o'quvchilar uchun musiqiy-ritmik harakatlarni rivojlantirish

PPTX 28 sahifa 201,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
слайд 1 мавзу ўқувчиларда мусиқий ритмни ҳис қилиш қобилиятини шакллантириш режа ўқувчиларда мусиқий ритмик фаолиятларни ҳис шакллантириш ва қўллаш услублари ўқувчиларда мусиқа ҳаракатида ритм ҳиссини ошириш ва ғаракат уйғунлиги ўқувчиларнинг мусиқий темп ва динамика ҳақидаги таассуротларини ривожлантириш мусиқий-ритмик ҳаракатларфаолияти ўқувчиларнинг хар томонлама мусиқий ривожида мусиқий-ритмик ҳаракатлар бошқа фаолият турлари каби муҳим аҳамиятга эга. уларда мусиқийлик, ижодийлик қобилиятлари ривожланади, жамоа бўлиб ҳаракатқилиш малакалари шаклланади. мусиқага мос ҳаракатбажаришнинг тарбиявий аҳамияти – ритм ҳисси фаоллашади, мусиқий материалнинг ўзлаштириши чуқурлашади. ҳаракатлар бажариш мусиқий образ ривожини кузатишга ёрдам беради. мусиқани диққат билан тинглаб ўз ҳиссиётларини ҳаракатларда ифодалаш имконияти ўқувчининг ўз ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига таъсир этади. мусиқий-ритмик ҳаракатлар жамоавий фаолиятлардан бири ҳисобланади. бошланғич синф ўқувчиларида юриш, югуриш ва сакрашда ҳаракат координациялари жуда яхши. мусиқа садолари остида ўзлари мароқ билан: қарсак чаладилар, оёқлари билан тўпиллатадилар, турли буюмлар билан,хусусан, копток, таёқчалар, ленталар, сунъий гуллар, оддий мусиқа асбоблари билан ифодали ҳаракатлар бажарадилар. мусиқа ва ҳаракат бирлигини ҳис қилиш …
2 / 28
м бериши тарбиявий аҳамиятга эгадир. ҳаракатлар ёрдамида ўқувчилар асарнинг характер хусусиятларини кўрсата оладилар.мусиқий-ритмик ҳаракат - фаолият асосида мусиқий материални мотерпластик қайта ишлашдир. у мусиқанинг эмоционал таъсирини кучайтиради. буларнинг ҳаммасини мусиқа, унинг характери, кайфияти билан ҳаракатнинг уйғунлаштирувчи кўникма ва малакаларни сингдирилишиоқибатида юз беради ва мақсадга эришилади. ритмик ҳаракатлар ёрдамида мусиқа шакллари, мусиқий ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги таассуротлар мустаҳкамланади. ҳаракат характери вайўналишини ўзгартириш орқалигина эришиш мумкин.мусиқий пьесалар, қўшикларни саҳналаштириш ифодали ҳаракатлар орқали нафақат мусиқий-эшитув таассуротлари ривожланади, балки ижрочилик қобилиятлари, бадиий дидлари шаклланади. агарда уларгамустақил ҳаракат уйлаб топиш вазифаси юклатилса, улар мусиқанинг образига, характерига мос ўзлари ҳаракат ўйлаб топадилар ва бажарадилар. одатда саҳналаштирувчи рақсларга дастурли мусиқа танлаб олинади, чунки унинг мазмуни ва ҳаракатларнинг кетма-кетлиги аён бўлади.ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда мос ҳаракатларни топадилар. бажариш вақтида ўқитувчи болаларга ёрдам беради, янги ҳаракатларни тўғри ва ифодали бажариш кераклигини тушунтиради, кўрсатиб беради. ҳаракатларни ўргатиш жараёнида кириш сўзи, тушунтириш, шеърий матндан фойдаланилади. ҳаракатларнинг ёрқин таққосланиши ўқувчиларни ушбу ҳаракатларни тўғри …
3 / 28
функционал фаолиятига мусиқанинг ижобий таъсирини и.сеченов, б.тепловлар исботлаб беришган. мусиқий-ритмик тарбия тизимини ривожлантириш масалалари билан н. александрова, м. румер, е. конорова, н. ветлугина, м. палавандишвили кабилар шуғулланиб келганлар. шу уринда хх асрнинг бошларида кўп мамлакатларда швейцариялик мусиқачи, педагог э. далькроз томонидан асос солинган ритмик тарбия тизимининг кенг таркалганини айтиш жоиз. э. жак далькроз методи – махсус танлаб олинган машқлар асосида болаларда мусиқий эшитув, хотира, диққат, ритм туйғуси, пластик ифодали ҳаракатларни ривожлантиришга асосланган. мусиқий-ритмик ҳаракат фаолияти ўзаро боғланган уч йўналишни ўз ичига олади: биринчиси мусиқий ривожлантиришни таъминлайди, яъни мусиқий эшитувни ўстириш, ҳаракатни мусиқага мослаш кўникмаларини шакллантириш, мусиқий билимларнинг ўзлаштириши; мусиқий ва мусиқий эшитувни ривожлантиришни таъминлайди, ҳаракатни мусиқага бўйсундира олиш малакасини шакллантиради, мусиқий билимларни ўзлаштиришга ёрдам беради. иккинчи йўналиш тўғри ҳаракат кўникмаларини ҳосил қилади: юриш (маршона, шахдам, тетик, хотиржам, спортча, тантанавор, кескин пружина юриш ва ҳоказо); қадамташлаш (баланд, оёқучида, кенг, юмшок, пружинали, хороводли ва ҳоказо); сакрашлар (енгил, ҳаракатчан); айланишлар; ҳаракатлари (майин, оҳиста, …
