амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими

DOCX 18 стр. 37,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
1-мавзу: ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими ва унда аудитнинг тутган ўрни режа: 1.1 амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими 1.2 амалий аудит фанининг предмети ва объектлари 1.3 амалий аудит фанининг услублари 1.1 амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими маълумки, ҳар қандай воқеа, ҳодиса, буюм қайси замонда ва маконда пайдо бўлишидан қатъий назар маълум зарурият туфайли юзага келади. амалий аудитга оид манбаларда таъкидланишича, уни қуйидаги шарт-шароитлар келтириб чиқарган: · ахборот этказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, акциядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги, натижада, улар ўртасида зиддиятли вазиятлар юзага келганида маъмурият томонидан нотўғри маълумотлар берилиши; · нотўғри ахборотларга асосланган ҳолда хўжалик қарорла-рининг қабул қилиниши натижасида ноқулай иқтисодий аҳволга тушиб қолиниши ёки инқирозга юз тутилиши; · иқтисодий ахборотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун зарур махсус билимларга эҳтиёж; · ахборотлардан фойдаланувчиларда маълумотларни бевосита баҳолаш ва сифатини аниқлаш учун махсус малака, вақт ва материалларнинг этишмаслиги …
2 / 18
б бериш зарурати туфайли шакллана бошлаган. ўша пайтларда мустақил фаолият кўрсатиб, корхонанинг ишлаб чиқариш молия фаолияти тўғрисида аниқ хулоса берадиган мутахассисларга эҳтиёж кучайган. натижада, 1862 йили англияда, 1867 йили францияда, 1937 йили эса ақшда мажбурий амалий аудит тўғрисидаги қонун қабул қилинган. ҳозирги пайтда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзининг ташкилий ҳуқуқий инфратузилмаларига эга бўлган амалий аудит институтлари фаолият кўрсатмоқда. амалий аудиторлик касби турли хил мамлакатларда турлича номланиб келинган. масалан, америкада жамоатчи-бухгалтер, францияда бухгалтер эксперт ёки счётлар бўйича комиссар, германияда хўжалик назоратчиси, ёки китоблар (дас буч) назоратчиси, қатор англо-саксония мамлакатларида компаниянинг молиявий фаолиятини назорат қиладиган тафтишчи кабилар. амалий аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йилларда жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил амалий аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган . амалий аудит хих аср ўрталарида …
3 / 18
иядорлар олдидаги масъул шахслар деб қараш 1929 йилда «компаниялар тўғрисидаги қонун» чиқарилиши билан ўзгарди. ушбу қонунга мувофиқ барча компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларида фойда ва зарарларни мажбурий равишда кўрсатишлари белгилаб қўйилди. тарихий манбалардан маълумки, марказлашган давлатчиликнинг барпо бўлиши ҳамда ривожланиши натижасида мамлакатни бошқариш учун ҳисоб, назорат ва молия ишларига зарурият кучайган. уларнинг илдизлари инсониятнинг узоқ тарихига бориб тақалади. масалан, амалий аудиторлик профессор п.и. камишанов маълумотларига кўра тахминан эрамиздан олдинги 200 йилларда касб сифатида шакллана бошлаган. бу пайтларда квесторлар яъни рим империяси даврида молия ва судлов ишларини олиб борувчи мансабдор шахслар жойлардаги ҳукумат бухгалтерлари устидан назорат қилиб турганлар. квесторларнинг ҳисоботлари римга юборилиб, имтиҳон қилувчилар томонидан эшитилган. «амалий аудитор» лотинчадан «ешитувчи» деган тушунча ҳам шундан келиб чиққан. демак, «амалий аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «амалий аудитинг» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «ешитувчи» деган маъноларни билдиради. амир темур тузукларида ҳам ҳисоб, молия ва назорат ишлари мамлакатни бошқаришда муҳим восита бўлганлиги ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. масалан, …
