bank auditi

PDF 26 стр. 402,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
14-мавзу. банк аудитининг моҳияти, методи ва вазифалари. режа: 14.1. банк аудитининг предмети ва методи. 14.2. банк аудитининг мақсади ва вазифалари. 14.3. республикада банк аудитини шаклланиш босқичларива ривожланиш истиқболлари. 14.1. банк аудитининг предмети ва методи. тижорат банклари фаолияти юқори даражадаги иқтисодий рисклар билан чамбарчас боғлиқдир. банклар фаолияти асосан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, шунга кўра банклар фаолиятида доимо ликвидлилик риски, кредит риски ва тизимли риск яққол кўзга ташланиб туради. тижорат банкларининг бош мақсади - юқори даражада фойда олишни таъминлаш, бу эса банкни юқори даромадли, айни вақтда, юқори рискли операцияларни (кредитлар бериш, тижорат қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш операциялари ва ҳ.к.) амалга оширишини тақозо этади. буларнинг барчаси пировард натижада банклар фаолиятида фойдалилик ва ликвидлилик категориялари ўртасидаги мураккаб, зиддиятли боғлиқликни юзага келтиради. тижорат банкларининг банкрот бўлиши аҳолининг, корхона ва ташкилотларнинг пул маблағларини йўқотилишига олиб келади. айниқса, банклар тизимли банкрот бўлиши корхоналарнинг оммавий тарзда банкрот бўлишига олиб келиши мумкин. оқибатда, биринчидан, аҳолининг, корхона ва …
2 / 26
н тўлов тизимини яратиш орқали банкларнинг мижозларини ҳимоя қилади, ҳамда ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғри юритилишини доимий назорат қилишни таъминлайди. тижорат банклари фаолиятига реал баҳо бериш, акциядорлар ва омонатчилар, кредиторлар ва инвесторларнинг банк фаолияти тўғрисида аниқ, ишончли маълумотларга эга бўлишларида аудит текшируви хулоса ва натижалари муҳим аҳамиятга эга. маълумки, аудит атамаси лотинча “аудит” - эшитмоқ ёки эшитувчи сўзидан олинган бўлиб, турли мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини текшириш жараёнини англатади. аудит мустақил назорат қилувчи тадбиркорлик субъекти сифатида хўжалик субъекти томонидан берилаётган молиявий ахборотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. ундан кутилган мақсад хўжалик субъекти фаолиятининг барча қирралари бўйича фактларни йиғиш ва баҳолаш, ҳисоботларини таҳлил қилиш, уларнинг меъёрий ҳужжатларга мос равишда бажарилган ёки бажарилмаганини текширишдан иборат. иқтисодиётнинг реал секторидаги корхона ва таш-килотларда бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва ҳисоботини ташкил этиш методологияси билан республика молия вазирлиги шуғулланади. 2000 йил 1 сентябрдан кучга кирган “аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасига мувофиқ “банкларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг …
3 / 26
; - молиявий натижаларни шакллантирувчи кўрсаткичлар (харажатлар, даромадлар, фойда, зарарлар); - валюта операциялари; - ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан хорижий сармоялар; - ҳисоб-китоб операциялари (дебиторлик, кредиторлик қарзлари); -қимматли қоғозлар билан боғлиқ жараёнлар. шундай қилиб аудитнинг предмети ва объектларини қуйидаги тартибда гуруҳлаш мумкин: -хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятлари; -хўжалик юритувчи субъектларнинг активлари ва мажбуриятлари; -хўжалик юритувчи субъектларнинг алоҳида жараёнлари (операциялари). банк аудитининг предмети ўзбекистон республикасида фаолият кўрсатаётган тижорат банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш ва уларнинг фаолиятини баҳолаш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларга айтилади. банк аудитини ўтказиш усулига кўра 2 хил, яъни мажбурий аудит ва ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви тарзида амалга оширилади. мажбурий аудит - аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида кўзда тутилган ҳолларда амалга оширилади. ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви: хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин. ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик …
4 / 26
онун билан тартибга солинмасдан кредит ташкилоти раҳбарияти томонидан белгиланади. ички аудитнинг мақсади – банк хизматчиларига ўзларининг мажбуриятларини аъло даражада бажаришга ёрдам беришдир. ички аудит банкка текширилаётган объектлар ҳақида аниқ таҳлил, баҳолаш, тавсия маслаҳат ва маълумотларни беради. банк фаолиятида омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва аниқ натижаларга эришиш мақсадида ички назорат тизими жорий этилади. ички назорат тизими банкнинг иш режаси, усули ва жараёнлари, фойданинг кўпайиши ҳамда банк раҳбарияти топшириқларининг аниқ бажарилишини таъминлашни ўз ичига олади. ички аудит банк таркибининг ташкилотчилик бўлинмаси сифатида тан олинган бўлиб, банк раҳбариятига бўйсунади. ички аудитнинг вазифаси турлича булиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини тўғри олиб боришни текшириш; банк даромадлари ва харажатлари ҳисобининг тўғри олиб борилишини назорат қилиш (фойдани тўғри ҳисоблаш, харажатларни ўз вақтида ҳисобларда акс эттириш ва бошқалар); шунингдек муомалаларнинг қонуний бажарилишини назорат қилиш ва бошқалар. ички аудитни ташкил этиш ва ўтказиш учун услубий топшириқномалар ёки йўриқномалар ишлаб чиқилиши тавсия этилади. ушбу юриқномалар керакли иш объектларида нималарни назорат қилишни …
5 / 26
лиши керак; ташқи аудит - хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботининг ҳақиқийлигини объектив баҳолаш мақсадида шартнома асосида аудиторлик компаниялари томонидан ўтказилади. унинг асосий мақсади молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини, унинг халқаро стандартларга мослигини текшириш ва у бўйича хулоса беришдан иборат. бундан ташқари ташқи аудит хўжалик юритувчи субъектнинг харажатларини минималлаштириш ва фойдани максималлаштириш мақсадида уларнинг фаолиятини яхшилаш, ҳисоб ишларини юритиш, ҳисоб ишларини ташкил қилиш ва қайта ташкил қилиш, солиққа тортиш бўйича асосли ва қонуний таклифлар беради. ташқи аудитда ички аудит билан ўзаро алоқада иш олиб борилади. биринчи ўринда ички назорат фаолияти ва ташкилотчилиги баҳоланади, бунда ички аудитнинг объективлик даражаси, мустақиллиги, бажарилган ишлар ҳажмига эътибор қаратилади. ташқи аудиторлар текширилаётган банкнинг умумий фаолиятини ўрганадилар, ҳисоботларнинг қонунийлигини объектив баҳолаш учун энг биринчи ўринда актив ва пассив муомалаларнинг тўғри бажарилганлиги ҳолати кўриб чиқилади. ўзбекистонда банк аудитига катта эътибор қаратилаётганининг ўзига хос сабаблари бор, чунки давлат назорати органларининг тижорат банкларининг операцияларни ўтказиш ва уларнинг ҳисобини қонуний …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "bank auditi"

14-мавзу. банк аудитининг моҳияти, методи ва вазифалари. режа: 14.1. банк аудитининг предмети ва методи. 14.2. банк аудитининг мақсади ва вазифалари. 14.3. республикада банк аудитини шаклланиш босқичларива ривожланиш истиқболлари. 14.1. банк аудитининг предмети ва методи. тижорат банклари фаолияти юқори даражадаги иқтисодий рисклар билан чамбарчас боғлиқдир. банклар фаолияти асосан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, шунга кўра банклар фаолиятида доимо ликвидлилик риски, кредит риски ва тизимли риск яққол кўзга ташланиб туради. тижорат банкларининг бош мақсади - юқори даражада фойда олишни таъминлаш, бу эса банкни юқори даромадли, айни вақтда, юқори рискли операцияларни (кредитлар бериш, тижорат қимматли қоғозларини сотиш-сотиб олиш операциялари ва ҳ.к.) амалга оширишини та...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PDF (402,1 КБ). Чтобы скачать "bank auditi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: bank auditi PDF 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram