виждон эркинлиги унга мустақил ўзбекистонда амал қилиниши

DOC 67.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1557122490_74248.doc виждон эркинлиги унга мустақил ўзбекистонда амал қилиниши режа: 1. виждон эркинлиги унинг қисқача тарихи 2. виждон эркинлигининг қонуний асослари, унга ўзбекистонда амал қилиниши 3. диний экстремизм виждон эркинлиги унинг қисқача тарихи дунёвий давлатларда, яъни давлатдан дин, диний ташки-лотлар ажратиб қўйилган мамлакатларда, инсонпарвар, демок-ратик жамиятларда виждон эркинлиги мавжуд. виждон эркинлиги нима? бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. динларга, диний урф-одатларга, имон-эътиқодга ҳар бир фуқаронинг амал қилиши ёки ҳеч қандай динга амал қилмас-лиги ҳуқуқларини жорий этилиши ва улардан шахсларнинг бемалол фойдалана олишига виждон эркинлиги дейилади. виждон эркинлиги инсоният тарихида турли шаклларда амал қилган бўлиб, улар ҳукмрон диний мафкура, дунёқараш талабларига нисбатан зиддиятда бўлиб келган. виждони буюрган эътиқодни расмий диний-мафкурага қарама-қарши қўйган эркин фикрловчилар эътиқоди виждон эркинлигидир. қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм жамиятларида виждон эркинлигининг қуйидаги тарихий шакллари мавжуд бўлган: 1. деизм - табиатни худо яратган, худо билан табиат ажралмайди, деб ҳисобловчи эътиқод эди. шамол худоси, денгиз худоси, осмон, чақмоқ худоси, ер …
2
нтеизм табиатшунос олимлар томонидан ишлаб чиқил-ган. масалан, грек файласуфи геракл табиатни худолар-дан ҳам, одамлардан ҳам ҳеч ким яратмаган, у қонуний ёниб ва сўниб-турадиган мангу оловдан ташкил топган, деб ҳисоблаган. италиялик олим жардано бруно эса ҳар бир юлдуз ўзи бир олам, дунё чексиз, инжил кўрсатма-лари уйдирмадан иборат, деб ҳисоблаган. инкивизация суди уни 1600 йил 14 апрелда рим шаҳрида тириклайин гулханда куйдириб ўлдиришга ҳукм қилган ва бу ҳукм ижро этилган. пантеизм виждон эркинлигининг тарихий шакли сифатида ҳозир ҳам айрим олимлар эътиқодида мавжуд. 3. мутазилийлик - ислом динининг расмий мафкураси бўл-ган калом фалсафасининг, яъни аллоҳ ягона, у хоҳлаганини қилади, бандаларида ҳеч қандай ўз фикр, хоҳиш-ирода эркинлиги бўлиши мумкин эмас, деган ақидаларни чексиз даъват қилган расмий руҳонийлар - мутакаллимлардан норози бўлиб, улардан ажралиб чиққан исломдаги ҳурфикрлик мавқеидаги олимлар таълимоти эди. мутазилия таълимоти аллоҳ яратган ҳар бир одам ўз ҳатти-ҳаракати учун ўзи жавобгар, яхши ёки ёмон қилган ишлари учун ўзи аллоҳ олдида жавоб бериши лозим, …
3
, беруний, абу абдуллоҳ ал-хоразмий, умар хайём, улуғбек, алишер навоий, а.жомий каби алломалар қўш ҳақиқат мақвеида туриб ижод қилганлар. 5. атеизм - xviii асрда францияда маърифатпарвар файласуфлар томонидан олға сурилган таълимот эди. ф.вольтер, д.дидро, ламетри, гольбах ва бошқалар франция республикасининг биринчи конституциясига виждон эркинлиги тўғрисида моддалар киритиш, бу моддаларда ҳар бир фуқарога динга амал қилиш ёки амал қилмаслик, динларнинг тенглигини эътироф этиш, диний ташкилотлар ва динни давлатдан ажратиб қўйиш, мактабни черковдан ажратиш каби ҳуқуқларни кафолатга олишни талаб қилдилар. шунингдек, улар динга қарши илмий асосланган тарғибот-ташвиқот олиб бориш ҳуқуқ-ларини талаб этдилар. франция республикаси консти-туциясига ана шу талабларга кўра бир қатор моддалар киритилиб, дин дунёвий давлатдан, мактаб черковдан ажратилди. бу ишлар бошқа кўпгина давлатларда, жумладан собиқ ссср да ҳам мавжуд эди. собиқ шўролар даврида мамлакатда оммавий атеизмни жорий этиш ҳаракати авж олдирилиб, динни нафақат давлатдан ажратиш, уни ҳатто жамиятдан бутунлай ва зудлик билан ажратиб ташлаш сиёсати олиб борилди. буюк давлатчилик, қизил империячилик …
