динлараро бағрикенглик –тинчлик ва барқарорлик гарови

DOC 75,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451620656_62800.doc динлараро бағрикенглик –тинчлик ва барқарорлик гарови режа: 1. диний бағрикенглик. 2. ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва динлараро бағрикенгликнинг кафолатланиши. диний бағрикенглик “бағрикенглик”, “сабр-тоқатлилик” ва унинг зидди “тоқатсизлик” тушунчалари илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, социология, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий ахлоқ, қиёсий диншунослик ва ҳоказоларда ишлатилади. лотинча “tolerāns”, яъни “чидамли”, “сабрли” маъносини англатган бу сўз, асосан бир инсоннинг бошқа инсон дунёқарашига тоқат қилишини билдирса-да, этимологик таҳлил унинг том маъносини доим ҳам очиб беравермайди. қиёсий диншунослик нуқтаи назаридан қараганда икки хил, бир-биридан кескин фарқ қилган бағрикенглик тушунчаси мавжуд: формал, ташқи кўринишдаги бағрикенглик ва ички-позитив (ижобий) бағрикенглик. формал равишдаги бағрикенглик бу бошқа кишининг диний эътиқодига нисбатан оддий тоқатлилик кўрсатиш, унинг эътиқодига қарши курашмасликдир. ички (ижобий) бағрикенглик эса муайян диний эътиқодда мустаҳкам бўлган ҳолда бошқа динларни яхши билишни ҳам тақозо этади. демак, ижобий бағрикенглик кенгроқ, тўғрироқ ва ҳаётий зарурат ҳисобланади. ислом, ҳиндуийлик, христианлик динларидан қай бирига мансуб бўлишидан қатъи назар …
2
та дин йўқ. энг қуйи динларда ҳам ҳақиқат парчаси бор. барча динларни, ҳатто энг қадимгиларини ҳам бағрикенглик руҳида ўрганмоқ керак, шунда ўзимизнинг динимизни яхшироқ идрок этамиз. рус тилида “терпимость” сўзи бошқачасига айтганда “снисходительность”, яъни бағрикенглик, кенгфеъллик маъноларини англатар экан, диний соҳа ҳақида сўз кетганда руслар “веротерпимость” сўзини ишлатишади. ўзбек тилида “диний бағрикенглик” ибораси айнан шунга адекват, яъни тўғри келади. диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъи назар уларнинг ёнма-ён, ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини эътироф этмоғи лозим. ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва динлараро бағрикенгликнинг кафолатланиши ўзбекистон халқига азалдан хос бўлган хислат – бағрикенглик биз учун анъанавийдир. ўрта осиё минтақасида, хусусан, ўзбекистон азалдан турли урф-одат, маданият, тил, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи бир-бирига ўхшаш бўлмаган бир неча халқлар яшаган ўлкадир. ўзбекистоннинг жўғрофий нуқтаи назардан муҳим савдо йўллари чорраҳасида жойлашгани, кўплаб давлатлар билан …
3
иқлари ва ҳозирда француз ва япон археологлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган изланишлар натижалари бундан яққол далолат беради. қадим замонларданоқ бизнинг ўлкамизда зардуштийлик, буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби мураккаб мафкуравий тизимга эга динлар мавжуд бўлган. зардуштийлик заминида марказий осиё шароитидаги ҳаёт тарзи ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи чорвадорлик ўртасидаги зиддиятлар ётади. у кейинчалик монотеистик ғоялар ривожига шубҳасиз катта ҳисса қўшган. чунки, “зардушт одамларни ахура маздага сажда қилишга чақириб, инсоният маънавияти тарихида янги босқични бошлаб берди. биринчидан, у кўпхудоликка (политеизм) қарама-қарши яккахудолик (монотеизм)га, яъни, диний эътиқоднинг юқори босқичига қадам қўйган эди. иккинчидан, илгари одамлар худолар қаҳридан, уларнинг даҳшатли вайрон қилувчи қудратлари олдида ожиз, қўрқув даҳшати остида сиғинишган бўлса, эндиликда эса зардушт одамларга қалби кишиларга меҳр-шафқат билан тўлган, яхшилик томон ундовчи, уларнинг ўлимидан кейин мангу фаровон ҳаёт билан таъминлай оладиган тангри ахура маздага ибодат қилишга чақирди”. ўз навбатида халқимизнинг ўша қадим даврлардаги меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, бағрикенглик каби умуминсоний қадриятларини зардуштийлик дини манбаси – “авесто” битикларида ҳам …
