижасида ўрта осиё халқлари, айниқса, туркий қавмлар ҳаётида турли хил худолар, муаккил, маъбуд, ҳомий илоҳлар, паҳлавон титанлар ва пирлар идеаллаштирилди, муқаддас кучлар ҳомий қаҳрамонлар сифатида тавсифланди. бу хил афсоналар мавзуининг ҳар хиллиги ва образлар тизими уларни алоҳида, ўзига хос гуруҳларга ажратиш имконини беради. ана шу фикрдан келиб чиқиб, мазкур тип афсоналарни шартли тарзда маъбудлар, илоҳлар, пирлар ҳақида, этиологик ва аждодлар культига эътиқод билан боғлиқ афсоналарга бўлиш мумкин. маъбудлар, илоҳлар, пирлар ҳақидаги афсоналар мифологик афсоналарнинг бу хил типи асосан илоҳ, пирларнинг нотабиий аломатлари, ўзига хос функцияси, белги хусусиятларини тавсифловчи воқеаларни нақл этиши билан фарқланади. шулардан баъзилари абу райҳон берунийнинг “ал осрор-ал боқия ан ал қурун ал ҳолия” асарида акс этган. афсона эзгулик культига эътиқод, ёвузликни инкор этиш ғояларини уйдирма ҳодисалар тимсолида ҳикоя қилади. баён этилган илоҳлар “авесто”да васф этилган маъбудлар билан бевосита боғлиқ. қаюмарс мазмун эътибори билан ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мифологик афсоналар"

1662839469.doc мифологик афсоналар режа: 1.мифологик афсоналарнинг ўзига хос хусусиятлари 2.бу хил афсоналарнинг генезиси, ички турлари 3.маъбудлар, илоҳлар, пирлар ҳақидаги афсоналар 4.этиологик афсоналарнинг ўзгача услуб, хусусиятлари мифологик афсоналарнинг ўзига хос хусусиятлари миф заминида нақл этилган афсоналар синкретик характери билан фарқланади. уларнинг қадимги намуналари ғайритабиий ҳодисалар ҳақида баён шаклида пайдо бўлган намуналари урф-одат, маросим, дин элементлари, худолар, пирлар ҳақида ҳикоя қилади. дин дастлабки шаклдаёқ икки хусусият, ўзига ишонч ва инонч заминидан келиб чиққан ҳаракатни қамраб олган. унинг тараққиётида вужудга келган ҳар икки хусусият эътиқодга, эътиқодий ҳаракат сабаб ҳосил бўлган махсус мураккаб шакллар эса сиғинишга айланган . энг аввал диннинг ур...

DOC format, 155.0 KB. To download "мифологик афсоналар", click the Telegram button on the left.

Tags: мифологик афсоналар DOC Free download Telegram