музейларнинг янги турлари ва ихтисосликлари

DOCX 29,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669667471.docx музейларнинг янги турлари ва ихтисосликлари музей олами ҳар доим янги тўпламлар, экспонатлар, шунингдек, концепция ва назариялар билан бойитиб борилади. музей ғоялари ҳам музей ходимлари, файласуфлар, санъатшунослар, тарихчилар, адабиётчилар ва дизайнерлар томонидан яратилади. амалий музейшунослик учун белги бўлиб қолган назариялардан бири одамга тааллуқлидир, чунки у бутун умр ижодий ишда бўлади, лекин унинг оригинал фикрлаш конструкцияси кўпинча танқидга учраган. хх асрнинг 20-70 йилларида француз адабиётининг таниқли ёзувчиси бўлган андре мальро (1901-1976 й) жуда кўп роман ва эсселар ёзган. иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин романчиликни ташлаб, санъат асарларини шарҳлаш билан шуғулланади. мальро санъатнинг дабдабали концепциясини тақдирга чақириқ деб таклиф этади ва унинг фикрича цивилизация ўзини фақат санъатда адабийлаштиради. мальронинг 40-70 йиллардаги ижодида санъат ҳақидаги капитал асарлари ва эсселари асосий ўрин эгаллайди. улар “санъат психологияси” – “ҳаёлдаги музей” (1947), “бадиий ижод” (1948), “абсолют баҳоси - қиймати” (1950), “ҳаёлдаги жаҳон ҳайкалининг музейи” – “ҳайкалтарошлик” (1952), “барельефлардан муқаддас ғорларгача” (1954), “христиан дунёси” (1954), “худолар метаморфози” …
2
у репродукцияда нодир, ноёб нарсаларга янги ҳаёт бағишланади. бадиий репродукциялар тарқалиш туфайли мальро фикрича, ҳозирги томошабин дунё саъатининг барча меросини “ҳаёлдаги музей”га бирлаштириш имкониятига эга бўлади. виртуал музей. виртуал музей (музей web - саҳифаси) – музей материалларини намойиш этиш учун мослаштирилган веб-саҳифа туридир. ҳавола қилинган материаллар турли соҳалардан: санъат буюмлари ва тарихий артефактлардан тортиб то виртуал коллекциялар ва қадимий ёдгорликларга қадар бўлиши мумкин. виртуал музейлар экспонатларни сақлаш, уларнинг хавфсизлиги ва омма учун ҳаммабоплиги масалаларини ҳал қилиш учун интернет технологиялардан фойдаланишнинг муваффақиятли мисолларидан биридир. дастлабки музей web - саҳифалари интернетда 1991 йилда пайдо бўла бошлади. виртуал музейлар фаолият юритаётган музейларнинг вебсаҳифалари бўлсада, кейинчалик шахсий музей-веб саҳифалари ҳам пайдо бўла бошлади. илк ўзини виртуал музей деб эълон қилган шахсий музей web-саҳифаси 1994 йилда пайдо бўлди. ҳар қандай суратлар тўплами ҳам музей web-саҳифаси бўла олмайди. виртуал музейнинг рақамли коллекцияси икки хил хусусиятга: виртуал тур ва экспонатларни кенгайтирилган тарзда излаш имкониятига эга бўлиши лозим. …
3
атрофдаги воқелик ноёблигининг барча бўёқлари ва тусларини сақлаган ҳолда етказиб, кутилгандан ҳам юқори натижаларга эришмоқда. шунинг учун, виртуал музейларга ташриф буюриш масаласи юзасидан қарор чиқарар экансиз, таассуротларингиз ҳақиқий музейлардаги ташрифингиз каби ажойиб бўлишига амин бўлишингиз мумкин. бунда сиз виртуал 3d турини амалга ошириш ва заллар бўйлаб ўзингиз учун қулай бўлган тартибда ҳаракатланиш, залларнинг сферик панорамаларини диққат билан кўриш, экспонатларга яқинлашиш ва сичқонча тугмасини оддийгина босиб ўзингизни қизиқтирувчи маълумотларни олиш имкониятини қўлга киритасиз. виртуал уй-музейларига ташриф буюриб бевосита уйдан чиқмасдан виртуал сайр қилиш, санъат муҳитига шўнғиш, ўтган асрларнинг донгдор кишилари қандай яшаганликларини кўриш қизиқарли фактлардан биридир. виртуал музейнинг ҳақиқий музейдан ажратиб турувчи асосий белгиси – унинг жисмонан (аниқроғи – ташкилий жиҳатдан) йўқлигидадир, шундай бўлсада у юқорида кўрсатилган таърифга мослиги туфайли музей ҳисобланади. бу музей интернет тармоғида жойлашса ҳам, ҳақиқий экспонатларга асосланган бўлиб, ўз тузилишига эга. бунда ҳар бир виртуал музейнинг ташкилотчиси ўзи учун қулай ва кўргазмали, деб ҳисоблайдиган тузилма ва ташкил …