4
улоқот, бағрикенглик ва муросанинг илдизлари узоқ асрларга бориб тақалади. мамлакатимиз ҳудудида фаолият кўрсатган турли динлар маданияти бўйича изланишлар олиб бораётган япон олими като сурхондарё воҳасида аниқлаган ноёб будда маданияти ёдгорликлари, яҳудий ёдгорликлари, бухорода насронийларнинг зиёратгоҳлари юртимиздаги ислом обидалари билан бир қаторда туриши ҳеч кимни ажаблантирмайди. жаннатмакон диёримизда яҳудийлик дини вакилларининг истиқомат қилиши халқимизга хос ўзбекона бағрикенглик, этник, маданий ва диний сабр-бардошлиликнинг яна бир юксак намунаси бўлса, ажаб эмас. хусусан, яҳудийлар жамоасининг вакилларидан бири р.бенсман шу ҳақда тўхталар экан, бухорода дастлабки синагога viii асрдаёқ қурилгани, бошқа дин вакиллари билан бир қаторда ўз динларига эркин эътиқод қилиш учун ўша пайтда ҳам шароит яратиб берилганини таъкидлаб “ўрта аср европаси ва византия империясида қувғин қилинган яҳудийлик марказий осиёда бошқа динлар билан бир хил ҳуқуққа эга эди”, – деб ёзади. юқорида зикр этилган динлардан ташқари, ўзбекистоннинг баъзи ерларида яҳудийлар, монийчилар, маздакийлар жамоалари истиқомат қилган. бундан деярли 1,5 минг йил аввал ҳозирги марказий осиёни ўз ичига …
5
аҳоли мавжуд эди. маълумки, iх асрдан бошлаб ҳозирги ўзбекистон ҳудудида ислом дини сунна йўналишининг ҳанафий (имом аъзам) мазҳаби қарор топган. бу ҳам бежиз бўлмаса керак, зеро имом аъзам мазҳаби ўзга динлар ва маҳаллий урф-одатларга нисбатан эркинлик бериш билан бошқа мазҳаблардан ажралиб туради. ҳанафийлик таълимотини такомулга етказган ватандошларимиз – абу мансур ал-мотуридий, абул муъин насафий ва бурҳониддин ал-марғиноний каби алломалар мусулмонлар орасидаги ғоявий тарафкашликка барҳам бериш, ислом динининг “аҳли сунна ва жамоа” йўли барқарор бўлиб қолишига катта ҳисса қўшдилар. нафақат буюк алломалар, балки марказий осиё ҳукмдорлари ҳам бу йўлда курашдилар. масалан, х аср ўрталарида мусулмон дунёсида шиа йўналиши устунликка эришган бир пайтда (шимолий африка, миср, сурия, ҳижозда – фотимийлар, яманда – зайдийлар ва ҳатто аббосийлар пойтахти бағдодда – бувайҳийлар) марказий осиёлик тоҳирий, сомоний, ғазнавий ва қорахоний ҳокимлар “аҳли сунна ва жамоа”ни қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. амир темур ҳам “аҳли сунна вал-жамоа”га доим содиқ, диний ақидапарастликка қатъий қарши бўлган. шуни алоҳида таъкидлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"динлараро бағрикенглик –тинчлик ва барқарорлик гарови" haqida

1451620656_62800.doc динлараро бағрикенглик –тинчлик ва барқарорлик гарови режа: 1. диний бағрикенглик. 2. ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва динлараро бағрикенгликнинг кафолатланиши. диний бағрикенглик “бағрикенглик”, “сабр-тоқатлилик” ва унинг зидди “тоқатсизлик” тушунчалари илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, социология, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий ахлоқ, қиёсий диншунослик ва ҳоказоларда ишлатилади. лотинча “tolerāns”, яъни “чидамли”, “сабрли” маъносини англатган бу сўз, асосан бир инсоннинг бошқа инсон дунёқарашига тоқат қилишини билдирса-да, этимологик таҳлил унинг том маъносини доим ҳам очиб беравермайди. қиёсий диншунослик нуқтаи назаридан қараганда икки хил, бир-биридан кескин фарқ қилган бағрикенглик тушунчаси мавжуд: формал, ташқи...

DOC format, 75,5 KB. "динлараро бағрикенглик –тинчлик ва барқарорлик гарови"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.