din bilimi va dinorlik

PDF 14 стр. 580,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 14
15-мавзу. диний мутаассиблик ва диндорлик. режа: 1. диний бағрикенглик, диний фанатизм, диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмун-моҳияти 2. миссионерлик ва прозелитизм. 3. диний ташкилот, диний конфессия, диний секта тушунчалари. 4. ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари таянч тушунчалар: бағрикенглик, диний бағрикенглик, виждон эркинлиги, мутаассиблик, диний экстремизм, террорчилик, миссионерлик, прозелитизм, диний ташкилотлар, диний конфессиялар, диний секталар. 1. диний бағрикенглик, диний фанатизм, диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмун-моҳияти диний бағрикенглик турли динга эътиқод қилувчилар ўртасида ўзаро бир–бирини тушуниш, ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳининг устуворлигини англатади. у диний ташкилотлар, давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларининг тизимли ва тадрижий фаолияти, алоҳида олинган кишиларнинг бу борадаги талаблар, қоидалар ва қадриятларга оғишмай амал қилиши натижасида воқеликка айланади. кишиларда виждон эркинлиги билан боғлиқ билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шароитларнинг яратилиши давлат томонидан жамиятда диний бағрикенглик муҳити устувор бўлишини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. шу билан бирга, эътиқодий асосдаги душманлик ва адоват уйғотадиган, ҳис–туйғуларни ҳақоратлайдиган ҳаракатлар, …
2 / 14
чиқаришга қаратилган, шахснинг шаъни ва қадр–қимматини камситувчи ва бошқа шунга ўхшаш хатти– ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўймаслик ҳам ниҳоятда муҳим ҳисобланади. ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик баробарида ҳар қандай динга эътиқод қилиш инсоннинг конституциявий ҳуқуқи эканини англаш диний муросасизлик, нафрат ва зўравонликларнинг асл сабаблари, манбаалари ва илдизлари тўғрисида чуқур билимга эга бўлиш ҳам шахсда диний бағрикенглик маданияти шаклланишида ўзига хос ўринга эга. бошқа эътиқод шаклларига нисбатан нохолислик, паст назар билан қараш, уларнинг соҳибларига салбий муносабат тарихнинг ҳамма даврларида кўплаб фожиаларни келтириб чиқарганини инобатга оладиган бўлсак, бундай билимларнинг ҳаётий–амалий аҳамиятга эгалигини англаш мумкин. диний ибодат, расм–русумлар ва маросимларга ётсираб қараш умуминсоний маданият ва маънавият ривожига салбий таъсир кўрсатган бўлса, диний заминдаги адоват ва душманлик, ақидапарастлик ва экстремизм инсониятнинг бир бутунлиги, тинчлиги ва тараққиётига таҳдид солмоқда. диний қарашларни мажбуран сингдириш йўлидаги уринишларнинг турли шакл– шамойил касб этиб, кенгайиб бораётгани эса инсоннинг виждон эркинлиги билан ҳуқуқларини хавф остида қолдирмоқда. буларнинг барчаси алоҳида олинган инсонда …
3 / 14
н биридир. мутаассиблик кенг маънода муайян ғояларнинг тўғри эканига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан берилганликни, “ўзгалар” ва “ўзгача” қараш ва ғояларга муросасиз муносабатни ифодаловчи қарашлар ва хатти–ҳаракатларни англатади. унинг хусусий кўринишларидан бири бўлган диний мутаасиблик эса ўз ақидасининг шак–шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмасликни билдиради. айни пайтда, диндаги муайян қоидаларни, ўринли ёки ўринсизлигидан қатъи назар, кўр– кўрона қўллаш ва мутлақлаштиришга интилиш, ўз ғояларини тарғиб этиш ва унда ифодаланган мақсадларга эришишда тушунтириш ва ишонтиришдан кўра муросасизлик, куч ишлатиш ва зўравонликка таяниш ҳам унга хос ҳусусиятлардан ҳисобланади. мутаассиблик барча даврларда турли дин, мазҳаб ва йўналишлар орасида кескинлик, низо ва тўқнашувлар келиб чиқишига сабабчи бўлган. азиз авлиёлар хотираларига ҳурмат, қабрлари жойлашган ҳудудларни обод қилиш ва озода сақлашни ҳам бутпарастлик, деб ҳисоблаш бундай гуруҳларни бирлаштириб турувчи ғоялар сирасига киради. бугунги кунда ислом байроғи остида фаолият олиб бораётган, мутаассиб гуруҳларнинг аксарияти куч ишлатиш усулларини қўллаган ҳолда қонуний ҳокимиятга …
4 / 14
и ёйиш орқали давлатга, унинг раҳбарларига бўлган ишончни йўққа чиқаришга уринишда намоён бўлишини алоҳида қайд этиш лозим. диний мутаассиблик давлатлараро муносабатларда чигалликлар, ўзаро тушунмовчиликларни келтириб чиқаришга замин яратиши билан ҳам хавфлидир. кўп конфессиялилик шароитида ақидапарастлик ғоялари ривожи ва унга асосланган ҳаракатларнинг кучайиши цивилизациялараро қарама–қаршиликни кучайтиришга йўл очиши мумкинлигини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. диний ақидапарастлик эса - сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк, яъни мазкур дин пайдо бўлган пайтдаги арконлар асосида ҳал этмоқ ниятидаги ҳаракат ва қарашлардан иборат. ақидапарастлар диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган, ўша замондаги сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий шароитларга мос бўлган барча йўл-йўриқларнинг қаътий ҳамда оғишмай бажарилишини талаб қиладилар ва шу тариқа диний оқимларни ифодалашда қўлланадиган ислоҳот шаклини шарт қилиб қўядилар. ўзбекистонда диний экстремизм ва ақидапарастликнинг ислом ниқобидаги экстремизми ва ақидапарастлиги шакли мавжуд ва айнан шу омил миллий хавфсизлигимизга таҳдиддир. диний экстремизм - маълум сиёсий мақсадлар йўлида ва дин ниқоби остида мутаассиблар ёки уларнинг иродасига кўра иш …
5 / 14
тлари бу ҳодисанинг нафақат инсониятнинг бугунги куни, балки истиқболи учун ҳам реал таҳдидга айланганини кўрсатади. 2. миссионерлик ва прозелитизм. миссионерлик деганда нимани тушиниш керак? миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланади. миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим. у лотин тилидаги “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради. миссионерлик ўзига хос ва узоқ тарихга эга. жумладан, бундай ҳаракат дастлаб буддавийлик доирасида милоддан аввалги iii асрдан бошлаб ёйилган. турли луғатлар ва манбаларда миссионерликка кўплаб таърифлар берилган. жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган «world book» (“жаҳон китоби”) энциклопедиясида “миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”,– деган фикр қайд этлган. 2005 йилда москвада нашр этилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 14 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "din bilimi va dinorlik"

15-мавзу. диний мутаассиблик ва диндорлик. режа: 1. диний бағрикенглик, диний фанатизм, диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмун-моҳияти 2. миссионерлик ва прозелитизм. 3. диний ташкилот, диний конфессия, диний секта тушунчалари. 4. ўзбекистонда виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари таянч тушунчалар: бағрикенглик, диний бағрикенглик, виждон эркинлиги, мутаассиблик, диний экстремизм, террорчилик, миссионерлик, прозелитизм, диний ташкилотлар, диний конфессиялар, диний секталар. 1. диний бағрикенглик, диний фанатизм, диний экстремизм, фундаментализм, ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмун-моҳияти диний бағрикенглик турли динга эътиқод қилувчилар ўртасида ўзаро бир–бирини тушуниш, ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳининг устуворлиг...

Этот файл содержит 14 стр. в формате PDF (580,0 КБ). Чтобы скачать "din bilimi va dinorlik", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: din bilimi va dinorlik PDF 14 стр. Бесплатная загрузка Telegram