замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар

DOCX 24,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669667391.docx замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар arxiv.uz замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар музеография илк бор xviii асрда “музеология” сўзидан олдин пайдо бўлган бўлиб, бугунги кунда “музеография” музей амалиёти ёки музеологиянинг амалий аспекти маъносини англатади ҳамда у музей фаолияти шу жумладан консервация, таъмирлаш, хавфсизлик, музей биносини ва экспозицияни лойиҳалаштириш, жиҳозлаш каби методларнинг мажмуидир. музеология – этимологик нуқтаи назардан музейни ўрганиш яъни музей назарияси демакдир. бернар делош музеология тушунчасига фалсафий ёндошиб қуйидагича таърифлаган: “музей фаолияти доирасида музеография фалсафадир ва у икки вазифани бажаради. 1. у метоназария сифатида интуитив узлуксиз ҳужжатлаштириш орқали фанга хизмат қилади. 2. у интуитив узлуксиз ҳужжатлаштириш функцияли бошқарув учун маъсул бўлган барча институтларга регламент этикасини намойиш этади. “музейшунослик” деб аталадиган “музеология” атамаси xix асрнинг охирги ўн йиллигида илмий муомалага киритилган. 1877 йилдан дрезден шаҳрида “музеология ва ноёб нарсалар” журнали (“zeitschrift fiir muslologie und antiquitatenkunde”) нашр этила бошлади. 1883 йилда эса доктор й.г. грассе унда “музеология фан сифатида” (музеология как …
2
иком деб аталган. унинг вазифаси бутун дунёдаги музейлар ва уларнинг мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам бериш, музей ишини ривожлантириш соҳасида дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни техник жиҳозлашдан иборат эди. 1948 йилдан бошлаб museum журнали нашр этилиб, унда барча турдаги ва йўналишдаги музейлар фаолияти, музей соҳасининг долзарб масалалари ёритиб берилар эди. музей ишига ихтисослаштирилган махсус марказлар музейшуносликка оид билимларнинг ривожланишига кўп жиҳатдан ёрдам берган. улар биринчи бўлиб, хх асрнинг 20-йилларида ташкил этилган. иккинчи жаҳон урушидан кейин эса шарқий европанинг бошқа давлатларида ҳам ташкил этила бошлади. москва тарих – бадиий изланиш ва музейшунослик институти (1919 йил) олий экскурсия институти (петроград, 1921-1924 йиллар), моддий маданият тарихи академияси қарамоғидаги музейшунослик комиссияси (1920 йил) ва бошқа марказлар музейлар алоҳида ихтисослашган гуруҳларининг иш методикасини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. тарих музейида ташкил этилган назарий музейшунослик бўлими (1918-1933), юқоридагилардан фарқ қилиб, музей иши тарихи ва назариясининг умумий масалаларини ҳал этишга йўналтирилган. 1903 йиллар бошида унинг ишини …
3
зей иши назарияси ва методикаси, яъни амалий қўшимча илмий фан; в) музейшунослик – музей фаолиятининг методик ва техник усуллари йиғиндиси; г) музейшуносликнинг фан сифатида мавжуд бўлиш имкониятининг бутунлай йўқлиги. чех олими и.неуступный музейшуносликнинг оригинал талқинини таклиф этган. музейшуносликка музей ишининг назарияси ва методологияси сифатида ёндошиб, уни махсус ва умумий музейшуносликка ажратган. махсус музейшунослик музей профилидаги илмий фанлардан фойдаланишга асосланади. масалан, тарих музейшунослиги ёки санъатшунослик музейшунослигини фарқ қилиш мумкин. улар орасидаги фарқ тарих ёки санъатшуносликнинг спецификасига боғлиқ. музейшунослик – музеологиянинг идентификациясида 1977 йилда москва ва санкт-петербургда ўтказилган икомнинг xi бош конференцияси катта роль ўйнаган. унинг фаолияти давомида музеология бўйича ҳалқаро қўмита (икофом) ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси музеология соҳасидаги назарий тадқиқотларни мувофиқлаштиришдан иборат эди. 1980 йилда қўмита томонидан чоп этилган “museological working papers” журналининг биринчи сони “музейшунослик – фанми ёки фақат амалий музей ишими?” деган мавзуга бағишланган эди. ҳозир кўпчилик мутахассислар бу саволга, музейшунослик илмий фан, лекин у ҳали фақат …