4 / 28
тўхташ, ҳаракатни ўзгартириш ва ҳоказо). юқорида кўрсатиб ўтилган йуналишларни эътиборга олган ҳолда ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўраётганида танлаётган асари мавзу жиҳатдан, ҳаракатланиш малакаси дарс мавзусига мос бўлиши, аниқ мусиқий-эшитув таасуротларни, мусиқий билимларни чуқурлаштирадиганва мустаҳкамлайдиган, ижрочилик малакаларини ривожлантирувчи бўлиши зарур. дарс бошида ва ўрта қисмида қандай ҳаракатларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳам алоҳида аҳамият касб этади. болалар томонидан ҳаракатнинг сифатли ва аниқ бажарилиши мусиқий образнинг тушунишлари ҳамда ўқитувчининг асарни ифодали ижросига оғлиқдир.ўқитувчи ўқув материалини ёддан билиши керак. ҳаракат пайтида у ўқувчиларни кузатиши, кўриши ва хатоларини тузатиши зарур. ўқувчи барча ҳаракатларни аввал ўзи кўрсатиб бериши зарур, айниқса 1-2 синфларга. чункибиргина тушунтириш билангина керакли натижага эришиб бўлмайди. ҳаракатларни кўрсатиш мусиқага бўлган эмоционал жавоб қайтаришни кучайтиради. дарсда мусиқий-ритмик фаолиятни ташкил этишга ўқитувчининг тайёргарлиги дарсга тайёргарлик кўришда ўқитувчи мусиқий материални дарс мавзусига мос ҳолда танлайди. мавзу, ҳаракат кўникмалари аниқ мусиқий эшитиш воситасидаги тасаввурини (масалан, тамбр ёки регистр ва ҳоказо) ва мусиқий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга каратилган …
5 / 28
ашлар ўқувчиларга ҳаракатларни тўғри ва ифодали бажаришга ёрдам беради. масалан, “менинг жажжи тойчоғим”сўзлари болаларга тез, енгил, ҳаракатчан, баланд қадам ташлаш ва сакрама ҳаракатларининг ифодавийлигини англашда ёрдам беради. бу эса м.отажоновнинг «тойчоқ» пьесаси мазмунини, ундаги мусиқий образнинг ривожланиши хусусиятлари, асарнинг шаклини ҳис этиш ва онгли тушуниш имконини беради. ўқитувчи барча ҳаракатларни ўргатиш жараёнида образли сўз, тушунтириш, шеърий матндан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. ҳаракатларни тушунтиришда ёрқин таққослашлар ўқувчиларга ҳаракатларни тўғри ва ифодали бажаришга ёрдам беради. масалан, “менинг жажжи тойчоғим”сўзлари болаларга тез, енгил, ҳаракатчан, баланд қадам ташлаш ва сакрама ҳаракатларининг ифодавийлигини англашда ёрдам беради. бу эса м.отажоновнинг «тойчоқ» пьесаси мазмунини, ундаги мусиқий образнинг ривожланиши хусусиятлари, асарнинг шаклини ҳис этиш ва онгли тушуниш имконини беради. мусиқага ҳаракатлар бажаришда ўқитувнинг техник воситаларидан кенг фойдаланиш лозим. бу ўқувчиларни уларга таниш бўлган асарни янги талқинда, жаранглашда кўрсатиб бериш, ўқитувчига ўқувчилар бажараётган ҳаракатларнинг сифатини кузатиш, лозим бўлган жойларда ўзгартиришлар киритишга имкон яратади. дарсда ҳаракатларни қўллаш услублари мусиқий-ритмик ҳаракатлар болаларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'quvchilar uchun musiqiy-ritmik harakatlarni rivojlantirish" haqida

слайд 1 мавзу ўқувчиларда мусиқий ритмни ҳис қилиш қобилиятини шакллантириш режа ўқувчиларда мусиқий ритмик фаолиятларни ҳис шакллантириш ва қўллаш услублари ўқувчиларда мусиқа ҳаракатида ритм ҳиссини ошириш ва ғаракат уйғунлиги ўқувчиларнинг мусиқий темп ва динамика ҳақидаги таассуротларини ривожлантириш мусиқий-ритмик ҳаракатларфаолияти ўқувчиларнинг хар томонлама мусиқий ривожида мусиқий-ритмик ҳаракатлар бошқа фаолият турлари каби муҳим аҳамиятга эга. уларда мусиқийлик, ижодийлик қобилиятлари ривожланади, жамоа бўлиб ҳаракатқилиш малакалари шаклланади. мусиқага мос ҳаракатбажаришнинг тарбиявий аҳамияти – ритм ҳисси фаоллашади, мусиқий материалнинг ўзлаштириши чуқурлашади. ҳаракатлар бажариш мусиқий образ ривожини кузатишга ёрдам беради. мусиқани диққат билан тинглаб ўз ҳиссиётларини ҳа...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (201,6 KB). "o'quvchilar uchun musiqiy-ritmik harakatlarni rivojlantirish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'quvchilar uchun musiqiy-ritmi… PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram