мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида

DOC 59,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404883402_54822.doc мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида режа: 1. мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида 2. ҳаётий тажрибанинг мусиқий идрокдаги ўрни 3. хотира 4. мусиқий хотиранинг асосий турлари е.в.назайкинскийнинг бу ишида мусиқий идрок мусиқашунослик, мусиқа назарияси ва эстетикаси (куй, лад, ритм, фактура, жанр, шакл, асарнинг тасвирий ва конструктив жиҳатларининг ўзаро муносабати, композиторлик ва ижрочилик воситаларининг уйғунлиги) нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. бу ўринда халқ ва профессионал, мумтоз ва замонавий мусиқанинг энг яхши намуналари асосида тарбия кўрган тингловчининг бадиий-эстетик идроки асос қилиб олинган. айнан мана шу, қатъий қилиб айтганда, мусиқий идрок ҳисобланади. мусиқашунослик тараққиёти тарихи гувоҳлик беришича (масалан, г.риман ва э.курт асарлари), психология маълумотларига, жумладан, мусиқий идрок психологиясига асосланиш - мусиқа қонуниятларини чуқур билиб олиш, унинг табиати ва ўзига хослигини ўзлаштириш шартларидан биридир. бироқ турли илмий тармоқлар туташган масалаларни биладиган мутахассислар бармоқ билан санарли. бу ерда шундай вазият юзага келганки, яқин келажакда мусиқа таълими ва мусиқа психологиясини бирлаштирувчи кўплаб тадқиқотлар пайдо бўлишини кутиш қийин. …
2
ул қилишнинг рефлекторлик концепциясини чуқурлаштиради ва бойитади, перцептив (идрок қилишга оид) вазифалар ва ҳаракатлар генизисининг энг муҳим жиҳатларини очиб беради, психик акс этишнинг фаоллигини исботлайди. мусиқани идрок қилишда ҳаракатларнинг роли муҳимлиги, мусиқий эшитиш қобилиятининг шаклланишида қўшиқ айтишнинг муайян таъсири ҳақида гувоҳлик берувчи далиллар мусиқа амалиётида анчадан буён маълум. тинглаш ташқи шаклларининг (қўшиқ айтиш, чалиш, ритмик ҳаракатларда) «ички эшитиш» яширин ҳаракатига ўтиш ҳодисаси ҳам маълум. улар мусиқа психологиясида ўрганилган. бу далилларнинг барчаси идрокнинг мотор концепцияси ва интериоризация назарияси нуқтаи назаридан янгича ёритилиши мумкин. идрок этиш қонуниятлари бўйича изланишларда психологик йўналтириш, мақсад қилиб қўйиш назарияси катта аҳамият касб этди (д.н.узнадзе ва бошқалар: «идрокни перцептив мақсад бошқаради»). г.н.кечхуашвили мусиқанинг ладга асосланиб тузилишини ўрганиш учун узнадзе мактаби томонидан ишлаб чиқилган мақсад қўйиш психологияси ва тажрибавий методиканинг назарий аппаратини татбиқ этган. в.в.медушевский психологик мақсад қўйиш муаммосини тингловчига нисбатан кўриб чиққан. илгариловчи акс этиш масаласида эса анохин, бернштейн, соколов, фейгенберг, эльконин ва бошқалар томонидан тадқиқотлар олиб …
3
генезиси. китобда тингловчи тажрибаси тизими сенсор, мотор-динамик, ижтимоий-коммуникатив таркибий қисмларга бўлинади, бу эса маълум маънода очерклар кетма-кетлигини таъминлаган. мусиқий идрокнинг маконий қисмларини таҳлил қилишда идрокнинг сенсор томонини аниқлаш қулай бўлиб чиқди; мусиқий ритмнинг табиий асосларига бағишланган очеркда, табиийки, ҳаракат тажрибасининг аҳамияти ажратиб кўрсатилган, «нутқ ва мусиқада оҳанг» мавзуси эса мусиқанинг коммуникатив (алоқа) қонуниятларини иложи борича кенг кўламда кўриб чиқиш имконини беради. мусиқий-психологик тадқиқотларнинг галдаги вазифа-ларидан бири, эҳтимол, мусиқий идрокнинг ранг-баранг ижти-моий муҳим шаклларини ўрганиш бўлиши керакдир (ижрочилар, бастакорлар, композиторлар, мусиқашунослар, шунингдек, бошқа санъат турлари вакиллари томонидан мусиқанинг қабул қилиниши). хотира хотира – эслаб қолиш, тўпланган тажрибанинг сақланиши ва тикланишидир. шунингдек, хотиранинг унутиш хусусиятини ҳам назарда тутиш керак. бу жараён тўқималар ва уларнинг хоссаларининг биохимик ўзгаришлари билан бирга амалга ошади. днк-генетик, авлоддан-авлодга ўтувчи хотира ташувчиси, рнк эса онтогоник, индивидуал ва ҳаётий хотира асоси эканлиги олимлар томонидан аниқланган1. хотирани уч турга бўлиш мумкин: 1)фаолият билан боғлиқ–ҳаракат, эмоционал-образли ва оғзаки-мантиқий хотира, 2) хусусиятга …
4
ирали» деб таржима қилинади. маълумки, мусиқий ижрочиликда ёддан чалиш мусиқачининг ижрочилик имкониятларини кенгайтиради. р.шуман нота бўйича ҳар қандай эркин ижро этилган аккорд ёддан ижро этилганининг ярмича ҳам жарангламайди, деб ҳисоблаган. мусиқий хотиранинг асосий турлари мусиқий хотирани қуйидаги турларга ажратиш мумкин: ҳаракат, эмоционал, кўриш, эшитиш ва мантиқий хотира. ҳар бир мусиқачи индивидуал қобилиятларига боғлиқ ҳолда ўзи учун қулайроқ бўлган хотира турига суянади. мусиқашунос а.д.алексеевнинг ҳисоблашича, мусиқий хотира –эшитиш, ҳаракат, мантиқий, кўриш ва бошқа хотира турларини ўз ичига олган синтетик тушунча. педагог ва пианиночи с.и.савшинскийнинг айтишича, «пианиночи хотираси комплекслидир – у ҳам эшитиш, ҳам кўриш ҳамда мушакли ҳаракат». мусиқий хотира муаммолари бўйича инглиз тадқиқотчиси л.маккиннон шундай ёзади: «ёд олиш жараёнида энг камида уч хил хотира тури ҳамкорлик қилиши керак: эшитиш, тактил ва моторли. улар билан боғланган кўриш хотираси фақат мазкур ўзига хос квартетни у ёки бу даражада тўлдиради». ҳозирги кунга келиб мусиқий ижрочилик назариясида эшитиш ва моторли таркибий қисмларнинг бирлиги ижро хотирасининг …
5
ш (ёддан чалиш), 4. мусиқа чолғуси ва нотасиз ишлаш. асарни ёдлаш учун хотиранинг ихтиёрий тури (а.б.голь-денвейзер, л.маккиннон, с.и.савшинский) афзал ҳисоблана-дими ёки ихтиёрсиз турими (г.нейгауз, к.игумнов, с.рихтер, д.ойстрах, с.фейнберг)? агар биринчи гуруҳ мусиқачилар учун с.и.савшинскийнинг «хотира сермаҳсул ишлаши учун ёдда сақлашга онгли равишда берилган йўлланма муҳим шарт бўлиб ҳисобланади» деган тамойили хос бўлса, иккинчи гуруҳ мусиқачилар учун хос бўлган нарса г.нейгауз сўзларида ифодаланган нуқтаи назардир: «мен токи асарни ўрганиб олмагунимча, уни шунчаки ижро этаман. агар ёддан ижро этиш керак бўлса, уни эслаб қолгунимча чаламан, агар ёддан ижро этиш керак бўлмаса, унда эслаб қолмасдим». кўплаб мусиқачиларнинг хатоларидан бири шуки, улар янги нарсани ўргана туриб, уни кўп бор такрорлаш натижасида эслаб қолишга уринишади. ўрганишнинг бу усулида асосий юк ҳаракатчан хотирага тушади. бироқ муааммони ҳал этишининг бу усули француз пианиночиси маргарита лонг тўғри айтганидек «шубҳали содиқликнинг ялқовлик билан ҳал этилишидир, бунинг устига бу иш қимматбаҳо вақтнинг эговидир». асарни эслаб қолишда секин темпдаги ижро катта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида" haqida

1404883402_54822.doc мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида режа: 1. мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида 2. ҳаётий тажрибанинг мусиқий идрокдаги ўрни 3. хотира 4. мусиқий хотиранинг асосий турлари е.в.назайкинскийнинг бу ишида мусиқий идрок мусиқашунослик, мусиқа назарияси ва эстетикаси (куй, лад, ритм, фактура, жанр, шакл, асарнинг тасвирий ва конструктив жиҳатларининг ўзаро муносабати, композиторлик ва ижрочилик воситаларининг уйғунлиги) нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. бу ўринда халқ ва профессионал, мумтоз ва замонавий мусиқанинг энг яхши намуналари асосида тарбия кўрган тингловчининг бадиий-эстетик идроки асос қилиб олинган. айнан мана шу, қатъий қилиб айтганда, мусиқий идрок ҳисобланади. мусиқашунослик тараққиёти тарихи гувоҳлик беришича (масалан, г.риман ва э.курт асарлари), ...

DOC format, 59,5 KB. "мусиқани идрок қилиш психологияси ҳақида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.