динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви

DOC 82,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1556543097_74188.doc динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви режа: 1. диннинг маданият феномени сифатида ўзига хос хусусиятлари. 2. ислом динида глобаллашувнинг талқини. 3. сўфизмда глобал муаммоларнинг кўтарилиши. 4. дин глобаллашувининг мезонлари. динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви мамлакатимиз президенти и.а.каримов бмтнинг 2010 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган “мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари” саммитининг пленар мажлисида сўзлаган нутқида “жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар, сақланиб қолаётган давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, мингйиллик ривожланиш декларациясида таъкидланганидек, қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши кураш борасидаги энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолмоқда”, – деб таъкидлади. шундан сўнг давлатимиз раҳбари “асосий муаммо ва зиддиятлар бўйича ўзаро муроса асосидаги ечимларни топиш” зарурлигини ва бу мураккаб, чигал, зиддиятли вазиятлардан чиқишнинг асосий йўлларидан бири эканлигини қайд этиб ўтди. шу муносабат билан толерантликни ва унинг одамлар онгига таъсири даражасини ошириш муҳим аҳамият касб этади. кейинги пайтларда дунёда муросасизлик, зўравонлик, террорчилик, тажовузкор миллатчилик, халқларнинг бир-биридан узоқлашуви, кам сонли миллий, …
2
руратга ва маданий меъёрга айланиб, атрофимизни ўраб турган дунё билан муносабатларимизнинг зарур шарти сифатида намоён бўлмоқда. маълумки, глобаллашув ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тизимлар ва ижтимоий бирликларнинг интенсив интеграцияси, коммуникациянинг инновацион усул ва воситаларига таянган ҳолда кечаётган, комплекс характерга эга обьектив воқеа ва ҳодисаларда ўз аксини топмоқда. шунингдек, мазкур шароит мавжуд ҳуқуқий нормаларнинг қайта кўриб чиқилиши, минтақа ва ҳудудлардаги иқтисодий тизим характерининг ўзгариши, мамлакатлар сиёсий ҳаётига халқаро омил таъсирининг кучайиши, турли маданий тизимлар, хусусан, динлар ўртасидаги мулоқот интенсивлигининг кучайишини келтириб чиқармоқда.. глобаллашув жараёнинг ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий сабаблари хусусида гапирганда президентимиз и.каримов таъкидлаганларидек “ ... шуни объектив тан олиш керак – бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб бораяптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас” . мутахассислар замонавий глобал ривожланиш жараёнидаги баъзи тенденцияларнинг …
3
даги ўзгаришлар билан боғлиқ. чунки ҳозирда диний ҳаётда содир бўлаётган ўзгариш уларнинг анъанавий конфессионал, сиёсий, маданий ва цивилизациявий чегаралар доирасидагина эмас, балки трансмиллий, трансэтник даражаларда ҳам кечмоқда. хусусан, неопятидесятниклар, баҳоийлар фаолияти бу йўналишдаги жараёнларга мисол бўла олади. диний ҳаётдаги глобал динамик ўзгаришларнинг яна бир хусусияти, иқтисодий жараёнлар ва ижтимоий соҳанинг бир қатор жабҳаларида глобал коммуникация майдонида юзага келган тармоқ моделлари каби “тармоқ динлари” феноменининг вужудга келгани билан ҳам характерлидир. мутахассисларнинг фикрича “тармоқ динлари” анъанавий конфессиялардаги иерархик структурадан ягона марказ ва анъаналар ортодоксаллиги билан ажралиб туради ва беқарор алоқалар ва ночизиқли авторитет ҳамда бўйсуниш тизимига эга қатор автоном бирликлар орқали шаклланади. ўз навбатида, ушбу бирликлар бир-биридан куртакланиб, эски сиёсий, маданий ва конфессионал юрисдикция чегараларини кесиб ўтиш хусусиятига эга. харизматик протестант черковлари, буддавийлик ва ҳиндуийликдаги айрим “тармоқ” ташкилотлари фаолияти бунга яққол мисол бўла олади . шу билан бирга, диний ҳаётда ўзига хос аксилглобаллашув жараёнлари кечаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. гап шундаки, айрим мутахассислар …
