музейларнинг оммавий – ахборот воситалари билан ишлаш принциплари

DOCX 29.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669667461.docx музейларнинг оммавий – ахборот воситалари билан ишлаш принциплари оммавий ахборот воситалари оммавий коммуникацияда музейнинг шериклари ҳисобланади. аммо оавларнинг бирор турига устунлик бериш мумкин бўлган аудиториянинг бир қисмини йўқотишни англатади: ахборот “триумвирати”нинг ҳар бири (матбуот, радио, телевидение) ахборотни аудиторияга етказиш характери ва усулларида қатор ўзига хосликларга эгадир. шу сабали реклама компаниясини режалаштира туриб, бу ўзига хосликларни инобатга олиш керак: масалан, ўқувчиларнинг матбуотга мурожаат қилишида юз бераётган ҳодисаларга йўналиш олиш биринчи ўринда туради; кейин эса қандайдир маиший-фойдали ахборотга эга бўлиш, бўш вақтини фойдали ўтказиш истаги пайдо бўлади. радио энг аввало тезкор ахборотни олишга бўлган интилишни қондиради, унга бўш вақтни қизиқарли ўтказиш, ҳаётдан орқада қолмаслик, амалий маслаҳатлар олиш истаги ҳамроҳлик қилади. экран олдида бўш вақтни ўтказиш истаги телевидениега мурожаат қилишнинг асосий сабабидир, тезкор ахборот олиш эса кейинги ўринда туради. музейлар нафақат ўз кўргазмаларини, экспозицияларини, балки ғояларини, дастурларини тарғиб қилиши; жамоатчиликни нафақат жиддий ва аммо фойдали ахборот билан таништириши, балки ўз хизматларини реклама …
2
аксарияти ташрифчилар билан ҳамжиҳатликнинг одатдаги иш шакллари ва усулларини ягона тўғри ва мақбул восита деб ҳисоблашади. қолаверса, социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, музей ходимлари ташрифчиларга бир нарсани кўрсатишга ҳаракат қилсалар, томошабинлар эса музейда бутунлай бошқа нарсани кўришни ҳоҳлайди. манфаатлар ва қадриятларнинг профессионал шкаласи ҳамиша ҳам аудиториянинг аниқ йўналишларига ва қизиқишларига мос келавермайди. ташриф буюрувчилар билан турли хил мулоқотлар орқали музей ходимлари уларнинг музей фалсафасига, музейдаги коллекциялар ва каталогларнинг тақдим этилишига, музейнинг илмий ва маърифий ишларига оид фикрларини аниқлаштиришлари мумкин. ташриф буюрувчиларнинг истакларини тезкорлик билан инобатга олиш музей ишини янгилашга имкон беради. бинобарин, бундан ҳар икки томон ҳам ютади –гўёки бутунлай янги ва кутилмаган нарса тақдим этилади. оммавий ахборот воситалари учун тайёрланган хабар қисқа-лўнда ёки кенг тафсилотли бўлиши мумкин (нима тайёрланишига – интервью, ахборот, шунингдек, ким учун тайёрланишига – матбуот, радио, телевидение; ана шунга боғлиқ), у қизиқарли, ҳатто бир мунча “мунозарали” бўлиши мумкин, аммо асосийси аудиторияни ўзига жалб қилиши ва музейга ташриф буюриш …
3
оситаларидан кенг фойдаланган ҳолда кенг омма учун шакллантириладиган машҳурликдир. имиж кичик аудиторияга маълум бўлиши ва оавларга кам даражада таяниши мумкин. пр воситалари билан паблиситини шакллантириш ёки имижни қўллабқувватлаш рекламадан бир мунча фарқ қилади. реклама қуйидаги хусусиятларга эга бўлади: ҳақ тўланиш, нима, қаерда, қандай қилиб, кимга ва қанча тез-тез хабар қилинишининг назорат остида бўлиши. пр воситалари – пресс-релизлар, мақолалар, репортажлар, ташкилотнинг назорати остида камроқ бўлган матбуот конференциялари. пр воситлари рекламага қараганда устунликка эга бўлади: уни тайёрлаш ва жойлаштириш учун анча кам харажат кетади, шунингдек, у кўпроқ ишончга сазовор бўлади, чунки улар холисона янгиликлар сифатида қабул қилинади. пр муассасанинг янада муваффақиятли фаолият кўрсатишини таъминлаш ва унинг нуфузини ошириш мақсадида жамоатчилик фикрини ташкил этишдир. у турли йўллар билан, биринчи навбатда эса оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади. у давлат (бошқарув), жамоат тузилмалари (паблисити, мерчандайзинг, маркетинг) ва фуқаролар ўртасида бутун жамият манфаатлари йўлидаги ўзаро муносабатлар санъатидир. пр фаолиятини олиб боришнинг асосий мақсади – ташкилотнинг …
