музей менежменти ва маркетинги

DOCX 39.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669667417.docx музей менежменти ва маркетинги музей муассасаларини ривожлантириш, улар олдида турган вазифаларни бажариш, янги лойиҳалар ва режаларни ҳам ташкилий, ҳам молиявий жиҳатдан таъминланиши учун замонавий тадбир, чора ва услубларни қўллаш амалиёти музей менежменти дейилади. ўз истеъмолчиларини (ташрифчилар, харидорлар) ва ўз кутилаётган шерикларини (буюртмачилар, ҳомийлар) билиш – маркетинг стратегиялари ва технологияларини ишлаб чиқиш йўлига ўтган музейнинг ижтимоий ва иқтисодий муваффақиятининг ўзгармас шартидир. ривожланган мамлакатлардаги музейлар томонидан тўпланган тажрибаларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб чиқиш асосида ўзбекистон музейларида менежмент ва маркетинг концепциясини қўллашнинг йўлйўриқлари ҳамда замонавий концепцияни ҳаётга тадбиқ этишнинг чора ва тадбирларини ишлаб чиқиш учун авваламбор бугунги кунда музей олдида турган асосий вазифалар ва муаммоларни ўрганиб чиқиб, уларни амалга оширишнинг усуллари ва йўлларини аниқ белгилаб олиш зарур. булар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: 1. музейнинг мавжуд салоҳиятидан унумли фойдаланиш: · музей ходимларининг илмий тажрибаси ва малакасидан; · музейнинг молиявий ресурсларидан; · музейнинг экспонатлари, жиҳозлари ва бошқа моддий имкониятларидан; · музей ходимларининг малакасини …
2
нг қулай нархлар сиёсатини қўллаш. 5. музей фаолиятида қўлланиладиган қонун-қоидаларни унинг замонавий-ижтимоий вазифаси билан боғлиқлигини таъминлаш. бунинг учун қўйидагиларни амалга ошириш мумкин. · музей ходимларининг сони ва таркиби унинг олдида турган вазифасини бажариш қобилияти билан мос келишини таъминлаш; · музейнинг фаолиятинигина эмас, балки унинг олдида турган ва амалга оширилиши керак бўлган муҳим ва фойдали лойиҳаларни молиявий таъминлашга интилиш, мақсад, вазифа ва шароитга қараб молиявий таъминотни ўзгарувчанлигини таъминлаш; · музей салоҳияти ва экспонатларини сақлаш ва уларни мунтазам тарзда бойитиб бориш билан биргаликда ижодкорлар ва ижодий гуруҳларнинг вақтинчалик кўргазмаларидан фойдаланиш; · маош тўлашнинг норматив қонун-қоидаларидан чиқмаган ҳолда, меҳнатнинг иқтисодий самарасига қараб музей ходимларини ижодий интилишларини қўллаб-қувватлаш, муқим иш жойи ва иш ҳақидан ташқари меҳнатни рағбатлантириш ва бунга имконият яратиб бериш; · музей фаолиятида маълум режа ёки лойиҳаларни амалга ошириш лозим бўлганда четдан, яъни бошқа корхона, муассаса, вилоят, ҳатто бошқа давлатдан мутахассисларни жалб қилиш ва бунинг учун музей имкониятларидан келиб чиққан ҳолда маблағ …
3
ришга уринади. ўз раҳбарлигини чегаралаб, гуруҳ вакилларидан лидер тайинлайди. у қабул қилган фикр ёки ғояни барча ходимлар қўллаб-қуватлашини талаб қилади. ходимлар орасидаги фарқни ижобий баҳолайди ва бунда ташкилотнинг кучини, салоҳиятини кўради. унинг фикр ёки ғоясидан яхшироқ бўлган таклифларни рад этади. ташкилотда иқтидорлиларни алоҳида рағбатлантириб боради ва қобилиятли инсонлардан қўрқмайди. қўл остидаги барча ходимлар сўзсиз бўйсунишларини талаб этади. ким, нима ва қандай иш қилиши кераклигини аниқ тушунтиради. ташкилотнинг мақсад ва вазифасини тўғри ташкил этади ва ходимлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. музейларни молиялаштириш стратегиясидаги ялпи ўзгаришлар ҳам ана шу янгиланишлар қаторидан жой олди. гап шундаки, замонавий маъмурий-ҳокимият тузилмалари томонидан музейларга раҳбарлик усулининг ўзи ўзгаришга юз тутди, бу ялпи марказлашувда ўз ёрқин ифодасини топмоқда. европада маданиятни бошқариш бўйича ҳукумат органлари очиқчасига музейларга умумий стратегик раҳбарлик қилиш вазифасинигина ўзларида қолдирмоқдалар, ўзларининг бошқа ваколатларини кичик тузилмаларга – туманлар идораларига, муниципалитетларга, экспертлик кенгашларига ва шу каби идораларга бермоқдалар. шу муносабат билан кейинги ўн йилликларда музейларни …
