bitiruv malakaviy ishi “diniy bag‘rikenglikning mohiyati va yoshlar ruhiyatiga ta’siri”

DOCX 10 pages 34.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
озод.pdf кириш бугунги кунда динлараро бағрикенгликка эришиш учун улар ўртасида маданий мулоқот, эзгулик йўлидаги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. динлараро бағрикенглик деб, хилма-хил дин ва мазҳаб эгаларининг бир-бирининг эътиқодини ўзаро ҳурмат қилиб, тушуниб, ягона замин, ягона ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашига айтилади. aйниқса, кейинги асрда инсоният бошига тушган хавф-хатарлар – кимёвий ва ядро уруши хавфи, экологик ҳалокатлар, террорчилик ва диний экстремизм каби офат-балолар динларни эзгулик, барча инсонлар учун ягона бўлган сайёрамизни сақлаб қолиш йўлида бирлашиш ва ҳамкорлик қилишга ундамоқда. барча динларнинг моҳиятини эзгулик, дўстлик ва биродарлик, меҳр-шафқат каби тушунчалар ташкил қилади. сўнгги йилларда, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида аждодларимиз хотирасини улуғлаш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, уларнинг мусулмон оламида нуфузини янада ошириш, бой маънавий меросини ўрганиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида тарихий ўзгариш ва ислоҳотлар ўтказилиб келинмоқда. хусусан, ислом оламида “ҳадис илмининг султони” номи билан эъзозланадиган имом бухорий, суннат илми денгизи имом термизий, ақида имомларининг …
2 / 10
учун чексиз имкониятлар эшигини очиб берди. мамлакатимизда эътиқод эркинлиги давлатимизнинг асосий қонунида кафолатлаб қўйилди. бугунги кунда олиб борилаётган кенг ислоҳатлар ва бағрикенглик сиёсати, ватанимиз мустақиллигини йилдан-йилга мустаҳкамлаб, ўзбекистоннинг халқаро миқёсда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, халқимизнинг турмуш даржасини ва эл-юрт фаровонлигини янада равнақ топдирмоқда. aйниқса ҳукуматимиз раҳбарияти диний қадриятларимиз ва диний маросимларни, ибодатларни эмин-эркин адо этиш учун барча шарт-шароитларни яртиб бермоқда. президент ш.м.мирзиёевнинг таъкиди билан айтганда: “биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга дават этади[footnoteref:2]”. [2: https://religions.uz/news/detail?id=892] бугунги кунда инсоният бу ҳақиқатни тобора чуқурроқ англамоқда. ижтимоий маънавий ҳаёт, миллий ва демократик тараққиётнинг уйғунлиги миллат, мамлакатнинг юксалиб, дунёга юз тутиш жараёни ёш авлоднингмаънавий қиёфаси, тафаккур тарзи, миллий, диний, умуминсоний қадриятларни ўзлаштиришдаги кўникмавабилимларига чамбарчас боғлиқ. динни холис, илмий тадқиқ етиш, …
3 / 10
а кўмаклашишга қаратилган”[footnoteref:3] деб таъкидлагани бежиз эмасдир. [3: мирзиёев ш.м. халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. – тошкент: “ўзбекистон”, 2018. – б 244-254.] мустақиллик йилларида ўзининг таркиби ва мазмуни жиҳатидан хилма-хил миллат, маданиятлар бирлигидан ташкил топган жамиятимизда ҳам миллатлараро тотувликни сақлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва бағрикенглигини таъминлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. хусусан бугунги кунда ҳам бу ишлар давом етиб келмоқда. ш.м.мирзиёев томонидан ўзбекистон республикасининг 2017-2021-йилларда ривожланиш бўйича “ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши ҳам айнан мазкур масалаларга қаратилган. aлбатта, толерантлик жараёнини таъминлашда мамлакатимиз фақат тарихий меросга таяниш билан чегараланиб қолаётгани йўқ. замонавий ўзбекистонда мавжуд 16 та конфессия ва 130 дан ортиқ миллат ўртасидаги бағрикенгликни таъминлашда дунёвийлик ва динийлик муносабатларини янада такомиллаштириш мақсадига қаратилган улкан ишлар олиб борилмоқда. юртимизда ислом толерантлигини рўёбга чиқариш ва унинг жамият барқарорлигидаги ролини оширишда мамлакатимизда олиб борилаётган бағрикенглик сиёсатининг ўрни беқиёс. мамлакатимиз аҳолисининг ислом дини манбалари билан яқиндан танишиб бориши туфайли жамиятимизда бошқа динга эътиқод …
4 / 10
рини шакллантиришмасаласига алоҳида эътибор қаратилган. тадқиқот мавзусининг долзарблиги. диний бағрикенгликнинг моҳияти, хусусиятлари ва тарихий келиб чиқиши, психологик асослари ва манбалари , унинг ёшлар руҳиятига таъсири каби масалалар ижтимоий фанлар доирасида доим ҳам долзарб ҳисобланган. жамият тараққиётининг барча босқичларида ҳам ижтимоий ҳаётда бағрикенглик муаммоси долзарблик хусусиятини йўқотмаган. “толерантлик тамойиллари декларацияси”да таъкидланганидек, “диний бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”[footnoteref:4]. толерантлик ва диндор шахс тушунчаларининг психологик жараёнларининг ривожланишига боғлиқ равишда ўрганиш қуйидаги жиҳатлари билан янада аҳамият касб эта бошлайди: [4: https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/toleranc.shtml] - инсонларда толерантлик ва диний бағрикенглик сифатларини шакллантириш шахслараро муносабатлардаги ноўрин конфликтларни олдини олади; - диний бағрикенглик тушунчасининг асл моҳиятига етиш ва уни ҳаётга тадбиқ этиш турли хил миллатлараро муаммоларни ҳал этади. диний бағрикенглик тушунчасининг маърифий манбалардаги талқинини ўрганиш, уларнинг таҳлилини амалга ошириш, кўплаб янги адабиётлар билан танишиш имконини беради; - ёшларда диний бағрикенглик сифатларини шакллантириш, ривожланаётган давлатлар келажагини таъминловчи омиллардан ҳисобланади. диний бағрикенглик сифатларини шакллантириш давлатларнинг ички …
5 / 10
лган. этник сабр-тоқат, бағрикенглик ҳаёт бўронларидан омон қолиш ва ривожланиш учун зарур табиий меъёрга айланди. хатто бу ҳудудудларни босиб олганлар ҳам марказий осиё халқларининг маданияти олдида бош эгибгина қолмай, унинг энг қимматбаҳо анъаналарини, шу ҳудудда мавжуд бўлган давлатчилик анъаналарини авайлаб қабул қилганлар. кишилик жамияти ҳамиша ўзига хос манфаатларга эга бўлган катта-кичик гуруҳ ва қатламлар ҳамда воқеа-ҳодисаларга турлича ёндашувларнинг мавжудлиги билан характерланиб келган. манфаатлар ва ёндашувлар хилма-хиллиги, бир томондан, ижтимоий ҳаётнинг бойишига, ривожланишнинг оқилона йўлларини топишга, иккинчи томондан,жамият тараққиётини издан чиқарган муросасизлик ва тоқасизликнинг турли кўринишлари пайдо бўлишига замин яратган. “aйни шу заминда кўп асрлар мобайнида жаҳон маданиятлари дунё миқёсида бир-бирини бойитган. бу ерда кўчманчи халқлар ўтроқ халқлар билан, эронлик қабилалар турк қабилалари билан, мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар билан кўп асрлар бирга яшаб келганлар. тарих диний бағрикенглик ва муросасизлик ҳолатлари жамият тараққиётининг барча босқичларида мавжуд бўлганидан далолат беради. бугун дунё глолаблашув, иқтисодий ва сиёсий интеграсия жараёнлари таъсирида тобора яхлит ва бир …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bitiruv malakaviy ishi “diniy bag‘rikenglikning mohiyati va yoshlar ruhiyatiga ta’siri”"

