музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси

DOCX 41,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669667433.docx музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси музейнинг маданий-илмий фаолияти доирасидаги инсонлар (ходимлар) тўплами музей аудиторияси деб аталади. бу атама фақат музейга аниқ келганларнигина эмас, балки потенциал (ташриф буюришни режалаштирган) ташриф буюрувчиларни ҳам бирлаштиради. музей аудиторияси бир қатор параметрлари билан характерланади. ижтимоий-демографик таҳлилда маълумот даражаси, касбининг тури, жинси, ёши, яшаш жойи каби белгиларни фарқ қилиш тахмин қилинади. музейга тез-тез келиш нуқтаи назаридан аудитория беқарор ёки доимий бўлиши мумкин. музейга келувчилар таркиби доимий бўлиши – унинг фаолияти муваффақиятли эканлигидан ва унинг янада ривожланишининг муҳим кўрсаткичидан биридир. музей аудиториясининг муҳим параметри – унинг тайёргарлик ва ўзига жалб қилиш даражаси ҳисобланади. бу баъзан “келувчининг музейдаги маданияти” тушунчаси билан ифодаланади. бу ерда гап одамнинг музей муҳитида ўзига йўл топа олиши ва ўзига хос музей тилини қабул қила олиши ҳақида бормоқда. музей маданиятига баҳо бериш мезони музейларга тез-тез бориш ва танлаш, экспозициялар билан мақсадга мувофиқ …
2
имкон беради. ижтимоий тадқиқотлар махсус ишлаб чиқилган методлар асосида олиб борилади, улар қўйилган мақсад ва вазифаларга қараб танланади. анкета саволлари орқали кўпроқ ишончли ахборот тўплаш мумкин. у бутун музей аудиторияси ёки алоҳида гуруҳлар, якка ташриф буюрувчилар ўртасида ўтказилади. ижтимоий тадқиқотлар реал аудиториянинг қизиқиши ва таклифлари асосида шакллантирилса, маҳаллий аҳолига анкета саволлари бериб, жавоб олиш потенциал аудиторияни ўрганишга йўналтирилади. тадқиқот натижаларини умумлаштириб, музей аудиторияси билан ишлашни такомиллаштиришга қаратилган аниқ чоралар ишлаб чиқилади. россияда хх аср бошларида биринчи бўлиб музей аудиториясини анализ қилишга уриниб кўрилган, лекин 1920 йил ўрталаридан у муттасил ўрганила бошлади. третьяков галереясида ўтказилган тадқиқотлар кўлами кенглиги билан ажралиб турарди. бу тадқиқотлар якуни – “музей томошабинларини ўрганиш” тўпламининг нашр этилишидир (1928й.). 1930 йил ўрталарида кўпгина ижтимоий усуллар асосий равишда “сохта илмий” деб ҳисобланиб, музей аудиториясини тадқиқ қилиш амалда чеклаб қўйилган. улар фақат 1960-70 йиллар арафасида, яъни социология қайтадан ривожлана бошлагач тикланган. музей социологиясининг тикланишида “музей ва ташриф буюрувчи” тадқиқот мажмуаси …
3
кспозицияни бўлиб-бўлиб томоша қилишган, маршрутга амал қилмаганлар, яъни улар ўзини ходимлар ўйлагандек тутишмаган. шундай қилиб, тадқиқотлар музейни тўхтаб-тўхтаб (бўлиб) кўриш анъанасини шакллантириш зарурлигидан далолат берди. бунинг учун умуман музейни эмас, балки аниқ экспозиция ва экспонатларни тарғибот қилиш кераклиги аниқланган. тадқиқотчилар экспозицияни образли қуриш зарурлигини, бу эса уларнинг томошабинларга эмоционал таъсирини янада кучайтиришини таъкидлаганлар. музейларнинг экскурсия ишларини ўрганиш ҳам муҳим хулосалар чиқаришга имкон берди. уни бир академик соат давомида кўриш мобайнида экскурсоводлар гуруҳни ҳудуднинг барча қисмини кўрсатишга ва иложи борича кўпроқ экспонатларни кўрсатишга ҳаракат қилганлар. натижада экспозициялар материалларга ниҳоятда бой бўлганлигидан музей ашёлари юзаки кўрсатилган. масалан, музейларнинг бирида экскурсовод 132 та экспонатни кўрсатган, экскурсия якунида ўтказилган сўровнома натижасида шулардан фақат 13 таси ташрифчилар эсида қолганлиги маълум бўлган. бу эса ташрифчилар умумий маълумотлар билан эмас, балки музей ашёсига мансуб аниқ маълумотлар билан қизиқишларидан далолат беради. шунга кўра, тадқиқотчилар кўрсатиладиган объектларни қунт билан танлашни, ашёлар мазмунини чуқурроқ очиб беришни оғзаки тушунтиришни камайтириб, томошабинлар …
