1941-80 йилларда ўзбекистонда музейлар ва музей иши

DOC 99,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664053450.doc 1941-80 йилларда ўзбекистонда музейлар ва музей иши режа: 1. уруш йилларида музейлар иши. 2. 1945-80 йилларда музейлар иши. 1941 йил июнда ссср нинг иккинчи жаҳон урушига тортилиши билан халқнинг тинч ва осойишта ҳаёти бузилди. мамлакат ҳарбий изга тушди. илмий-тадқиқот муассалари, шу жумладан, музейларнинг фаолияти ҳам тубдан ўзгарди. кўпгина музейлар ўз биноларини эвакуация қилинган муассасалар учун бўшатиб берди. республика музейлар тармоғи вақтинча қисқарди: биргина ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъати музейи номи остида санъат, адабиёт ва ўзбекистон тарихи; табиат музейи билан бирга политехника музейи бирлашди; атеистик тарғибот музейи консервация қилинди. республиканинг кўпгина музейлари экспозициялари йиғиштирилиб, илмий тадқиқот фаолияти ҳамда штатлар қисқартирилди. тарих музейидан 9 киши, самарқанд музейидан 10 дан ортиқ киши фронтга кетди. фронт орқасида қолган музей ходимлари ватан олдидаги бурчларини шараф билан адо этдилар. улар қисқа муддат ичида санъат ва тарих бўлимлари залларида бир қатор экскурсиялар туркумини яратиб, қатор кўргазмалар ташкил қилдилар. фронт ва унинг орқасидаги халқнинг қаҳрамонона жасоратини кўрсатиш …
2
республика музейлари экспозицияларида ўзларининг муносиб ифодаларини топди. тарих бўлимида катта кўргазма шаклида «улуғ ватан уруши» деб номланган махсус бўлим ажратилди. у томошабинлар қизиқишларига сабаб бўлди. кўргазма анча катта майдонни эгаллаган эди. бу ерда ўрта осиё давлат университети ва тошкент тўқимачилик комбинатидаги митинглар, ҳамза номидаги театрда жангчиларни тантанали кузатиш, фронтга жўнаётганларга қизил байроқни топширишни тасвирловчи фотосуратлар намойиш қилинарди. бундан ташқари, меҳнаткашларнинг кўнгилли равишда фронтга жўнаш ҳақидаги хат ва аризалари, жанг майдонларидан хабарлар, ўзбек халқи ўғил-қизларининг жанговор ишлари, фронт орқасидаги фидокорона меҳнатлари ҳам ёритилди. ўзбекистонликларнинг жанг майдонларидаги жасоратларини кўрсатувчи экспонатларга ҳам катта эътибор берилди. брест қалъаси ҳимоячилари орасида ўзбек халқининг фарзандалари н.содиқов, а.абдуллаев, а.арслонбоев, с.бойтемиров, а.алиев, т.хидиров ва бошқалар бор эди. ўзбекистон жангчилари машҳур и.в.панфилов номидаги 8-гвардия дивизияси шахсий составига кирганлар. бу дивизиянинг зариф иброҳимов, ғулом абдукаримов сингари кўплаб жангчилари катта қахрамонликлар кўрсатганлар. кўпгина ўзбек жангчилари душман орқасидаги партизанлик ҳаракатида қатнашдилар. музей томонидан олинган турли материаллар уларнинг жанг майдонларидаги қаҳрамонона жасоратлари ҳақида …
3
лодга фронт ва унинг орқасидаги қаҳрамонона курашлар тўғрисида ҳикоя қилувчи барча буюм ҳамда материалларни сақлаш, тўплаш ҳақидаги бурчлари тўғрисида кенг тушунтирув ишлари олиб борилди. уруш қаҳрамонларининг фронтдан туриб ёзган хатлари, меҳнат қаҳрамонларининг ўз зиммаларига олган мажбуриятлари, колхозларда фронтга ёрдам бериш ҳақида ўтказилган мажлисларнинг қарорлари музей учун йиғиб борилди. фронт ҳақидаги хужжатли материаллар билан бирга «вперёд на врага», «красноармейская правда», «во славу родини», «музеество» каби фронт газеталарининг тўпламлари ҳам вужудга келди. экспозиция бўлимига сталинград остоналаридаги жангларда ҳалок бўлган ўрта осиёлик 11 қахрамоннинг ўлмас жасорати ҳақида ҳикоя қилувчи партия област қўмитасининг хати ҳам қўйилди. бир қатор ҳужжатлар сталинградни қайта тиклашда ўзбек халқи кўрсатган ёрдамни акс эттирди. музейларнинг илмий ходимлари республикамиз саноат корхоналаридан материаллар йиғишга киришдилар. тошкент тўқимачилик комбинатидан комбенизонлар, фуфайкалар, ҳарбий кийим-бошларнинг бутун бошлиқ комплектлари ва бошқа диққатга лойиқ материаллар йиғилди. музейга ишлаб чиқариш мусобақалари, «фронт орқаси гвардиячилари» фахрий унвонига эришган кишилар ҳақида ҳикоя қилувчи жанговар варақалар, деворий газеталар, кўп нусхали газеталар …
4
ан сўнг музейга бир қанча ноёб экспонатларни топширди. ўлжа қуроллар, совет иттифоқи маршали говоровнинг тошкент тўқимачиларига хати ва ўзбек делегациясининг фронтдаги кунлари ҳақида ҳикоя қилувчи кинолента шулар жумласидандир. мудофаа фондининг ташкил этилиши халқнинг фидойилигидан далолат берарди. республика музейлари «ўзбекистон 20 йиллиги» танк колоннаси, «совет ўзбекистони» , «ўзбекистон комсомоли» авиаэскадрильялари ташкил этиш бўйича маблағ йиғиш жараёнини кўрсатувчи жуда кўп фотоматериаллар тўпладилар. ўзбекистон колхоз ва совхозлари фронт ва фронт орқасини узлуксиз равишда озиқ-овқат билан, саноатни эса хом ашё билан таъминландилар. хужжатли материаллар қаторида музей «правда» газетаси нусхасини ҳам олди. унда, жумладан, қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «ўзбекистон колхозчилари колхоз далалардаги қаҳрамонона ишлари билан уруш қийинчиликларини қай тариқа енгишни кўрсатдилар. уларнинг ғалабаси барча халқларни бир сафга бирлаштирган ватанпарварликнинг ҳаётбахш ғалабасидир». ўзбекистонга эвакуация қилинган болаларни халқимиз меҳрибонлик билан кутиб олганлиги маълум. урушнинг бошларидаёқ биргина тошкент шаҳри кунига 300-400 нафар етим болани қабул қилди. катта иқтисодий қийинчиликларга қарамай, ҳар бир ўзбек оиласи бир неча болани қучоғига …
5
акуацион гувоҳномалар, саноат молларининг лимит карточкалари, нон карточкалари, турли артеллар ишлаб чиқарган ялпи истеъмол моллари намуналари, гугуртлари, зажигалкалари, идиш-товоқлари, калишлари ва бошқа буюмларни йиғдилар. олинган материаллар даставвал вақтли кўргазмаларда намойиш қилиниб, кейинчалик доимий экспозицияларнинг уруши бўлимлари асосини яратди. урушнинг дастлабки йилларида стационар ва кўчма кўргазмалар ташкил қилиш оммавий маърифий ишнинг кенг ривож топган шаклига айланди, уларнинг энг машҳури «ватанимиз жасоратномаси» (1942 йил) мавзусидаги кўргазмалар бўлди. музей ходимлари саноат корхоналари, мактаблар, чойхоналарда фронтлардаги воқеалар, халқаро аҳвол, жангчиларимизнинг қахрамонликлари, фронт орқасидаги меҳнаткашларнинг фидокорона меҳнатлари ҳақида тез-тез лекциялар, суҳбатлар уюштирдилар. шу билан бирга улар колхоз ва совхозларда, саноат корхоналари ва қурилишларда меҳнат унумдорлигини янада ошириш, фронтга ёрдамни кучайтиришга қаратилган кенг кўламдаги ғоявий-тарбиявий ишларни ҳам олиб бордилар. оммавий байрамлар муносабати билан кўчма кўргазмалар ташкил қилинди. кўргазмаларнинг мавзулари турлича эди: «1812 йил», «фуқаролар уруши қаҳрамонлари», «осипов исёнининг бостирилиши», «урган эдик, ураяпмиз ва яна урамиз», «фашизм - инсониятнинг манфур душмани», «широқ жасорати» каби мавзулар шулар жумласидандир. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "1941-80 йилларда ўзбекистонда музейлар ва музей иши"

