музей ва кўргазма бинолари

DOC 404,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1683284091.doc музей ва кўргазма бинолари режа: 1. умумий ҳолатлар 2. шаҳарсозлик ечими 3. музейлар фаолиятининг асосий турлари 4. ҳажмий-режали ечим 5. бинонинг функционал блоклари ва уларни лойиҳалашга қўйилган талаблар 6. конструктив ечим 7. кўргазмалар умумий ҳолатлар экспонатларни сақлаш ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш музейлар фаолиятининг асосини ташкил қилиб, хоналар тузилмаси, таркиби ва майдонини белгилаб беради. музейларни лойиҳалашда иккита асосий технологик оқим – ташриф буюрувчилар маршрути ва экспонатлар ҳамда ходимлар ҳаракатланиши йўлларини – масимал ажратиш принципи амалга оширилиши лозим. музей фаолияти йўналишини бинонинг мураккаб ҳажмий-режали тузилмаси белгилаб берди. хоналарнинг ўзаро боғлиқлиги ташриф буюрувчилар ва музей ходимлари оқимларининг интенсивлиги ва мунтазамлиги билан тавсифланади ва қуйидаги асосий вариантларда берилиши мумкин: хоналар ва интенсив оқимлар ўртасидаги доимий боғлиқлик улар ўзаро яқин ва қулай, йўлларнинг бошқа оқимлар билан кесишишини истисно қилган ҳолда жойлашишини талаб қилади: бу, биринчи навбатда, вестибюльэкспозиция заллари гуруҳи ва экспозиция заллари гуруҳи ичидаги боғланишларга тааллуқлидир; · хоналарнинг интенсив оқимлар билан кам сонли …
2
чун жойлашувнинг шаҳарсозлик вазиятига боғлиқ равишда учта асосий турини ажратиш мумкин: · парк зонасида – орол кўринишидаги эркин жойлашув; · қурилган бинолар реконструкция қилинаётган зонадаги жойлашув; - шаҳарнинг маданий маркази таркибидаги жойлашув. музей шаҳар ташқи муҳитидан максимал тарзда ажратилган бўлиб, яшил ўсимликлар билан ҳимояланган, ҳавони фильтрлаш ва тозалаш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. музей шаҳардаги иморатлар ўртасида жойлаштирилса, у ҳолда унинг участкаси аниқ ажратилиши зарур. музей биноси орол кўринишида жойлаштирилганида, унинг чегараларини шартли равишда кўрсатишга йўл қўйилади. музей участкасига ёндош шаҳар ёки парк ҳудуди ҳам, гарчи, расман музейга тегишли бўлмасада, агар музейнинг ташқи қиёфасига мос тушса ва узвийяхлитликни ташкил этадиган бўлса, музейга тааллуқли бўлиши мумкин. музей участкаси келгусида музей кенгайтирилиши учун имконият бериши лозим. музей участкасининг майдони коллекциялар ўлчами ва турига боғлиқ тарзда белгиланади. музей участкаси қуйидаги функционал зоналарга бўлинади: кириш, экспозиция, рекреация, хўжалик. барча зоналар, айниқса, биринчи учта зона аниқ бўлинишга эга бўлмасликлари мумкин. кириш зонаси. музейга кириш зонаси …
3
зонаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. автомобиль тураргоҳлари 100 та ташриф буюрувчи учун 10-15 ўрин ҳисобидан ташкил қилинади. экспозиция зонаси функционал ва композицион нуқтаи назардан энг муҳим аҳамиятга эга. экспозиция музей участкасида бино яқинида жойлашиши ёки томошабинларни жалб қилиш мақсадида кўча билан боғланган бўлишиҳам мумкин. бу зона рельефнинг табиий имкониятларива ободонлаштириш элементларидан фойдаланиб ташкил этилган хушманзарали режавий тузилмаси билан ажралиб туради. экспозиция, аксарият ҳолларда, бино яқинида, ички ҳовлилар ва биринчи қаватнинг қурилмалари бўлмаган қисми – галерея, ўтиш йўллари ва шу кабиларда жойлаштирилади. экспозиция, музейнинг таъсир зонасига ён-атрофдаги майдонларни киритиш мақсадида, музей ёнига, томошабинлар йиғиладиган жойларга олиб чиқилган ҳолда, кўча ёки майдон билан боғланиши мумкин. очиқ экспозиция учун ривожланган цоколли қаватлар қопламалари, махсус подиумлар ва майдончалар ажратилади. баъзида, экспонатларни турли ракурслардан кўриш учун, экспозиция рельеф бўйича турли, жумладан чуқурлаштирилган сатҳларда ҳам жойлаштирилади. экспонатлари чимли очиқ майдончаларда, дарахтлар гуруҳи ичида жойлаштирилган хушманзарали режавий тузилмалар кенг тарқалган. бундай жойлаштиришда томошабинлар муайян манзарага эга йўналиш …