4
з амалда узиб қўйилди, динсизлик авж олди. «собиқ сссрдаги ҳукмрон коммунистик партиянинг жиловбардорлари диний жамоаларни халқларнинг ақл-идрокини эгаллаш учун курашда ўзларининг рақиби деб ҳисоблар эди. улар ўзларининг бутун фаолиятлари давомида динни камситиш, руҳонийларни йўқотиш ва омон қолганларни бўйсундириш учун энг кескин чораларни кўрган эди. дин сунъий равишда мафкуравий курашнинг ўта қизғин жабҳаларидан бирига айлантириб қўйилган эди. ислом динининг ўнг минглаб мўътабар руҳонийлари қатағон қилинди. минглаб мачитлар ва юзлаб мадрасалар бузиб ташланди. бу обидаларнинг кўпчилиги халқимиз учун, инсоният цивили-зацияси учун бебаҳо меъморий ва тарихий қадрият ҳисобланар эди. диндорларнинг аксарият кўпчилиги 90-йилнинг ўрталари-га қадар қуръони каримдан баҳраманд бўлмаган эдилар» (қаранг: и.каримов. ўзбекистон буюк келажак сари. «ўзбе-кистон» нашриёти 1998 йил, 444-445-бетлар). 1991 йилнинг 31 августида ўзбекистон республикаси ўз мустақиллигин қўлга киритди. 1991 йил 14 июнда «виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун қабул қилинди. бундан ташқари 1992 йил 8 декабрда ўзбекистон республикаси конституцияси қабул этилди. бу ҳужжатларда ўзбекистон дунёвий давлат сифатида динга ўз …
5
диний маросимлар, хусусан исломий ҳайитлар - қурбон, рамазон ҳайитлари тикланиб, бу табаррук ҳайитлар халқимизга кўпдан-кўп маънавий руҳ бағишламоқда. дам олиш кунлари деб белгилаб қўйилган рамазон, қурбон ҳайитларида минглаб мачитларда ўнг минглаб кишилар ҳайит намозлари ўқимоқдалар, вафот этган яқин кишиларининг қабрларига бориб, тиловат қилмоқдалар. қадимги даврларда қурилиб, шўролар даврида харобаларга айланган минглаб мадраса, мачитлар қайта таъмирланди, кўплаб янгилари қурилди. ҳозирги даврларда (1999 йилда) ўзбекистонда 3,5 мингдан зиёд мачитлар расман рўйхатга олинган ва улар фаолият кўрсатмоқда. тошкентда шу йил бошида (1999 йил) ислом университети ташкил этилди. муфти жаноблари раҳнамоли-гида мусулмонлар диний идораси иш олиб бораётидир. бу идора чет мамлакатлардаги ўнлаб мусулмон давлатлари билан алоқа олиб борадилар, делегатлар қабул қиладилар, диний кадрлар тайёрлашда, диний адабиётлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик қиладилар. диндорлар ҳуқуқлари, давлатимиз билан дин муносабатлари ўзбекистон республикаси консти-туциясида қонуний асосларда аниқ белгилаб қўйилган. «ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "виждон эркинлиги унга мустақил ўзбекистонда амал қилиниши"

1557122490_74248.doc виждон эркинлиги унга мустақил ўзбекистонда амал қилиниши режа: 1. виждон эркинлиги унинг қисқача тарихи 2. виждон эркинлигининг қонуний асослари, унга ўзбекистонда амал қилиниши 3. диний экстремизм виждон эркинлиги унинг қисқача тарихи дунёвий давлатларда, яъни давлатдан дин, диний ташки-лотлар ажратиб қўйилган мамлакатларда, инсонпарвар, демок-ратик жамиятларда виждон эркинлиги мавжуд. виждон эркинлиги нима? бу саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. динларга, диний урф-одатларга, имон-эътиқодга ҳар бир фуқаронинг амал қилиши ёки ҳеч қандай динга амал қилмас-лиги ҳуқуқларини жорий этилиши ва улардан шахсларнинг бемалол фойдалана олишига виждон эркинлиги дейилади. виждон эркинлиги инсоният тарихида турли шаклларда амал қилган бўлиб, улар ҳукмрон диний мафкура, дунёқара...

DOC format, 67.5 KB. To download "виждон эркинлиги унга мустақил ўзбекистонда амал қилиниши", click the Telegram button on the left.