1664053450.doc 1941-80 йилларда ўзбекистонда музейлар ва музей иши режа: 1. уруш йилларида музейлар иши. 2. 1945-80 йилларда музейлар иши. 1941 йил июнда ссср нинг иккинчи жаҳон урушига тортилиши билан халқнинг тинч ва осойишта ҳаёти бузилди. мамлакат ҳарбий изга тушди. илмий-тадқиқот муассалари, шу жумладан, музейларнинг фаолияти ҳам тубдан ўзгарди. кўпгина музейлар ўз биноларини эвакуация қилинган муассасалар учун бўшатиб берди. республика музейлар тармоғи вақтинча қисқарди: биргина ўзбекистон тарихи, маданияти ва санъати музейи номи остида санъат, адабиёт ва ўзбекистон тарихи; табиат музейи билан бирга политехника музейи бирлашди; атеистик тарғибот музейи консервация қилинди. республиканинг кўпгина музейлари экспозициялари йиғиштирилиб, илмий тадқиқот фаолияти ҳамда штатлар қисқартирилд...

Формат DOC, 99,5 КБ. Чтобы скачать "1941-80 йилларда ўзбекистонда музейлар ва музей иши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: 1941-80 йилларда ўзбекистонда м… DOC Бесплатная загрузка Telegram