4
наси экспозицияларни кўргандан кейин дам олиш учун мўлжалланган бўлиб, кириш зонаси (агар у шаҳарда етарлича ажратилган бўлса) билан бирлаштирилиши, шунингдек очиқ экспозиция билан қўшилиб кетиши мумкин. хўжалик зонаси музей учун зарур бўлган иссиқлик пункти, трансформатор подстанциясикаби муҳандислик хизматларини, шунингдек омборлар ва гаражларни жойлаштириш учун мўлжалланган. таъкидлаш лозимки, замонавий тенденцияларга кўра, ривожланган хўжалик зонасини рад этиш кузатилмоқда: техник хоналар имкон қадар бинонинг ертўла ва цоколли қаватларига жойлаштирилаётганини кўриш мумкин. хўжалик зонасини музей ва кўргазма экспонатларини қабул қилиш ва жўнатиш учун мўлжаллангантомондан жойлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. музейлар фаолиятининг асосий турлари музейлар фаолиятининг асосий турлари қуйидагилардан иборат: коллекцияларни жамлаш, шакллантириш ва сақлаш, илмий тадқиқот ишлари, маданий-маърифий фаолият. коллекцияларни жамлаш, шакллантириш ва сақлаш. музей функционал дастурни ўзига хос воситалар ёрдамида бажаради. ашёвий ёдгорлик – йўналишлари бўйича турли бўлган музейлар фаолиятининг асоси ҳисобланади. фондларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва жамлаш музейнинг ихтисослашувига асосланган ҳолдабажарилади. экспонатлар аҳамиятига қараб музей фондлари асосий ва илмий-ёрдамчи фондларга бўлинади. илмий-тадқиқот фаолияти …
5
риаллардан фойдаланиш имконияти таъминланиши зарур. музей фаолияти асосини доимий экспозиция ташкил этади. экспозиция, асосан, дастлабки илмий ишловдан ўтган асл экспонатлардан шаклланади. экспозицияга бўлган асосий талаблар: · меъморий режали тузилиши ва илмий концепциянинг ягоналигини таъминлаш; · ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар: ҳаракатланишнинг пухта ўйланган жадвали, экспонатларни якка тартибда ва экскурсион гуруҳлар таркибида томоша қилиш имкониятлари, томошабинларларнинг турли тоифалари манфаатларини ҳисобга олиш; · намойиш этиладиган материални музейнинг тузилмаси ва тематикэкспозицион режасига мувофиқ ифодали тақдим этиш шакли; · экспонатлар сақланишини таъминлаш: ёритилишнинг, ҳарорат ва намликнинг зарур даражасига, коллекцияни қўриқлаш чораларига қатъий риоя қилиш. музейнинг меъморий ҳажми экспозиция заллари ва очиқ экспозициядан ташкил топади. хоналар таркибида ташриф буюрувчиларга музей коллекциялари ва бино ҳақида ахборот-маълумотлар тақдим этиладиган кириш залини лойиҳалаштириш мақсадга мувофиқ. кўргазмаларни ўтказиш билан боғлиқ фаолият музейнинг замонавий ҳаётда иштирок этишининг шаклларидан бири ҳисобланиб, кўргазмалар музейнинг ўз фонди ҳамда бошқа музейларнинг фонди ёрдамида ташкил қилинади. бундай тадбирлар музейнинг экспозиция имкониятларини ошириб, ташриф буюрувчиларнинг янги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "музей ва кўргазма бинолари"

1683284091.doc музей ва кўргазма бинолари режа: 1. умумий ҳолатлар 2. шаҳарсозлик ечими 3. музейлар фаолиятининг асосий турлари 4. ҳажмий-режали ечим 5. бинонинг функционал блоклари ва уларни лойиҳалашга қўйилган талаблар 6. конструктив ечим 7. кўргазмалар умумий ҳолатлар экспонатларни сақлаш ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш музейлар фаолиятининг асосини ташкил қилиб, хоналар тузилмаси, таркиби ва майдонини белгилаб беради. музейларни лойиҳалашда иккита асосий технологик оқим – ташриф буюрувчилар маршрути ва экспонатлар ҳамда ходимлар ҳаракатланиши йўлларини – масимал ажратиш принципи амалга оширилиши лозим. музей фаолияти йўналишини бинонинг мураккаб ҳажмий-режали тузилмаси белгилаб берди. хоналарнинг ўзаро боғлиқлиги ташриф буюрувчилар ва музей ходимлари оқимларининг интенсивлиги ...

Формат DOC, 404,0 КБ. Чтобы скачать "музей ва кўргазма бинолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: музей ва кўргазма бинолари DOC Бесплатная загрузка Telegram