1917-1941 йилларда музей иши ва ёдгорликларни асраш

DOC 79,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664053508.doc 1917-1941 йилларда музей иши ва ёдгорликларни асраш режа: 1. совет ҳукуматининг музейлар соҳасидаги чора-тадбирлари. 2. туркомстарис ва унинг фаолияти. 3. узкомстарис ва унинг фаолияти. 1917 йил октябр петербургадаги ленин бошлиқ большевиклар давлат тўнтарилиши йўли билан ҳокимият тепасига келдилар ва ўзларининг ҳокимият органларини ўрната бошладилар. орадан кўп вақт ўтмасдан бу хол россиянинг мустамлакаси бўлган туркистонда ҳам рўй берди. яъни тошкентда ҳам келгинди большевиклар ҳокимиятни ўз қўлларига олдилар. ўзларини камбағалпарварлар деб эълон қилган шўролар ҳукумати мамлакатдаги барча моддий-маданий ва маънавий бойликларга даъвогарлик қила бошлади. натижада орадан кўп вақт ўтмасдан миллийлаштириш шиори остида бутун мамлакат бўйлаб моддий ва маданий бойликларни қонуний эгаларидан зўравонлик йўли билан тортиб олиш ва қаршилик кўрсатган мулкдорларни қатағон қилишга киришилди. бу хол музейлар соҳасида ҳам рўй берди. большевиклар ҳукумати қуйидагиларни назарда тутувчи тадбир ишлаб чиқилди: -ҳозирда амал қилиб турган музейларни рўйхатга олиш ва тарқалиб кетган музей коллекцияларини йиғиш: -анча машҳур бўлган хусусий жамғармаларни, яхши ховли-жойларни, мачитларни хусусий эгаларидан …
2
инчалик 1918 йилнинг майида бу коллегия маориф хкс нинг музей бўлимига айлантирилди ва унга барча музейларни бирлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш вазифаси топширилди. шунга мувофиқ бўлимлар ва бўлимчалар ташкил қилинди. республикадаги маориф хкс лари қошида ҳам бундай бўлимлар ташкил қилинди. музей ишига ташкилий ва илмий раҳбарлик қилиш шу тариқа таъминланди. маълумки, 1918 йилнинг 23 майида динни давлатдан ажратиш тўғрисида қонун (декрет) қабул қилинди. шундан кейин махсус декретлар асосида ҳукмдорларнинг собиқ саройлари, йирик оммавий ва хусусий музейлар, помешчиклар қўрғонларидаги бадиий коллекциялар эгаларидан зўравонлик билан тортиб олинди. ана шу бой коллекциялар асосида янги ташкил қилинган музейларнинг фондлари тўлдирилди. шу даврда миллийлаштириш ишлари туркистонда ҳам бошланди. жумладан туркистон республикаси хкс нинг 1918 йил 19 апрелдаги декрети билан тошкентдаги княз николай романовнинг мажмуалари давлат мулки деб эълон қилинди. унинг данғиллама ҳовлиси халқ музейига айлантирилди. шу тариқа туркистоннинг янги ҳукумати хкс 1921 йилнинг 31 июлида туркистон республикаси халқларининг маданий хазинасининг йўқолиб кетиши хавфини туғдирувчи қадимий …
3
ига қуйидаги маъсулиятли вазифа юклатилди: «барча монументал ва ашёвий санъат асарлари ҳамда қадимий ёдгорликларни дастлабки давлат регистрациясидан ўтказиш, улар кимнинг ихтиёрида бўлишидан қатъий назар ҳамда яхлит тўплам шаклида, ҳам алоҳида предмет шаклида рўйхатдан ўтказиш». қарорда кўрсатилгандек рўйхатдан ўтгандан кейин туркомстарис ҳисобида қолдирилган тўпламлар ва алоҳида санъат ёдгорликлари давлат назорати остида бўлди. шундан кейин уларни сотиш ва четга олиб чиқиб кетиш, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш таъқиқланди. уларни таъмирлаш, тузатиш унинг жойлардаги органларининг зиммасига юкланди ва улар томонидан қайд қилиб борилди. бу қарор асосан ҳусусий эгаларнинг ихтиёрида бўлган ёдгорликларни назарда тутар эди. уларнинг эгалари қарор қабул қилингандан бошлаб уч ой муддат ичида ўзларининг тўпламлари ҳақида маълумот беришлари шарт эди. бадиий илмий ёки тарихий жиҳатдан ўта қимматли бўлган ёдгорликлар агар уларнинг муҳофазаси хавф остида қолган, эгаси аямасдан муносабатда бўлаётган ёки зарурий чоралар кўришга эгасининг имкони бўлмаган ҳолларда мажбурий равишда эгасидан тортиб олиниб давлат мухофазасига ўтказилиши кўзда тутилган эди. агар қимматбаҳо буюмлар сотиладиган …