4
а бажариш пр-компаниясининг ижобий якунини таъминлайди. ҳозирги прнинг кўп қисмлари инсоният тамаддунининг илдизларига бориб тақалади. жамоатчилик билан муносабатлар жамият пайдо бўлгандан бери жамиятни бошқариш тизимининг қисми ҳисобланади. мантиқ, нотиқлик, саҳна маҳорати воситалари орқали аудиторияни бошқариш ва жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатиш кўникмаси антик даврлардан бери жамиятга маълум эди. хх асрда кенг миқёсда ахборот тарқатишнинг техник воситалари равнақ топиши билан пр янада замонавий ва мустақил қиёфа касб эта бошлади. 1900 йилдаёқ ақшдаги гарвард университети паблисити бюросидан фойдаланган эди. 1918 йилда пр курси иллинойс штатидаги университет ўқув дастурига киритилди. даставвал, пр асосан журналистика факультетларида ўрганилган. пр бўйича шундай курсларнинг энг биринчиси 1922 йилда нью-йорк университетида эдвард бернауз томонидан ўқилган эди. 1923 йилда у томонидан пр бўйича “сrystallizing public opinion” номли илк китоб ёзилди. 1930 йиллар бошларида ақшда пр менежментнинг мустақил функцияси сифатида шаклланди; at&t, general motors каби йирик компанияларда коммуникациялар ёки пр бўйича вице-президент лавозимлари пайдо бўлди. газета-журналлар, радио, кино ва кейинроқ телевидениенинг …
5
икация объектига айланди. бу эндиликда нафақат истеъмолчилар, балки давлат ташкилотлари, маҳаллий аҳоли, профессионал уюшмалар, шериклар, молиявий тузилмалар, шунингдек, мамлакат жамоатчилиги ва халқаро жамоатчиликдан иборат эди. ривожланган мамлакатларда пр билимлар ва амалий фаолиятнинг мустақил соҳаси мақомига эга бўлди. бошқа мамлакатларда ҳам тижорат ва давлат тузилмалари ўз ишбилармонлик фаоллигининг муҳим йўналишларидан бири сифатида прни астойдил ўзлаштиришга киришди. пр фақат бизнесга тегишли бўлмай қолди, бошқа ташкилотлар ва муассасалар учун коммуникацион алоқаларнинг аҳамиятини баҳолаш қийин, бу маданият соҳасига ҳам тегишлидир. прнинг институционал фаолияти аллақачон ақш ва европа чегараларидан ошиб кетди. пр халқаро уюшмаси бугунги кунда 65 мамлакатнинг 800 дан ортиқ мутахассисини ўз атрофида бирлаштиради. бизнес, бошқарув, тижорат – бу тушунчалар музей тушунчаси билан қанчалик мос келади? музей нотижорат ташкилоти бўлиб, у ўз фаолиятида қуйидаги уч асосга таянади: ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш; илмий тадқиқот (ҳам назарий, ҳам амалий) ашёларни сақлаш ва тизимга солиш. қачонлардир музей оддий ва аниқ тузилма ҳисобланган. унинг штат жадвали директор, муҳофизлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "музейларнинг оммавий – ахборот воситалари билан ишлаш принциплари"

1669667461.docx музейларнинг оммавий – ахборот воситалари билан ишлаш принциплари оммавий ахборот воситалари оммавий коммуникацияда музейнинг шериклари ҳисобланади. аммо оавларнинг бирор турига устунлик бериш мумкин бўлган аудиториянинг бир қисмини йўқотишни англатади: ахборот “триумвирати”нинг ҳар бири (матбуот, радио, телевидение) ахборотни аудиторияга етказиш характери ва усулларида қатор ўзига хосликларга эгадир. шу сабали реклама компаниясини режалаштира туриб, бу ўзига хосликларни инобатга олиш керак: масалан, ўқувчиларнинг матбуотга мурожаат қилишида юз бераётган ҳодисаларга йўналиш олиш биринчи ўринда туради; кейин эса қандайдир маиший-фойдали ахборотга эга бўлиш, бўш вақтини фойдали ўтказиш истаги пайдо бўлади. радио энг аввало тезкор ахборотни олишга бўлган интилишни қондиради, у...

DOCX format, 29.6 KB. To download "музейларнинг оммавий – ахборот воситалари билан ишлаш принциплари", click the Telegram button on the left.