4 / 18
з мол-мулкни, қозилар ва шайхулисломларнинг ҳукми билан олинган жарималарни тартибга келтирсин». [footnoteref:1] [1: 1 темур тузуклари. тошкент: 1996, 125 бет жогирдор – жогир эгаси. тож – тахт олдида к¢рсатган хизматлари учун бериладиган инъом; эр – сув, мол – мулк. **холиса – давлат ихтиёрида б¢лган ва барча солиšлардан озод этилган эр – сув ва мол – мулкни тасарруф этувчи олий идора. холиса – давлат ихтиёрида б¢лган ва барча солиšлардан озод этилган эр – сув ва мол – мулкни тасарруф этувчи олий идора.] «сипоҳга ҳақ тақсимлаш тузуги»да эса ўша замонга хос назорат тизими ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган: «мулк қилиб берилган ҳар бир мамлакатга иккитадан вазир тайинласинлар. бири вилоятдан йиғилган молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсинки, жогирдор[footnoteref:2] фуқарога жабр зулм этказиб, уларнинг ҳолини хароб этмасин. у вилоятдан йиғилган бутун мол ашёларни кирим дафтарига ёзиши лозим. иккинчи вазир эса (даромад)нинг харж этилган қисмини чиқим дафтарига ёзсин ва (йиғилган моллардан) сипоҳийларнинг маоши учун тақсим қилсин. …
5 / 18
марали ташкил қилинган бўлса, хато ва камчиликларни аниқлаш учун жиддий текширишлар ўтказишга ҳожат қолмайди. таваккалчиликка асосланган амалий аудит ёппасига ёки танлов йўли билан ўтказиладиган текшириш бўлиб, у корхона фаолияти шароитидан келиб чиқади ва асосан тор доирадаги объектларни текшириш билан якунланади. давлат органларининг амалий аудиторлик хизматларига муносабати турлича. масалан, ақш ва буюк британияда амалий аудиторлик ташкилотлари мустақил бўлиб, улар амалий аудиторларни ўзлари тайёрлайдилар, тегишли малакавий унвонларни берадилар ва кейинчалик ҳам уларнинг ўз вазифаларини виждонан, ҳалол бажаришларини назорат қилиб турадилар. бошқа эвропа мамлакатларида амалий аудиторлик фаолияти ҳукумат органлари томонидан ташкил қилинади. бозорнинг кенгайиши билан амалий аудиторлик фирмалари кўрсатадиган хизматлар турлари ва ҳажмлари ҳам ортиб боради. кўплаб фирмалар одатдаги бухгалтерия ҳисобига оид маслаҳатлар ва хизматлардан ташқари солиққа тортиш, бошқарув фаолияти ва ахборотларни олиш технологияси, маркетинг, моддий ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш, иқтисодий режалаштириш ва истиқболни белгилаш, банк ва суғурта ишлари бўйича ҳам хизмат кўрсата бошладилар. бозор иқтисоди ривожланган мамлакатларда молиявий назоратнинг қуйидаги ташкилий тизимидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими"

1-мавзу: ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими ва унда аудитнинг тутган ўрни режа: 1.1 амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими 1.2 амалий аудит фанининг предмети ва объектлари 1.3 амалий аудит фанининг услублари 1.1 амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими маълумки, ҳар қандай воқеа, ҳодиса, буюм қайси замонда ва маконда пайдо бўлишидан қатъий назар маълум зарурият туфайли юзага келади. амалий аудитга оид манбаларда таъкидланишича, уни қуйидаги шарт-шароитлар келтириб чиқарган: · ахборот этказиб берувчилар (маъмурият) билан ахборотлардан фойдаланувчилар (давлат органлари, банклар, акциядорлар, кредиторлар) манфаатларининг мос келмаслиги, натижада, улар ўртасида з...

Этот файл содержит 18 стр. в формате DOCX (37,4 КБ). Чтобы скачать "амалий аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ўзбекистон республикасининг молиявий назорат тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: амалий аудитнинг пайдо бўлиши в… DOCX 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram