аудитнинг моҳияти, зарурлиги ва аҳамияти

PPTX 20 pages 73.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
аудитнинг моҳияти.зарурлиги ва аҳамияти мавзу: аудитнинг моҳияти.зарурлиги ва аҳамияти режа: 1.аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳияти. 2.аудит мақсади ва вазифалари. аудит шу кунга қадар узоқ тарихга эгадир. биринчи мустақил аудиторлар европанинг акциядорлик компанияларида xix-асрларидаёқ пайдо бўлган. «аудит» сўзи турли таржималарда у "эшитади" ёки "эшитмоқда" деган маънони англатади. 1.аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳияти. «агарда аудитга молиявий назорат сифатида қаралса, биринчи бўлиб аудиторлик тизимини хитой яратган. эски хитой ёзувларининг маълумот беришича, эрамиздан аввалги 700 йилда давлат пули ва мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳокимият амалдорларини назорат қилиш учун бош аудитор лавозими мавжуд бўлган. ҳокимият аудиторларининг мажбурияти, ҳуқуқи ва шакллари сулоладан – сулолага қараб ўзгариб турган. 1983 йил хитой янги конституциясининг 91 – моддасига асосан давлат аудиторлик маъмурияти ташкил қилинади. ўрта асрлардан бошлаб европада ҳокимият шартномаларини турли жавобгарлар томонидан тасдиқлаб, қайд этиш одат тусига кирди ва шу йўсинда аста – секин бухгалтерия ҳисоби ва назорат шакллана бошлади, xiv асрда икки ёқлама ёзиш усули пайдо …
2 / 20
турли хил мамлакатларда турлича номланиб келинган. масалан, америкада жамоатчи – бухгалтер, францияда бухгалтер эксперт ёки счётлар бўйича комиссар, германияда хўжалик назоратчиси, ёки китоблар (das buch) назоратчиси, қатор англо – саксония мамлакатларида компаниянинг молиявий фаолиятини назорат қиладиган тафтишчи кабилар. аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929–1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тартибини қатъий белгилаш уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган. аудит хix аср ўрталарида шотландияда ҳам вужудга кела бошлаган. инглиз темирйўлчилари, суғурта ва бошқа инвесторлар шимолий америкага йўл олишганида улар билан бирга йирик инглиз сармоядор (кредитор) ларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустақил тафтишчи – аудиторлар ҳам бирга борганлар. дастлаб аудиторлик вазифалари аниқ белгиланмаган бўлиб, барча инвесторлар, акциядорлар, кредиторлар аудиторларни ўзларининг ҳимоячиси сифатида қабул қилганлар. аудиторлар ҳақида уларни акциядорлар олдидаги маъсул шахслар деб қараш 1929 йилда «компаниялар тўғрисидаги …
3 / 20
т қилиб турганлар. квесторларнинг ҳисоботлари римга юборилиб, имтиҳон қилувчилар томонидан эшитилган. «аудиторлар» лотинчадан «эшитувчи» деган тушунча ҳам шундан келиб чиққан. демак, «аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитяпти», «эшитувчи» деган маъноларни билдиради. амир темур тузукларида ҳам ҳисоб, молия ва назорат ишлари мамлакатни бошқаришда муҳим восита бўлганлиги ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. масалан, «раиятдан мол – хирож олиш, мамлакатни тартибга келтириш, унинг ободончилиги, хавфсизлигини амалга оширувчи кишилар тузуги» да салтанатни бошқаришда ҳисоб ва назорат ишлари ҳақида шундай дейилган: «...ҳар ўлкага уч вазир тайинлашларини буюрдим. булардан бири раият учун бўлиб, ундан йиғиладиган солиқларнинг ундирилишини кузатиб, ҳисоботини олиб борсин. олиқ – солиқ миқдори, солиқ тўловчиларнинг номларини ёзиб борсин ва раиятдан йиғилган маблағни сақласин. иккинчи вазир сипоҳ ишларини бошқаради. сипоҳга берилган ва берилиши лозим бўлган маблағ ҳисобини олиб борсин. учинчи вазир эса дараксиз йўқолган кишилар, келиб – кетиб юрувчилар (саёҳатчилар ва савдогарлар), ҳар хил йўл билан йиғилиб қолган ҳосил, ақлдан озганларнинг мол …
4 / 20