4
й ҳаётининг жонли тажрибасини ифодалайди, улар профессионал матбуот саҳифаларида бевосита иштирокчилар алмашган фикрлардан иборатдир. замонавий музейларни кўптармоқли молиялаштириш ҳақидаги суҳбатни бошлай туриб, бу соҳадаги молиявий тақсимланишнинг умумий манзарасини тасаввур қилишга уриниб кўрамиз. мавжуд маълумотларга кўра, 1988 йилда америка музейларини молиялаштириш умумий ҳажмининг 5% федерал бюджет, 5% фондлар, 5% корпорациялар ва 85% хусусий шахсларнинг улуши ҳисобидан қопланган. давлат томонидан молиялаштириш тушунчасининг ўзи бир неча изоҳни талаб қилади. музейшунослик матбуоти саҳифаларидаги “давлат томонидан молиялаштириш” иборасининг ўзи амалда ижтимоий молиялаштириш тушунчаси билан қўшилиб кетган ҳолда, кўз ўнгимизда ўзгармоқда. яъни, музейни молиялаштиришнинг ижтимоий тармоғи ҳақида сўз борганида, одатда, давлат бюджетидан дотация ҳақида сўз боради. гап шундаки, марказлаштиришдан, директив бошқаришдан воз кечиш, яъни давлат ҳокимияти вакилларини маблағ олувчилардан ажратиш ва бу маблағларни ўзини ўзи бошқарувчи жамоат жамғармалари орқали тақсимлаш, бу билан шак-шубҳасиз, зўравонлик, цензура ва малакасиз баҳо беришлардан сақланиш, музейларни молиялаштириш ва умуман маданият соҳасида ўтказиладиган давлат сиёсатининг устувор тамойили бўлиб қолмоқда. бугунги кунда олинадиган …
5
мажмуаларини яратиш бўйича стратегик уюшмалар ёки шартномалар бўлиши мумкин. буюк британиядаги музей соҳасида консалтинг хизматлари кўрсатувчи “маданият бойликлари. режалаштириш ва бошқариш” фирмаси раҳбарининг сўзларига кўра “аралаш фойдаланиш” феноменининг янада ривожланиши xxi асрда музейларни молиялаштиришнинг истиқболли тенденциясини яққол ифодалайди. хусусий сектор чет эллардаги музейларни молиялаштиришнинг энг қудратли манбаи ҳисобланади. кейинги вақтларда ғарбдаги музей ишининг кўп мутахассислари бу ҳолатни алоҳида қайд этмоқдалар. гап шундаки, музейларга бизнес ҳомийлик атрофидаги реклама шов-шувлари музейларни молиялаштиришда айнан ҳал қилувчи роль корпорацияларга тегишли эканлиги ҳақидаги таассуротни уйғотади. дарҳақиқат, музейларни бизнес олами томонидан қўллаб-қувватлаш узлуксиз ўсмоқда. ақшда музейларни молиялаштириш ҳақида гап борганда хусусий сектор дейилганда, энг аввало, аъзолик институти назарда тутилади (membership). америка музейи аъзоларининг сони минглаб ва ҳатто ўн минглаб кишини ташкил этади. қайд қилиш муҳимки, музей бошқаруви айнан унинг аъзолари ичидан сайланади. шундай қилиб, аъзолик институти америка музейининг ҳаётида катта роль ўйнайди. музейга аъзолик нафақат музейни молиялаштиришнинг асосий тармоғи ҳисобланади, балки музей бошқарувини шакллантира туриб, унинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "музей менежменти ва маркетинги"

1669667417.docx музей менежменти ва маркетинги музей муассасаларини ривожлантириш, улар олдида турган вазифаларни бажариш, янги лойиҳалар ва режаларни ҳам ташкилий, ҳам молиявий жиҳатдан таъминланиши учун замонавий тадбир, чора ва услубларни қўллаш амалиёти музей менежменти дейилади. ўз истеъмолчиларини (ташрифчилар, харидорлар) ва ўз кутилаётган шерикларини (буюртмачилар, ҳомийлар) билиш – маркетинг стратегиялари ва технологияларини ишлаб чиқиш йўлига ўтган музейнинг ижтимоий ва иқтисодий муваффақиятининг ўзгармас шартидир. ривожланган мамлакатлардаги музейлар томонидан тўпланган тажрибаларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб чиқиш асосида ўзбекистон музейларида менежмент ва маркетинг концепциясини қўллашнинг йўлйўриқлари ҳамда замонавий концепцияни ҳаётга тадбиқ этишнинг чора ва тадбирларин...

DOCX format, 39.5 KB. To download "музей менежменти ва маркетинги", click the Telegram button on the left.