диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

DOC 46,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443858725_61582.doc диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти “бағрикенглик” – илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, социология, фалсафа, илоҳиёт, қиёсий диншунослик каби соҳаларда кенг истифода этиладиган тушунчалардан бири ҳисобланади. “толерантлик” – лотинча tolerare, яъни “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” маъносини англатган бу сўз, асосан бир инсоннинг бошқа инсон дунёқарашига тоқат қилишини билдирса-да, этимологик таҳлил доим ҳам унинг том маъносини очиб беравермайди. диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъи назар, уларнинг ёнма-ён ва ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қарашни англатади. ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини эътироф этмоғи лозим. ислом, ҳиндуийлик, христианлик ёки бошқа динлардан қай бирига мансуб бўлишидан қатъи назар, инсон деярли бир хил ҳис-туйғуларни бошидан кечиради. динлар феноменологияси ва психологияси каби фанлар масаланинг шу томонларини ўрганади. ахлоқ – этик тизимларни ўрганиш ҳам динлардаги умумий, ўхшаш жиҳатларни очиб беради. буддавийларнинг 5 та, …
2
илан ўрнатиб бўлмайди. “динда зўрлаш йўқ” оятини, инсонга танлаш ихтиёри берилган ва бунинг учун унинг ўзи жавоб беради, деган маънода тушуниш ҳам мумкин. эътиқод масаласида монополия бўлиши мумкин эмас. умуман олганда, қуръоннинг 50 дан ортиқ сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик ва бошқа эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенгликка даъват этилган. пайғамбар муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўз ҳаётлари давомида ҳеч қачон ҳеч кимни исломга киришга мажбур қилмаганликларини, бирон марта у ёки бу ҳарбий ҳаракат диний эътиқод туфайли бўлмаганини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. лекин сўнгги йилларда бутун дунё, шу жумладан, марказий осиё минтақасида кучайиб бораётган диний мутаассиблик ва жангарилик исломнинг асл моҳияти бўлган бағрикенгликка зид бўлган ҳаракатларга сабаб бўлмоқда. бу ҳаракат ва ғаразли оқимларнинг номлари ва шиорлари турлича бўлишига қарамай, мақсадлари бир - диндан ниқоб сифатида фойдаланиб, давлат сиёсатига аралашиш, ҳокимиятни қўлга киритишдир. ўзбекистон республикаси президенти ислом каримов “ўзбекистон ххi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида диннинг жамият ҳаётида тутган …
3
ир. халқаро ташкилотлар орасида энг нуфузлиси ва йириги бирлашган миллатлар ташкилотидир (бмт). бмтнинг 1945 йили қабул қилинган уставида ўзаро бағрикенглик руҳида яхши қўшничилик кайфиятида яшаш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда ҳамжиҳат бўлиб, ҳаракат қилиш асосий мақсадлардан бири, деб эълон қилинди. бмт тизимида фан, таълим ва маданият соҳасида ихтисослашган ташкилот (юнеско) мавжуд. ушбу ташкилот томонидан ҳозирга қадар ишлаб чиқилган 70 дан ортиқ халқаро ҳужжат, конвенция, келишув ва протоколлар қаторида 1995 йил 16 ноябрда қабул қилинган “бағрикенглик тамойиллари декларацияси” алоҳида ўринга эга эканини таъкидлаш зарур. декларацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъи назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан қараш каби мажбуриятлар акс этган. 1998 йил 6 ноябрда тошкентда ўтказилган юнеско ижроия кенгашининг 155-сессиясида “тинчлик маданияти ва юнесконинг аъзо давлатларидаги фаолияти” декларацияси қабул қилинди. юнесконинг “тинчлик маданияти” концепцияси бмт томонидан маъқулланиб, 2000 йил “халқаро тинчлик маданияти йили”, 2001 йил эса “халқаро маданиятлараро мулоқот йили”, деб эълон қилинди. 1995 …
4
ёб, ўзига хос кўриниши, деган таъриф берилди. шунингдек, 2001 йил сентябрда тошкентда ўтган осиё – тинч океани минтақаси юнеско “бағрикенглик тармоғи”нинг иккинчи йиғилишида бағрикенглик тамойиллари ўзбек халқининг урф одатлари билан чамбарчас боғлиқлиги таъкидланди. таълим, фан ва маданият бўйича халқаро ислом ташкилоти (айсеско) томонидан тошкентнинг ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан 2007 йил 14-15 августда тошкент ва самарқанд шаҳарларида “ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуида бўлиб ўтган халқаро конференцияда ҳам мамлакатимизнинг жамиятда бағрикенглик маданиятини камол топтириш йўлидаги ютуқлари яна бир бор эътироф этилди. бугунги кунда ҳам мамлакатимиз бой тарихий, илмий-маърифий ва маданий меросни ўрганиш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, маърифатли ислом ғояларини ёйиш ҳамда диний бағрикенгликни қарор топтириш ва мустаҳкамлашда бутун дунёга ўрнак бўлмоқда. адабиётлар: 1. узбекистон республикаси вазирлар махкамаси хузуридаги тошкент ислом университетида тайёрланган маърузалар тезислари. т, 2004 й. 2. абдулатиф кори хошимжон кори угли. залолатга кетманг! «хизб-ут тахрир» фитнасидан огох булинг. т., моварауннахр, 2003 йил. …
5
ъминлаш ва мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланади нафақат диндорлар, балки бутун жамият аъзоларининг ҳамкорлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини назарда тутади

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти"

1443858725_61582.doc диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти “бағрикенглик” – илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, социология, фалсафа, илоҳиёт, қиёсий диншунослик каби соҳаларда кенг истифода этиладиган тушунчалардан бири ҳисобланади. “толерантлик” – лотинча tolerare, яъни “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” маъносини англатган бу сўз, асосан бир инсоннинг бошқа инсон дунёқарашига тоқат қилишини билдирса-да, этимологик таҳлил доим ҳам унинг том маъносини очиб беравермайди. диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий фарқлардан қатъи назар, уларнинг ёнма-ён ва ўзаро тинч-тотув яшаши ҳамда ҳар бир диний таълимотга ҳурмат билан қарашни англатади. ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар...

Формат DOC, 46,5 КБ. Чтобы скачать "диний бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: диний бағрикенгликнинг мазмун-м… DOC Бесплатная загрузка Telegram