виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

DOC 93,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1354798323_40657.doc виждон эркинлиги ва диний www.arxiv.uz режа: 1. дин масаласида мавжуд халқаро меъёр (норма)лар. 2. виждон эркинлиги – диний эътиқод эркинлигидир. 3. мустақил ўзбекистонда виждон эркинлигининг конституцион кафолатланиши. 4. мустақиллик: динга ва диний ташкилотларга муносабатнинг ўзгариши. виждон эркинлиги кўп қиррали тушунча бўлиб, у қуйидагиларни билдиради; ҳар кимнинг ўз эътиқодига кўра, мазкур жамиятдаги мавжуд ижтимоий меъёрларни бузмаган ҳолда виждони буюрганича яшаш, ишлаш имконияти. бунда динга муносабат масаланинг бир томони ҳисобланади. сиёсий жиҳатдан эса унга демократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. юридик нуқтаи назардан виждон эркинлиги инсоннинг асосий шахсий хуқуқлари сирасига киради ва демократик эркинликлардан бири ҳисобланади.1 кўринадики виждон эркинлиги замирида шахснинг хуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий-сиёсий, хуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. хозирги вақтда виждон эркинлиги демократиянинг ажралмас таркибий қисмига айланган. биз бу ўринда виждон эркинлигини фуқароларнинг дин эркинлиги нуқтаи назаридан изоҳлашни мақсад қилиб қўйганмиз. виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи барча давлатларнинг ижтимоий ҳаётида муҳим ва шу билан бирга …
2
н давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда хуқуқий таъминланишини ҳам назарда тутади. ўзбекистон республикаси конституцияси тегишли моддаларида акс этган виждон эркинлиги, шунингдек «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қабул қилинган қонун халқаро ҳужжатлардаги талабларга мос ҳолда тузилгандир. 2. виждон эркинлиги – диний эътиқод эркинлигидир. дин эркинлиги нуқтаи назаридан виждон эркинлиги - бу фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёҳуд ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик хуқуқидир. ўзбекистон республикаси конституциясининг 31-моддасида қайд этилганидек, «ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳея қайси динга эътиқод қилмаслик хуқуқига эга. диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди».1 мазкур қонуний кафолатга мувофиқ, бирон бир киши бошқа одамларга сен у динга, сен бу динга эътиқод қиласан. сенинг бирор динга эътиқод қилишга ҳаққинг йўқ, сен бединсан деб айта олмайди. айни пайтда у ёки бу ақидага бўйсунишга мажбур эта олмайди. ҳеч ким диндор кишини «диний эътиқодингиздан қайтинг» деб мажбур ҳам қилолмайди. бундай холатларга қонун йўл …
3
баб айрим кимсаларнинг ўз сиёсий манфаатларини амалга ошириш учун диндан ва диний ташкилотлардан фойдаланишга уриниб келаётганликларидир. ўзбекистон республикаси олий кенгаши 1991 йил 14 июнда «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонуни қабул қилган. орадан етти йил ўтиб 1998 йил 1-майда ўзбекистон республикаси биринчи чақириқ олий мажлисининг ўн биринчи сессиясида бу қонуннинг янги тахрирдаги матни қабул қилинди. мазкур қонун, аввало ҳар бир фуқарога мустақил равишда, бирон-бир тарзда мажбурлашсиз ўзининг динга муносабатини белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш, уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди муносабати билан боғлиқ хис-туйғуларни ҳақорат қилиш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. шунингдек, муқаддас қадамжоҳ ҳисобланган диний иншоатлар – масжид, мадраса, мақбараларни оёқости қилиш қонунга мувофиқ жазоланиши, ҳеч кимнинг ўзининг диний эътиқодига кўра, қонунда белгиланган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаши мумкин эмаслиги тайин этилган. қонуннинг 5-моддаси «динларнинг ва диний ташкилотларнинг давлатдан ажратилиши» деб юритилади. бу қандай маънони англатади? бу дегани – мамлакатимизда динлар ва диний ташкилотлар давлат ишига аралашмайди, айни пайтда эса …