4
қдори эса янги ғоялар, қизиқарли лойиҳаларгагина боғлиқ бўлиб, мазкур музей мавзуси билангина чеклангандир. ҳақиқий музей экспонатлари вақт ўтиб яроқсиз ҳолатга келади, виртуал музейда эса коллекцияларни сақлаб қолиш муаммоси умуман кўрилмайди. шундай қилиб, виртуал музей – тармоқда яратилган, ҳақиқатда аналоги бўлмаган, ҳақиқий ҳаётда жисмонан ёки ғоявий ифодаланган ҳақиқий материаллар орқали тақдим этиладиган ҳар қандай мавзуни ҳавола қилувчи ноёб саҳифадир. ҳақиқий музей учун интернет ўз фаолиятини реклама қилиш майдонларидан бири бўлиб ҳисобланади. виртуал музей учун эса интернет бундай музейнинг мавжуд бўлишининг ўзи тармоқ заҳираларига, электрон конференцияларга, ҳамкорлик лойиҳаларига имкон қадар максимал даражада киришишга асосланади, чунки уларсиз бу музей ҳақида ҳеч ким хабар топмайди. виртуал музей аниқ бир бинога боғлиқ эмаслиги сабабли, у учун интернет – мавжудлик ва фаолият кўрсатиш муҳитидир. виртуал музей саҳифасида асосий эътибор ахборот долзарб бўлишига ва материалларнинг ноёблигига қаратилади. ниҳоят, виртуал музей саҳифасида ҳақиқий музей саҳифасига қараганда ахборотлар тез-тез янгиланиб турилади, негаки виртуал музей ўзининг доимий виртуал ташрифчилари доирасини …
5
н муҳим жиҳатдир. агар бир-икки ой давомида битта ҳам янги кўргазма очилмаган бўлмаса, бу саҳифага ташрифларни вақтинча камайтиради. агарда виртуал музейда мунтазам равишда янгиликлар, келгусидаги кўргазмалар тўғрисида эълонлар пайдо бўлса, форумларда қизиқарли муаммолар музокара қилинса, саҳифага ташрифлар кун сайин кўпайиб бораверади. эркинлик – бу дегани виртуал музей ҳақиқий музейдек хонага, унга маблағ билан таъминланишга, ходимлар ва назорот қилувчиларга муҳтож эмасдир. унда ноёб ғоя ва уни гапдагина эмас, балки виртуал бўлсада лекин амалда рўёбга чиқариш истаги кифоя қилади. ягона шарт – интернетга уланиш имконияти билан компьютерга ҳамда ўз ғоясини виртуал кўринишда техник амалга ошира олиш кўникмасига эга бўлиш зарур. тармоқдаги тенглик – барча виртуал музейлар муайян даражада тенг бўлишидан иборат. амалий ҳаётдагидек, бу ерда «фарқланиш», яъни саҳифа мавзусининг оригиналлиги ва ҳаётийлиги, бошқа сўз билан айтганда унга сарф этилган ҳаражатларнинг миқдори ва сони эмас, балки янгиланиб туриши муҳимдир. асосийси, қизиқарли, янги маълумотлар олиш ва яхши суҳбатдошлар орасида бўлишдир. биродарлик – тармоқ заҳираларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"музейларнинг янги турлари ва ихтисосликлари" haqida

1669667471.docx музейларнинг янги турлари ва ихтисосликлари музей олами ҳар доим янги тўпламлар, экспонатлар, шунингдек, концепция ва назариялар билан бойитиб борилади. музей ғоялари ҳам музей ходимлари, файласуфлар, санъатшунослар, тарихчилар, адабиётчилар ва дизайнерлар томонидан яратилади. амалий музейшунослик учун белги бўлиб қолган назариялардан бири одамга тааллуқлидир, чунки у бутун умр ижодий ишда бўлади, лекин унинг оригинал фикрлаш конструкцияси кўпинча танқидга учраган. хх асрнинг 20-70 йилларида француз адабиётининг таниқли ёзувчиси бўлган андре мальро (1901-1976 й) жуда кўп роман ва эсселар ёзган. иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин романчиликни ташлаб, санъат асарларини шарҳлаш билан шуғулланади. мальро санъатнинг дабдабали концепциясини тақдирга чақириқ деб таклиф этади ва ...

DOCX format, 29,8 KB. "музейларнинг янги турлари ва ихтисосликлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.