мусиқа санъатида билим олиш жараёнлари

DOC 114,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404883482_54824.doc мусиқа санъатида билим олиш жараёнлари режа: 1. диққат 2. сезги 3. сезгиларнинг ўзаро таъсири 4. эшитиш сезгиси 5. идрок 6. мусиқий идрокнинг ўзига хос хусусиятлари диққат инсон фаолиятининг бошқа турларида бўлгани каби, мусиқа санъатида диққат инсоннинг барча сенсор (ҳиссий), интеллектуал (ақлий), ҳаракатга келтирувчи жараёнлардаги фаолият самарадорлигининг муҳим ва зарур шартидир. диққат –маълум пайтда фаолиятнинг бир нарсага қаратилишидир. асосан икки тур: ихтиёрсиз ва ихтиёрий диққат мавжуд. лекин яна бир ўзига хос турни ҳам ажратиш мумкин – у ихтиёрий диққатдан кейин келиб, узоқ муддат давом этиши билан характерланади. бу анча тиғиз ва самарали ақлий фаолият бўлиб, барча турдаги меҳнатга юқори самарадорлик бағишлайди. мусиқа санъатида мусиқий фаолиятнинг барча турлари диққат билан боғлиқдир. айниқса, оммавий ижрочиликда диққат жуда муҳим. намойишдан аввал дирижёрнинг кўтарилган қўллари, ауфтакт, яккахон ва жўрнавоз ўртасидаги ишора ва ҳаракатлар – буларнинг ҳаммаси мусиқа терминологиясида диққат деб аталади. замонавий психологияда диққат таркибида унинг сифат хусусиятлари ўрганилади. бунга диққат барқарорлиги, кўчиши, тақсимланиши …
2
рда миқдорий томон фақат сифат томони билан қўшилгандагина маъно касб этади». эътиборлилик, диққатни жамлаш қанча муддат ишлаш керак, деган саволга чек қўяди. и.гофман ҳар ярим соатдан сўнг танаффус қилишни ва ҳеч қачон танаффуссиз бир ёки икки соат ишламасликни тавсия қилган. л.баренбойм томонидан (в.и.петрушиннинг «музыкальная психология». м. 1997, 121-122-бетлар) мусиқачилар учун диққатни такомиллаштириш машқлари таклиф этилган эди. с.станиславскийнинг таъкидлашича, актёр диққати, агар у ўзининг кундалик ишида иложи борича эътиборли ва интизомли бўлса, ўз профессионал ишига тушуниб ва масъулият билан ёндошса, махсус машқларсиз ҳам такомиллашиши мумкин. шунингдек, барча мусиқачилар диққатнинг шаклланишида ўзини ташқаридан туриб эшита олиш қобилияти ғоят муҳим ҳисобланишини таъкидлашган. шунинг учун ҳам мусиқачининг чалаётган нарсасини назорат қила олиши, ўзини ташқаридан эшита олиши – мусиқа санъатининг асосларидан биридир. мусиқачининг диққати турлича: кенг ва тор, кеч қолувчи ва илгарилаб кетувчи бўлиши мумкин. ҳаракатларнинг автоматлашуви диққатнинг бир ерга жамланишига ёрдам беради. сезги биз ўзимизни ўраб турган оламни сезги органларимиз ва ҳис қилиш орқали …
3
обилиятига эга, яъни қўзғатувчи таъсирга кўника олади. узоқ муддат баланд овоздаги мусиқани тинглагандан сўнг биз «пиано» ёки «меццо-форте» овоз кучидаги нозик ўзгаришларни кам ҳис этамиз. узоқ вақт сукунатда бўлгач эса, биз ҳатто ўрта кучдаги овозни ҳам баланд овоздек қабул қиламиз. масалан, шопен куйни ҳеч қачон баланд чалмаган. лекин у пиано, пианиссимо, меццо-форте бобида тенгсиз ижрочилиги ҳисобига оҳангдорликка эришган. сезгиларнинг ўзаро таъсири сезгиларнинг ўзаро таъсири асосан икки: сенсибилизация ва синестезия жараёнида содир бўлади. ўзаро таъсир жараёнида бир анализатордаги сезувчанликнинг ортиб кетиши «сенсибилизация» деб аталади. масалан, агар балет мусиқасини радио орқали эмас, театрда эшитсак у яхшироқ ва тўлиқроқ қабул қилинади, яъни кўриш ва эшитиш анализаторларининг уйғунлашиши қабул қилиш жараёнини янада бойитади. синестезияга шундай сезгиларнинг ўзаро таъсири кирадики, уларда қўзғалиш таъсири остида бир анализатордан бошқа бир анализаторга хос бўлган сезги пайдо бўлади. «нозик дид», «қичиқ ранг», «ширин товуш» каби иборалар бундан далолат беради. кўриш-эшитиш синестезияси ҳодисаси нисбатан кўпроқ учрайдики, у рангли эшитиш феномени …
4
онатаси», «прелюдия» ва «фуга» каби мусиқий номлар берган. шунингдек, ўзбекистон композитори г.мушель (1909-1989) ҳам ўзи чизган суратларга «пейзаж до мажор», «пейзаж ре мажор» ёки «баҳорий қўшиқ», «самарқанд ладдаги фуга» каби мусиқий номлар берган. обертон (қўшимча тонлар) сезгиси немис олими г.гельмгольц (1821-1894) томонидан олиб борилган тадқиқотлар («учение о слуховых оҳуҳениях как физиологическая основа теории музыки», спб., 1875, «о физиологических причинах музыкальной гармонии», спб., 1896) ягона овоз мураккаб табиатга эга эканлигини ва уни таркибий қисмларга бўлиш мумкинлигини кўрсатди. бунинг учун спектрометр деб аталган мослама яратилган бўлиб, овозни уни ташкил этаётган садоларга ажратиб чиқади. овоз спектрида қўшимча садолар гуруҳидан иборат алоҳида кўтарилувчи авжлар «форманталар» деб аталади. овоз жилодорлиги айнан уларнинг таркибига боғлиқ. овоз жарангдорлиги ва улуғворлиги сезгиси унда юқори ашулачилик форманталари мавжудлигидан далолат беради. паст овоздаги форманта эса овозга «металл» деб аталувчи ўзига хос ва юқори баҳоланувчи сифатни бахш этади. шунингдек, паст ашулачилик формантаси ҳам мавжуд. у овозга юмшоқлик, қуюқлик, майинлик, кенглик, товланиш …
5
ш қобилияти овоз паст-баландлиги, кучи, тембри ва давомийлигини яхши илғайди. эшитиш сезгисининг чегаралари: энг паст товушлар «до» субконтрактавагача 16 герц (1 сонияда 16 та тебраниш) атрофида тебраниш частотасига, энг юқорилари – еттинчи октаванинг «ми бемоль» 20000 герц (1 сонияда 20000 та тебраниш) атрофида. мазкур чегара диапазонидан ташқаридаги товушлар (инфратовушлар – пастдаги ва ультратовушлар – юқоридаги) умуман қабул қилинмайди. мусиқий эшитиш қобилияти паст-баландлик, куч, тембр ўзгаришларини ўрта регистрда яхшироқ илғайди. бунда мусиқачилар 5-6 цент (бутун тоннинг 1/20 қисми атрофида: 1 цент – бутун тоннинг 1/100 қисми атрофида) ва бир децибел (товуш кучи баландлиги бирлиги) баландликдаги ўзгаришларни фарқлай оладилар. мусиқий эшитиш қобилияти қуйидаги турларга эга: мутлақ, нисбий ва ички эшитиш қобилияти. мутлақ эшитиш – мусиқий товушларнинг мутлақ баланд-лигини эталонлари (масалан, камертон) билан солиштирмаган ҳолда аниқлаш қобилияти. лекин барча буюк мусиқачиларда ҳам бундай қобилият бўлмаган. масалан, вагнер, шуман, мейербер, чайковский, григ бундай иқтидорга эга эмас эди, бироқ яхши ривожланган нисбий эшитиш иқтидоридан муваффақиятли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мусиқа санъатида билим олиш жараёнлари"

1404883482_54824.doc мусиқа санъатида билим олиш жараёнлари режа: 1. диққат 2. сезги 3. сезгиларнинг ўзаро таъсири 4. эшитиш сезгиси 5. идрок 6. мусиқий идрокнинг ўзига хос хусусиятлари диққат инсон фаолиятининг бошқа турларида бўлгани каби, мусиқа санъатида диққат инсоннинг барча сенсор (ҳиссий), интеллектуал (ақлий), ҳаракатга келтирувчи жараёнлардаги фаолият самарадорлигининг муҳим ва зарур шартидир. диққат –маълум пайтда фаолиятнинг бир нарсага қаратилишидир. асосан икки тур: ихтиёрсиз ва ихтиёрий диққат мавжуд. лекин яна бир ўзига хос турни ҳам ажратиш мумкин – у ихтиёрий диққатдан кейин келиб, узоқ муддат давом этиши билан характерланади. бу анча тиғиз ва самарали ақлий фаолият бўлиб, барча турдаги меҳнатга юқори самарадорлик бағишлайди. мусиқа санъатида мусиқий фаолиятнинг барча тур...

Формат DOC, 114,0 КБ. Чтобы скачать "мусиқа санъатида билим олиш жараёнлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мусиқа санъатида билим олиш жар… DOC Бесплатная загрузка Telegram