4
и бошқарувчи уюшма. у айни вақтда фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатловчи тузилмалардан бири саналади. диний ташкилотларнинг энг муҳим белгиси уларнинг ўз-ўзини бошқаришидир, яъни улар маъмурий жиҳатдан давлат идораларидан ажратилган. диний ташкилотлар ўз низомларига асосан мустақил иш олиб борадилар. янги тахрирдаги қонунга биноан диний ташкилот ўзбекистон республикасининг 18 ёшга тўлган ва республика худудида доимий яшаётган 100 кишидан кам бўлмаган фуқаролар ташаббуси билан тузилиши мумкин. тузилган уюшма ва ташкилотлар республика адлия вазирлиги томонидан, жойларда тегишли вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ худудида бўлган адлия бошқармалари томонидан рўйҳатга олинади. қонунга мувофиқ, диний ташкилотлар бирон бир сиёсий партиялар фаолиятида қатнашиш, сиёсий партияларга молиявий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас. шунингдек диний-сиёсий партиялар тузиш тақиқланган. диний ташкилотлар, диндорлар ва бошқа фуқароларнинг диндан давлатга, конституцияга қарши тарғибот олиб боришига, диндан ўз сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун ниқоб сифатида фойдаланишга давлат йўл қўймайди. «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонунда белгиланган тартибларни бузганлар қонунга биноан жавобгарликка тортилади. қонуннинг яна бир муҳим …
5
н болаларни динга ўқитиш ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 145-моддасига мувофиқ – энг кам иш ҳақининг эллик баробаридан етмиш беш бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёҳуд уч йилгача озодликдан махрум этиш билан жазоланади. қонунга биноан диний таълим махсус диний ўқув юртларида амалга оширилади. диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юртлари ташкил этишга ҳақлидирлар. диндан сабоқ берувчилар, мураббийлар тегишли пухта билимга ва уни ўқитиш ҳақидаги махсус руҳсатномага эга бўлишлари шарт. қонунда хусусий тартибда, яъни уйда диний таълим бериш ман этилган. хозирда ўзбекистонда 16 та диний ўқув ютлари фаолият кўрсатмоқда. булар тошкентдаги имом ал-бухорий номли ислом институти, тошкент ислом университети, «кўкалдош», бухородаги «мир араб» мадрасалари; шунингдек, тошкентдаги «хадичаи кубро», бухородаги «жўйбори калон» аёл-қизлар ислом ўрта махсус билим юртлари; намангандаги «мулла қирғиз», урганчдаги «фахриддин ар-розий», андижондаги «саид мухйиддин махдум» ислом ўрта махсус билим юртлари ва бошқалар. ўзбекистонда дин давлатидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар"

1354798323_40657.doc виждон эркинлиги ва диний www.arxiv.uz режа: 1. дин масаласида мавжуд халқаро меъёр (норма)лар. 2. виждон эркинлиги – диний эътиқод эркинлигидир. 3. мустақил ўзбекистонда виждон эркинлигининг конституцион кафолатланиши. 4. мустақиллик: динга ва диний ташкилотларга муносабатнинг ўзгариши. виждон эркинлиги кўп қиррали тушунча бўлиб, у қуйидагиларни билдиради; ҳар кимнинг ўз эътиқодига кўра, мазкур жамиятдаги мавжуд ижтимоий меъёрларни бузмаган ҳолда виждони буюрганича яшаш, ишлаш имконияти. бунда динга муносабат масаланинг бир томони ҳисобланади. сиёсий жиҳатдан эса унга демократия кўринишларидан бири сифатида қаралади. юридик нуқтаи назардан виждон эркинлиги инсоннинг асосий шахсий хуқуқлари сирасига киради ва демократик эркинликлардан бири ҳисобланади.1 кўринадики вижд...

Формат DOC, 93,0 КБ. Чтобы скачать "виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: виждон эркинлиги ва диний ташки… DOC Бесплатная загрузка Telegram