ир, яъни: мижознинг бизнес шартларидан келиб чиққан ҳолда, асосан хатоликларга йўл қўйилиши мумкин бўлган ёки товламачилик таваккалчилиги энг юқори бўлган жойларни танлаб текширувчи аудитдир. аудит - бунга ваколати бўлган шахслар - аудитор (аудиторлик ташкилот) лар томонидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботининг ишончлилиги ҳамда молия-хўжалик операциялари ўзбекистон республикаси амалдаги қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, эканлигини аниқлаш мақсадида мустақил экспертиза ва таҳлил қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, уларнинг тўлиқлиги ва аниқлилигининг текшириш демакдир. шунингдек, аудит таркибига консалтинг, яъни мижозларга шартномага асосан хизматлар кўрсатиш ҳам киради. аудитнинг мақсади - амалдаги қонунчилик, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солувчи тизим, аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро шартнома мажбуриятлари билан белгиланадиган аниқ масалани ечишдан иборатдир. аудиторлик фаолиятининг мақсади - хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия (молиявий) ҳисоботини ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операцияларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлашдан иборат. «аудиторлик назоратини ўтказишдан асосий мақсад – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тўғри ва холис баҳолашдир, …
5 / 20
ошириш; хусусий ва айланма маблағлар, молиявий заҳиралар ва заём манбаларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини аниқлаш. молиявий ҳисобот аудитининг асосий мақсади - бу маълум бир вақтда корхона фаолияти натижаси бўйича ҳисоботда активлар, мажбуриятлар, хусусий маблағлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс этилганлигига ҳаққоний баҳо бериш, корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш. аудиторлик текшируви давомида баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тўғри тузилганлиги, тушунтириш хати маълумотларининг ишончлилиги текширилади. бунда қуйидагилар аниқланади: ҳисоботда барча активлар ва пассивлар акс эттирилганлиги; ҳисобот тузишда барча ҳужжатлардан фойланилганлиги; амалдаги мол-мулкни баҳолаш услуби корхона ҳисоб сиёсатида қабул қилингандан қай даражада фарқ қилишлиги; фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича солиққа тортиладиган база тўғри ҳисобланганлиги. умуман турли мамлакатларда, шу жумладан ўзбекистонда ҳам аудит амалиёти ва ташкил қилиниши ўз хусусиятларига эга. қуйидаги 2.1-жадвалда турли мамлакатларда аудитнинг ташкилий тавсифлари келтирилган. мамла- катлар кўрсаткичлар аудитнинг асосий мақсади аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи органлар аудитор кадрлар тайёрлаш тизими англия …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "аудитнинг моҳияти, зарурлиги ва аҳамияти"

аудитнинг моҳияти.зарурлиги ва аҳамияти мавзу: аудитнинг моҳияти.зарурлиги ва аҳамияти режа: 1.аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳияти. 2.аудит мақсади ва вазифалари. аудит шу кунга қадар узоқ тарихга эгадир. биринчи мустақил аудиторлар европанинг акциядорлик компанияларида xix-асрларидаёқ пайдо бўлган. «аудит» сўзи турли таржималарда у "эшитади" ёки "эшитмоқда" деган маънони англатади. 1.аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳияти. «агарда аудитга молиявий назорат сифатида қаралса, биринчи бўлиб аудиторлик тизимини хитой яратган. эски хитой ёзувларининг маълумот беришича, эрамиздан аввалги 700 йилда давлат пули ва мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳокимият амалдорларини назорат қилиш учун бош аудитор лавозими мавжуд бўлган. ҳокимият аудиторларининг мажбурияти, ҳуқуқи ва шакллари сулол...

This file contains 20 pages in PPTX format (73.6 KB). To download "аудитнинг моҳияти, зарурлиги ва аҳамияти", click the Telegram button on the left.