4
аҳлил қилувчи махсус бўлимлар – маркетинг ва жамоатчилик билан боғланиш бўлимлари мавжуд. музей аудиториясини ўрганиш билан шуғулланадиган структуралар давлат даражасида ташкил этилган. масалан, ташриф буюрувчиларни ўрганиш ассоциацияси (канада), музей аудиторияисини тадқиқ қилиш ва баҳо бериш қўмитаси (ақш), вискон университетидаги ташрифчиларни ўрганиш халқаро лабораторияси (ақш). хх асрнинг сўнги йилларида музейлар фаолиятида жиддий ўзгаришлар юз берди. янгича тасаввурларга мувофиқ, музейнинг вазифалари фақат ҳодиса, жараён, факт ва музей предметлари ҳақида кўп билим беришдан иборат бўлмаслиги керак. томошабиннинг сезги-эмоционал ҳолатига таъсир этиш, уни тарихий муҳитга олиб кириш, унинг тасаввурини ишга солиш музейлар фаолиятида маданий-илмий концепциясининг асосий вазифасидир. музейга келган одам тарбиявий таъсир объекти эмас, балки тенг ҳуқуқли суҳбатдошдир, шунинг учун музейнинг аудитория билан мулоқоти монолог эмас, балки диалог шаклида бўлиши керак. кўп музейлар ўз фаолиятида маркетинг ёндашувининг ривожланиши зарурлигини англаб етишида қийинчиликларга учрайди. консультант уил филипc (will phillips) 1996 йилда «объектларни аудитория билан боғлаш» ("linking objects with audience") мақоласини ёзди. «тарихан шундай шаклланганки, музейлар …
5
орта зарур деталларини қўшиш мумкин. аудитория истаклари ва талабларини билиш, ҳурмат қилиш, жавоб бериш – музейлардаги самарали маркетингга бўлган йўлдир. филипс фикрича, «аудитория музей ходимлари ўзгача меҳр билан қарайдиган музей предметлари каби ҳурмат-эҳтиром ва эътиборни талаб қилади». маркетинг ёндашуви ривожланиши аудиторияга уларнинг нигоҳи билан потенциал мижоз сифатида қараш, уларнинг тегишли эҳтиёжи ва истакларига мос келувчи имкониятларимиз ва дастурларимизни тадбиқ этишни талаб этади. "аудитория" нафақат ташриф буюрувчилардир. самарали музей маркетинги аудитория хоҳиши ва шахсий хоҳишимизни қондирадиган шароитларни яратиш учун эҳтиёжларимиз ва хоҳишларимизни аудиториямиз – барча аудитория эҳтиёжлари ва хоҳишлари билан бирлаштиришни талаб этади. умумий кўринишда маркетинг бу айирбошлаш. музей нимадир беради ва эвазига нимадир олади. ҳар қандай бозор шундай тузилган ва музей бозори бундан мустасно эмас. баъзан, чет эл матбуотларида музей – “маъно ва фикр-мулоҳазалар савдоси билан шуғулланадиган корхона”, деган гапларни эшитиб қоламиз. дарҳақиқат, ҳаттоки маҳсулот етарлича моддий табиатга (кўргазма, сувенир, китоб ва ҳ.) эга бўлса ҳам, ташриф буюрувчилар (харидор) учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси"

1669667433.docx музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси музейнинг маданий-илмий фаолияти доирасидаги инсонлар (ходимлар) тўплами музей аудиторияси деб аталади. бу атама фақат музейга аниқ келганларнигина эмас, балки потенциал (ташриф буюришни режалаштирган) ташриф буюрувчиларни ҳам бирлаштиради. музей аудиторияси бир қатор параметрлари билан характерланади. ижтимоий-демографик таҳлилда маълумот даражаси, касбининг тури, жинси, ёши, яшаш жойи каби белгиларни фарқ қилиш тахмин қилинади. музейга тез-тез келиш нуқтаи назаридан аудитория беқарор ёки доимий бўлиши мумкин. музейга келувчилар таркиби доимий бўлиши – унинг фаолияти муваффақиятли эканлигидан ва унинг янада ривожланишининг муҳим кўрсаткичи...

Формат DOCX, 41,3 КБ. Чтобы скачать "музей экспозициясида турли ёшдаги аудитория билан ишлаш спецификаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: музей экспозициясида турли ёшда… DOCX Бесплатная загрузка Telegram