тафаккур. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари

DOC 82.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404906774_55021.doc тафаккур. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари режа: 1. тафаккур 2. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари 3. мусиқа санъатида тасаввур 4. мусиқий тасаввурнинг ҳаётий тажриба билан боғлиқлиги 5. мусиқий тасаввурнинг ривожланиши тафаккур – киши онгида борлиқнинг унинг таҳлили ва синтези билан акс этиш жараёнидир. тафаккур ҳиссий билиш (ҳис этиш, идрок этиш) воситасида ва унинг чегараларидан чиққан ҳолда амалий фаолият асосида юзага келади. тафаккур аниқ билимлар, далилларга суянади, таҳлил қилади, қиёслайди, умумлаштиради, хулосалар чиқаради. тафаккур муаммоларини илмий, фалсафий ўрганиш билан билиш назарияси – гносеология шуғулланади. тафаккурни икки фан мантиқ ва психология тадқиқ этади. мантиқда тафаккурнинг мантиқий шакллари ўрганилади – тушунчалар, фикрлар, хулоса чиқаришлар. умумий психологияда тафаккурнинг қуйидаги турлари тавсифланади: кўргазмали-ҳаракатли, кўргазмали-образли ва абстракт, мавҳум (умумий, назарий). мустақиллик, ўзига хослик, кенглик, ихчамлик, тезлик кабилар тафаккурнинг индивидуал ўзига хос жиҳатларидир. мусиқий тафаккур мусиқий ҳис, мусиқий идрок асосида пайдо бўлади ва овозли, мусиқий, бадиий образларга таянади. мусиқий тафаккур – мусиқий маданият ўзига хослиги, қонуниятларини …
2
мантиқи билан боғлиқ мусиқий тафаккурни вертикал ривожлантириш хосдир. мусиқий тафаккур қадим замонлардан буён ўрганиб келинади. пифагорнинг монохорд устида олиб борган тажрибалари жараёнида кашф этган мусиқий овозларнинг ўзаро муносабатлари тизими, айтиш мумкинки, мусиқий тафаккур фанининг ривожини бошлаб берди. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари мусиқа санъатида кўргазмали-ҳаракатли тафаккурга ижрочи, педагог, маърифий ишларни олиб борувчилар фаолиятини киритиш мумкин. кўргазмали-образли тафаккур тингловчи идрокининг хусусияти билан боғлиқ. мавҳум (назарий, абстракт-мантиқий) тафаккур бастакор, мусиқашунос фаолияти билан боғлиқ. мусиқа санъатининг ўзига хослиги билан боғлиқ равишда, мусиқий тафаккурнинг яна бир турини ажратиб кўрсатиш мумкин – бу ижодий тафаккур. мусиқий тафаккурнинг барча турлари ижтимоий-тарихий хусусиятга эга, яъни маълум бир тарихий даврга тегишли. ана шу тарзда турли даврлар услуби пайдо бўлади: қадимги полифонистлар услуби, вена классиклари услуби, романтизм услуби, импрессионизм ва бошқа услублар. мусиқий тафаккурнинг индивидуаллигини у ёки бу композитор, ижрочига хос бўлган мусиқий фикрларни ифодалаш усулида кузатишимиз мумкин. ҳар бир санъаткор, у ҳатто жамият томонидан тавсия этилган йўналиш услуби …
3
ялар, кайфият ва улар ортида турган фикрларни ўйлаб кўриш; асарнинг мусиқий тўқимаси – гармоник тузилишида фикрлар ривожи, куй, ритм, фактура, динамика, агогика, шаклланиш мантиғини фикрлаб кўриш; фикр ва ҳиссиётларнинг мусиқа чолғуси ёки нота қоғозида мужассамлашишининг мукаммал йўллари, усуллари ва воситаларини топиш. кўпчилик мусиқачи-педагогларнинг фикрича, замонавий мусиқа таълимида иштирокчиларнинг профессионал ижрочилик қобилиятлари, машқи устунлик қилади, бунда эса бойитувчи ва назарий сифатларга эга билимларнинг тўпланиб бориши жуда секин кечади. мусиқий тафаккурнинг ривожланишига фаол кўмаклашувчи мусиқий ва умумий интеллектуал дунёқарашни кенгайтириш ёш мусиқачининг доимий иши бўлиши лозим, негаки бу унинг касбий имкониятларини оширади. мусиқий фикрнинг ривожланиш мантиғи энг умумий кўринишда мусиқий фикрнинг мантиқий ривожланиши б.в.асафьевнинг машҳур формуласи бўйича – бошланғич импульс, ҳаракат ва якунни ўз ичига олади. бошланғич импульс экспозиция ёки баён деб номланган бир ёки икки мавзунинг ўтказилишида мужассам бўлади. баёндан сўнг мусиқий фикрнинг ривожи бошланади ва бу ўринда фойдаланиладиган оддий мисоллардан бири – қайтариш ва қиёслаш. ўзгартириш ва алмашиниш мусиқий фикр …
4
ш; в) иштирокчиларга шу ҳодисалар ҳақидаги аввалги ҳаётий тасаввурларига қарама-қарши ҳаётий ҳодисаларнинг маълум бўлиши; г) гипотезалар шаклланиши; д) иштирокчиларни мавжуд билимларни қиёслаш, солиштириш ва қарама-қарши қўйишга ундаш; е) иштирокчиларни янги фактларни тахминан умумлаштиришга ундаш; ж) тадқиқий вазифалар. мусиқий таълим вазифалари учун муаммоли вазиятлар қуйидагича таърифланиши мумкин: - асардаги бош интонацион мағизни очиб бериш; - мусиқий асарнинг услубий йўналишини эшитиш орқали аниқлаш; - маълум бир композитор мусиқасидан парчани бошқа композиторлар асари орасидан топиш; - ижрочилик услубининг хусусиятларини очиб бериш; - мусиқага мос дид, ҳид, ранг, адабиёт, сурат танлаш ва бошқалар. ижрочилик жараёнида тафаккур кўникмаларини ривожлантириш учун қуйидагилар амалга оширилиши керак: - турли таҳрирдаги ижрочилик режаларини таққослаш; - мусиқий фикр ривожланадиган етакчи интонация ва таянч нуқталар топиш; - асарнинг бир неча ижро режасини ишлаб чиқиш; - асарни ҳар хил хаёлий чолғулаштириш билан ижро этиш; - асарни ҳар хил хаёлий рангда ижро этиш. мусиқа яратиш жараёнида тафаккур кўникмаларини ривожлантириш учун қуйидагилар амалга оширилиши …
5
и, тасаввурлар доим ҳам етарлича аниқ бўлавермайди. умумий психологияда тасаввурнинг қуйидаги: фаол ва суст кўринишлари ажратиб кўрсатилади. суст тасаввурлар: атайин – хаёл, орзу ва бехос – туш, галлюцинация. фаол тасаввурлар: яратувчанлик – тасвирга мос образ яратиш ва ижодкорлик – мустақил ҳолда янги образ яратиш. мусиқа санъатида хаёл, тасаввур, фантазия фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. мусиқий ифода воситаси фаол тасаввур ва унинг яратувчилик ва ижодкорлик хусусиятлари туфайли онгимизда бадиий образлар яратилишига ёрдам беради. тасаввурнинг фаоллиги, унинг ижодкорлик хусусияти композитор, ижрочи фаолиятида, уларнинг янги мусиқий бадиий образлар яратишида етакчи роль ўйнайди. хаёл, тасаввур, фантазия мусиқа санъатига шу қадар яқинки, ҳатто айнан «фантазия», «хаёллар», «орзулар» деб аталган кўпгина мусиқий асарлар мавжуд. хаёл нафақат фикрлаш фаолиятида турли образлар яратади, балки инсондаги органик жараёнларга ҳам кучли таъсир этади. масалан, ўқитувчининг ўқувчига қўйган нотўғри баҳоси ёки шифокорнинг янглиш ташхиси қандай оқибатларга олиб келишини биламиз. биринчи ҳолатда норасолик комплекси ривожланиб кетиши, икинчисида эса бемор унда умуман бўлмаган касалликлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тафаккур. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари"

1404906774_55021.doc тафаккур. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари режа: 1. тафаккур 2. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари 3. мусиқа санъатида тасаввур 4. мусиқий тасаввурнинг ҳаётий тажриба билан боғлиқлиги 5. мусиқий тасаввурнинг ривожланиши тафаккур – киши онгида борлиқнинг унинг таҳлили ва синтези билан акс этиш жараёнидир. тафаккур ҳиссий билиш (ҳис этиш, идрок этиш) воситасида ва унинг чегараларидан чиққан ҳолда амалий фаолият асосида юзага келади. тафаккур аниқ билимлар, далилларга суянади, таҳлил қилади, қиёслайди, умумлаштиради, хулосалар чиқаради. тафаккур муаммоларини илмий, фалсафий ўрганиш билан билиш назарияси – гносеология шуғулланади. тафаккурни икки фан мантиқ ва психология тадқиқ этади. мантиқда тафаккурнинг мантиқий шакллари ўрганил...

DOC format, 82.0 KB. To download "тафаккур. тафаккур турлари. тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари", click the Telegram button on the left.