мусиқа психологияси тарихидан

DOC 69,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404883439_54823.doc мусиқа психологияси тарихидан режа: 1. мусиқа психологияси йўналишлари ва тармоқлари 2. мусиқий таълим, тарбия психологияси. 3. мусиқа санъатининг техник таъминоти ва техник жиҳозланиши психологияси. мусиқа психологияси жуда қадим даврлардан буён ўрганиб келинмоқда. мусиқа психологияси бўйича илк изланишлар куртакларини антик давр файласуфлари асарларида кўришимиз мумкин. дарҳақиқат, пифагор (эр. авв. vi аср) асарларида, унинг эвритмия таълимотида шу ҳақда гап боради. эвритмия деганда олим инсоннинг барча ҳаётий ҳодисалардан муносиб ритм, усул топа олиш қобилиятини тушунган. ижтимоий ҳаётни ладга, оркестрга қиёслаш пифагордан қолган. бу оркестрда ҳар бир ижрочи маълум бир чолғуни чалганидек, ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз вазифаси бор. пифагор куй ва ритм инсон қалбига муайян таъсир кўрсатишини ҳам аниқлаган. умидсизлик, руҳий изтироблар, асабийлашиш, ғазаб ва бошқа нохушликларга қарши мусиқа фарқ қилинган. бошқа бир юнон файласуфи платоннинг (эр. авв. v аср) фикрича, давлатнинг куч-қудрати унда қандай мусиқа, қайси оҳанг ва қай ритмда янграётганлигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. платон ва унинг издошлари давлат учун инсонни юксакликка …
2
ва соғлиғига ижобий таъсир кўрсатган, бошқа ладларда ёзилган мусиқани эса ёш авлод қулоғига етказмаслик тавсия этилган. шундай тавсиялар мусиқа чолғулари бўйича ҳам ишлаб чиқилган. қадимги юнонлар саводсиз одамни «ахареутос» дейишган, бу куйлаш, рақс тушиш, чолғу чалишни, демакки, «хорей»да иштирок этишга яроқсиз бўлган одамни англатган. қадимги юнонистон шаҳридаги аҳолини яхлит бирлаштирувчи мусиқий–хореографик ҳаракат «хорей» деб номланган. демокрит, платон каби антик давр муаллифларининг кўпчилиги мусиқанинг инсон руҳий ҳолатига таъсир қилиши ҳақида кўплаб далиллар келтирган: одиссея ҳақидаги эпосда мусиқа таъсирида қонталаш яранинг битиб кетиши тасвирланган, ҳаётда жуда қаҳрли бўлган спарта ҳукмдори ликург ўз қўшинлари учун мусиқа яратган. қадимги хитойда мусиқа тартиб ва цивилизация рамзи ҳисобланган, у тарбиянинг энг муҳим воситаси ҳисобланган ва ўрганилиши шарт бўлган фанлар қаторига киритилган. маълумки, конфуцийнинг ўзи (эр. авв. vi аср) цин деган мусиқа чолғусида чала олган. ҳиндистонда қадимги шифокорлар мусиқадан даволаш воситаси сифатида фойдаланишган. (қаранг: петрушин в.и. «музўкальная психология» м., 1997, с.10). ўрта асрларда яқин ва ўрта шарқда …
3
рларда ғарбда бу соҳани боэций, гвидо аретинский, царлино (xvii-xviii асрлар) каби назариётчи мусиқачилар ҳамда кунау, кирхер, маттесон ва бошқа мусиқачи файласуфлар тараққий эттирди. умуман олганда, илмий мусиқа психологияси немис табиатшуноси герман гельмгольцнинг (1821-1894) «учение о слуховўх оҳуҳениях как физиологическая основа теории музўки» асаридан бошланган. гелмгольц эшитиш резонанси назариясини ишлаб чиқди. унга кўра, эшитиш сезгилари ички эшитиш органларининг ташқи таъсирга жавобан акс-садо бериши туфайли юзага келади. мусиқа психологиясининг физиологик асослари физиолог-олимлар и.м.сеченовнинг (1829-1905) «рефлексў головного мозга» («бош мия рефлекслари») ва и.п.павловнинг олий нерв фаолияти, иккинчи сигнал системаси ҳақидаги асарларида баён қилинган. фан тараққиётига психолог мусиқашунослар карл штумпф (1848-1936) («о психологическом происхождении пространственных представлений», «психология музыкальных восприятий», курт закс (1881-1959), шунингдек, уларнинг издошлари м.майер, г.ревеш, в.кёлер катта ҳисса қўшишган. мусиқа психологияси равнақида э.жак-далькроз, н.а.гар-бузов, с.м.майкапар, б.в.асафьев, ю.н.тюлин, б.м.теплов, м.в.блинова, л.а.мазель, е.в.назайкинский, в.в.медушевский, г.с.тарасов, ю.б.алиев, з.рикявичус, л.комес ва бошқа олим-ларнинг муносиб ҳиссалари бор. мусиқа психологияси йўналишлари ва тармоқлари б.в.асафьевнинг «композитор-ижрочи-тингловчи» фикрига таяниб, мусиқа …
4
қчи бўлади. ноталарни ёзиб улгурмайсан. янгидан янги мусиқий образлар пайдо бўлади, бу тушунтириб бўлмас илҳом туйғусидир». композитор нота ёзиш билан бирга асарни тингловчига аниқ етказиб бера оладиган ижрочини ҳам яхши тасаввур қилиши керак. мусиқий ижрочилик психологияси. мусиқа санъатидаги асосий фаолиятлардан бири мусиқа ижрочилигидир. зўр ижрони тинглаб, лаззат, қувонч, илҳом туйғуларини ҳис этамиз ёки юнонлар айтганидек, «катарсис» – ички, руҳий покланиш ва янгиланиш жараёнини бошдан кечирамиз. ижрочи – бастакор, композитор ва тингловчини боғлаб турувчи ҳалқадир. мусиқий ижрочилик санъатидаги фарқлар мусиқий чолғунинг ўзига хос хусусиятига, яккахон ва оммавий ижрочилик шакли, мусиқий асарнинг жанри ва шаклий хусусиятига, қолаверса, биринчи ўринда ижодий индивидуаллик, ижрочининг профессионал тайёргарлик ва маҳорат даражасига боғлиқ. ижрочи учун тингловчи психологиясини тушуниш ва ҳис этиш, эстетика талаблари ва аудитория кайфиятини тўғри англаш, муаллиф фикрини моҳирлик билан етказиб бериш, аудиторияни ўз иродасига бўйсундириш, тингловчида гўзал эстетик ҳиссиётларни уйғотиш, ижодий кайфият жуда муҳимдир. мусиқий идрок психологияси. мусиқани тинглаб идрок этишни ҳам худди мусиқа …
5
яси. мусиқа психологиясининг мазкур тармоғи психология йўриқларига асосланади, ўқувчилар билан ишлашнинг аниқ усулларини топишга ёрдам беради.бу тармоқ ўқувчиларнинг табиий хусусиятларини, қобилиятларини тўғри йўналтирувчи ва мусиқий қобилиятни ривожлантиришга имкон берувчи мусиқа педагогикасига узвий боғлиқдир. мусиқани эшитиш қобилияти, мусиқий хотира, ритмни аниқлаш, текшириш каби анъанавий усуллар билан бир қаторда мусиқа психологиясида мусиқий зеҳн, истеъдод, қобилиятларни аниқлаш, асарни ўрганиш ва унинг устида ишлаш, концертда чиқиш учун тайёргарлик кўриш, ўқувчилар ва концерт жамоаси билан ўзаро муносабатлар ва бошқалар юзасидан тестлар ишлаб чиқилган. (тестлар илова қилинади) тарихдан биламизки, кўплаб машҳур мусиқачилар устозлари олдида ўзларини қарздор деб биладилар. касб тажрибаси тараққий этиб, бойитилиб, муттасил авлоддан-авлодга ўтиб келган. шарқда кенг тарқалган «устоз-шогирд» мактаби бунинг ёрқин мисолидир. унга кўра, «шогирд» нафақат ўқитувчининг сабоғини олган, балки унинг уйида яшаб, мусиқа санъати сирларини оилавий-маиший психология билан биргаликда эгаллаган. кейин эса, ўқувчи маълум бир камолот даражасига етгач, ўзи ҳам шунга ўхшаш «устозлар мактаби»ни ташкил этган. бу мактаб вакиллари кўпинча катта уюшма …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мусиқа психологияси тарихидан"

1404883439_54823.doc мусиқа психологияси тарихидан режа: 1. мусиқа психологияси йўналишлари ва тармоқлари 2. мусиқий таълим, тарбия психологияси. 3. мусиқа санъатининг техник таъминоти ва техник жиҳозланиши психологияси. мусиқа психологияси жуда қадим даврлардан буён ўрганиб келинмоқда. мусиқа психологияси бўйича илк изланишлар куртакларини антик давр файласуфлари асарларида кўришимиз мумкин. дарҳақиқат, пифагор (эр. авв. vi аср) асарларида, унинг эвритмия таълимотида шу ҳақда гап боради. эвритмия деганда олим инсоннинг барча ҳаётий ҳодисалардан муносиб ритм, усул топа олиш қобилиятини тушунган. ижтимоий ҳаётни ладга, оркестрга қиёслаш пифагордан қолган. бу оркестрда ҳар бир ижрочи маълум бир чолғуни чалганидек, ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз вазифаси бор. пифагор куй ва ритм инсон қалбига му...

Формат DOC, 69,0 КБ. Чтобы скачать "мусиқа психологияси тарихидан", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мусиқа психологияси тарихидан DOC Бесплатная загрузка Telegram