4
йилиёқ музей ишлари ва қадимий ёдгорликлар, санъат ва табиатни асраш бўйича рсфср бош қўмитаси тузилган эди. 1921 йилнинг 23 майида эса туркомиссия ва тасср хкс маориф халқ комиссарлиги қошида «музей ишлари, қадимий ёдгорликлар, санъат ва табиатни мухофаза қилиш бўйича қўмита» ташкил қилдилар. туркомсатарис-туркестанская комиссия по охране памятников старинў и искусства-қадимий санъат ёдгорликларини, табиатни қўриқлаш бўйича туркистон комиссияси эди. 1921 йил 22 майда туркистон республикаси хкс маориф халқ комиссарлиги таркибида туркомстарис-музей ишлари, қадимий ёдгорликларни, санъат ва табиатни қўриқлаш ишлари бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги низом тасдиқланади. комиссиянинг зиммасига туркистон республикасидаги барча музейларни бирлаштириш ва бошқариш, қадимий ёдгорликларни, санъат ва табиатни қўриқлаш ва таъмирлаш функцияси юклатилди. биз кўриб чиқаётган даврда совет музейлари олдига қўйилган вазифалар меҳнаткашларни биринчи беш йиллик топшириқларини бажаришга сафарбар этиш, саводсизлик ва чаласаводликни тугатиш, ишлаб чиқариш тажрибаларини ташвиқ қилиш, қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш масалаларини ёритиш, меҳнаткашларнинг маданий ва профессионал савиясини оширишдан иборат эди. музейлар олдига қўйилган вазифалар бмик ва рсфср хкс …
5
7 апрелда средазкомстарис тугатилиб, унинг муассасалари-ўрта осиё бош музейи, марказий бадиий музей, ҳайвонот боғи ва инқилобий музей ўз сср маориф халқ комиссариати бош фан бўлими ихтиёрига ўтказилди. натижада музейларнинг илмий йиғув ва илмий экспедицион фаолиятининг майдони торайди ва у ўзбекистон худуди билан чегараланиб қолди. ўзбекистон маориф хкс нинг 1928 й. 28 мартдаги буйруғига биноан, самарқандда музей ишлари ўтмиш санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза этиш ўзбекистон комитети-ўзкомстарис ташкил этилди. комитетнинг доимий таркибига раис ва унинг ўринбосаридан ташқари ўзбекистон мик нинг вакили ҳам кирди. низомга кўра ўзкомстарис собиқ средакомстариснинг вориси эди, аммо унинг фаолият доираси ўзбекистон ҳудуди билан чекланиши лозим эди. унинг асосий вазифаси қадимги санъат ва маданият ёдгорликларини ўрганиш, ҳисобга олиш, тузатиш ва тиклаш, мавжуд адабиётларни нашр этиш, музей экспонатларини тушунтириш воситасида илмий билимларни тарқатишдан иборат эди. комитет музейларни ўзбекистон маданияти, шунингдек ишлаб чиқариш кучлари ва турмуш тараққиётининг ўзига хос ҳусусиятларини акс эттирувчи осори-атиқалар, табиат буюмлари ва санъат асарлари билан таъминларди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"1917-1941 йилларда музей иши ва ёдгорликларни асраш " haqida

1664053508.doc 1917-1941 йилларда музей иши ва ёдгорликларни асраш режа: 1. совет ҳукуматининг музейлар соҳасидаги чора-тадбирлари. 2. туркомстарис ва унинг фаолияти. 3. узкомстарис ва унинг фаолияти. 1917 йил октябр петербургадаги ленин бошлиқ большевиклар давлат тўнтарилиши йўли билан ҳокимият тепасига келдилар ва ўзларининг ҳокимият органларини ўрната бошладилар. орадан кўп вақт ўтмасдан бу хол россиянинг мустамлакаси бўлган туркистонда ҳам рўй берди. яъни тошкентда ҳам келгинди большевиклар ҳокимиятни ўз қўлларига олдилар. ўзларини камбағалпарварлар деб эълон қилган шўролар ҳукумати мамлакатдаги барча моддий-маданий ва маънавий бойликларга даъвогарлик қила бошлади. натижада орадан кўп вақт ўтмасдан миллийлаштириш шиори остида бутун мамлакат бўйлаб моддий ва маданий бойликларни қонуний ...

DOC format, 79,0 KB. "1917-1941 йилларда музей иши ва ёдгорликларни асраш "ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.