озод.pdf кириш бугунги кунда динлараро бағрикенгликка эришиш учун улар ўртасида маданий мулоқот, эзгулик йўлидаги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. динлараро бағрикенглик деб, хилма-хил дин ва мазҳаб эгаларининг бир-бирининг эътиқодини ўзаро ҳурмат қилиб, тушуниб, ягона замин, ягона ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашига айтилади. aйниқса, кейинги асрда инсоният бошига тушган хавф-хатарлар – кимёвий ва ядро уруши хавфи, экологик ҳалокатлар, террорчилик ва диний экстремизм каби офат-балолар динларни эзгулик, барча инсонлар учун ягона бўлган сайёрамизни сақлаб қолиш йўлида бирлашиш ва ҳамкорлик қилишга ундамоқда. барча динларнинг моҳиятини эзгулик, дўстлик ва биродарлик, меҳр-шафқат каби тушунчалар ташкил қилади. сўнгги йилларда, мамлакатимиз тараққиётин...

This file contains 10 pages in DOCX format (34.2 KB). To download "bitiruv malakaviy ishi “diniy bag‘rikenglikning mohiyati va yoshlar ruhiyatiga ta’siri”", click the Telegram button on the left.

Tags: bitiruv malakaviy ishi “diniy b… DOCX 10 pages Free download Telegram