4
қиқотчиси и.бенеш нуқтаи назарига кўра, музейшунослик предмети ихтисослаштирилган фаолият йиғиндиси бўлиб, унинг ёрдамида музей иши ўз ижтимоий функцияларини амалга оширади. француз музейшуноси ж.а.ривьер фикрига кўра, музейлар тарихини ва уларнинг жамиятдаги ролини ўрганиш музеологиянинг предмети ҳисобланади. музейшуносликнинг иком томонидан “музеология – бу музейлар тўғрисидаги фандир” деб таърифланиши институционал ёндашувнинг кенг тарқалишига кўп жиҳатдан ёрдам берди. институционал ёндашув аппонентлари, музей музейшуносликнинг предмети бўла олмайди, чунки у муайян ишни бажаришга мўлжалланган ташкилий марказ, муассаса холос, деб ҳисоблайдилар. улар музейшунослик предметига музей предмети феномени сифатида қарайдилар. шунга кўра, бундай қараш предметли ёндашув деб аталган. немис тадқиқотчиси к.шрайнер ифодалашига кўра, “музейшунослик – бу музей объектларини тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги фандир”. музейшунослик предметини тушунишга комплекс ёндашув ҳам мавжуд. з.странский ўз ишида буни асослаб берган. у инсоннинг воқеъликка специфик муносабатда бўлиш назариясини ифодалайди. музейшуносликни тадқиқ қилиш предметига ёндашувнинг кенглиги бошқа кўпгина олимлар концепцияси учун ҳам характерлидир. россия фанлари оламида а.м.фазгон комплекс ёндашув тарафдори эди. …
5
тика, адабиётшунослик ва санъатшунослик методлари кенг қўлланади. музей предметларини қайта тиклаш ва сақлаш давомида табиий фанлар методларидан, масалан, рентгенография, спектрографиядан фойдаланилади. эспозиция ва кўргазмалар ташкил этишда, турли хил маданий-маърифий фаолиятда, музей аудиториясини ўрганишда педагогика ва психология методлари қўлланади. ҳар бир илмий фан билимлар тизимидан иборат бўлиб, муайян структурага эга. фан структураси унинг предмети билан органик боғланганлиги сабабли бу масалага оид тортишувлар унинг структураси ҳақида ҳар хил тасаввурлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. одатда, музейшуносликда қуйидаги тарихий, назарий ва амалий элементлар фарқ қилинади. назария тўртта таркибий элементдан ташкил топган. 1. музейшуносликнинг умумий назарияси – музейшунослик объекти, предмети, методлари ва структура элементларини, унинг илмий фанлар системасидаги ўрнини билдиради; тушунарли илмий аппаратни ишлаб чиқади; музей предмети ва музейнинг феноменини ўрганади; музейларнинг ижтимоий функциясига, музей тармоқларининг шаклланишига, музейлар классификацияси ва типологиясига боғлиқ бўлган масалаларни тадқиқ қилади; специфик музейлар фаолиятининг илмий асосларини ишлаб чиқади. 2. ҳужжатлаштириш назарияси – музей фондларини тўлдиришга, яъни музейлар тўпламига воқеълик объектларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар"

1669667391.docx замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар arxiv.uz замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар музеография илк бор xviii асрда “музеология” сўзидан олдин пайдо бўлган бўлиб, бугунги кунда “музеография” музей амалиёти ёки музеологиянинг амалий аспекти маъносини англатади ҳамда у музей фаолияти шу жумладан консервация, таъмирлаш, хавфсизлик, музей биносини ва экспозицияни лойиҳалаштириш, жиҳозлаш каби методларнинг мажмуидир. музеология – этимологик нуқтаи назардан музейни ўрганиш яъни музей назарияси демакдир. бернар делош музеология тушунчасига фалсафий ёндошиб қуйидагича таърифлаган: “музей фаолияти доирасида музеография фалсафадир ва у икки вазифани бажаради. 1. у метоназария сифатида интуитив узлуксиз ҳужжатлаштириш орқали фанга хизмат қилади. ...

Формат DOCX, 24,1 КБ. Чтобы скачать "замонавий музейшунослик тараққиётидаги янги тенденциялар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: замонавий музейшунослик тараққи… DOCX Бесплатная загрузка Telegram