4
а баҳсли бўлиб, уларга диний ҳаётда кечаётган ўзгаришлар динамикасини ҳар томонлама таҳлил этиш орқалигина асосли муносабат билдириш мумкин. “шу ўринда таъкидлаш муҳимки, замонавий воқелик диний қадриятлар бузилиши ва фақатгина секулярлашув асосларининг ривожланиши билан кечаётгани йўқ. балки, демократик давлат ва жамият қуриш асосларининг мустаҳкамланиб бориши, диний эътиқод эркинлигининг кенг жорий этишиши натижасида, диний ҳаётда ўзига хос ихтиёрийлик муҳити вужудга келмоқда” . айтиш мумкинки, бу диний соҳадаги глобаллашув жараёнининг асосий хусусиятларидан биридир. эътиқод ва виждон эркинлигининг кенг тарқалиши, ўз навбатида, диний ҳаёт шаклларининг трансформациялашувига олиб келмоқда. демократия, эркин рақобат ва инсон ҳуқуқлари тамойиллари диний қоидалар тизимига интеграциялашмоқда. турди дин вакиллари эса, айнан шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда секуляр маданият тизимига муносабат билдирмоқда. бошқача айтганда, глобаллашув даври бошқа ижтимоий институтлар ҳаётида бўлгани каби динлар ҳаётида ҳам муҳим тарихий босқич ҳисобланади. чунки турли ижобий ва салбий оқибатларга эга глобаллашув жараёни эътиқод ва виждон, ирода ва сўз эркинлиги тамойиллари устуворлашиб бораётган демократик шароитларда кечмоқда. …
5
ёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви...” экани ҳақидаги фикрдан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳозирда динларнинг бир-бири билан яқиндан ҳамкорлик қилиши объектив заруриятдир. глобал ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаёт барқарорлиги кўп жиҳатдан ана шу ҳамкорликнинг самарали ривожлантирилишига боғлиқдир. глобаллашув атамаси гарчи кейинги вақтларда оммавий тарзда қўлланилаётган бўлсада, у чуқур назарий асосларга эга тушунчадир. қайсидир маънода бу тушунча инсониятни бирликка интилишининг фаоллашувини билдиради, одамлардаги бегоналашувни йўқотади, коммуникатив алоқаларни тезлаштиради. инсониятнинг тарихан бирлигини маданиятларнинг ўзаро алмашинувида, монотеистик динларни тарқалиши, умумий тил яратишга бўлган уринишларда кўришимиз мумкин. лекин, ҳозир гап бу ҳақда кетаётгани йўқ. глобаллашувнинг замонавий тенденцияси маънавий доирадан чиқиб иқтисодни, сиёсатни, ахборот жараёнларини ва инсон фаолиятининг бошқа кўплаб жабҳаларини қамраб олмоқда. шу тарзда кўп қиррали алоқалар билан боғлиқ бўлган мегажамият шаклланмоқда. шу маънода айтиш мумкинки, глобализация — жаҳон иқтисодий, технологик, сиёсий, информацион интеграциясининг ўлчамидир. ўзбекистон республикаси конституциясининг 12-моддасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви"

1556543097_74188.doc динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви режа: 1. диннинг маданият феномени сифатида ўзига хос хусусиятлари. 2. ислом динида глобаллашувнинг талқини. 3. сўфизмда глобал муаммоларнинг кўтарилиши. 4. дин глобаллашувининг мезонлари. динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви мамлакатимиз президенти и.а.каримов бмтнинг 2010 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган “мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари” саммитининг пленар мажлисида сўзлаган нутқида “жаҳоннинг турли нуқталарида ҳамон давом этаётган урушлар ва қарама-қаршиликлар, сақланиб қолаётган давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, мингйиллик ривожланиш декларациясида таъкидланганидек, қашшоқлик, очлик, оналар ва болалар ўлими, эпидемиялар ва инсониятнинг бошқа муаммоларига қарши кураш борасидаги энг жиддий тўсиқлар бўлиб қолмо...

Формат DOC, 82,0 КБ. Чтобы скачать "динлар ўзаро таъсирининг глобаллашуви", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: динлар ўзаро таъсирининг глобал… DOC Бесплатная загрузка Telegram