музейшунослик фaнининг предмети, мақсади ва вазифалари

DOC 47.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664042179.doc музейшунослик фaннинг предмети, мақсади ва вазифалари режа: 1. фаннинг предмети. 2. асосий тушунчалар. 3. музейшунослик услублари. музейшунослик-музейларнинг тарихи ва ижтимоий вазифалари, музей ишининг назарияси ва методикаси масалаларини ўрганувчи фан ҳисобланади. музейшунослик музей иши назарияси, музей иши тарихи, музей манбашунослиги, музейшуносликнинг илмий методикаси каби тармоқларга бўлинади. музейшуносликда музейларнинг табиат ва жамиятни ўрганиш билан узвий боғлиқ бўлган манбаларни тўлдириш, музей буюмларини илмий ҳужжатлаштириш, ўрганиш ва сақлаш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий-маърифатпарварлик фаолияти ва бошқаларда намоён бўладиган социал функциялари устида тадқиқотлар олиб борилади. шунингдек музейларни тўлдириш, ёдгорликларни ҳисобга олиш, сақлаш ва реставрация қилишнинг илмий принципларини ўрганади. музейшунослик деганда одатда «музей иши ҳақидаги фан», «музейлар ҳақидаги фан» ёки қисқа қилиб айтганда «музей назарияси» тушунилади. лекин бу юзаки тасаввур бўлиб, ҳозирги кунда шу билан кифояланиб бўлмайди. шундай экан музейшунослик тушунчасининг ҳал қилувчи аниқловчи белгиси ва формулирокасини аниқлаш вазифаси пайдо бўлади. ягона ва ҳамма тан оладиган илмий таъриф ҳозирча мавжуд эмас. бундай мураккаблик фақат …
2
рдаги олимлар музейшуносликнинг махсус фан сифатида шаклланиши мумкинлигини бутунлай рад қилишади. шуларга қарамасдан ҳозирги кунда музейшунослик музейларнинг халқаро кенгаши (иком) томонидан тўла тан олинди. шундай қилиб, музейшуносликка таъриф берадиган бўлсак, музейшунослик-бу ижтимоий фан бўлиб, социал информацияларни тўплаш, сақлаш жараёнларини, билимларни ва ҳиссиётни билиш ва музей предметлари орқали етказиб беришни, музей ишини, ижтимоий институт сифатида музейни, унинг социал функцияларини ва турли ижтимоий иқтисодий шароитларда уларнинг амалга ошириш формаларини ўрганади. лекин ўрганишнинг предмети, ўрганишнинг объектидан фарқ қилиб, доимо ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши керак ва ана шу ўзига хослик мустақил илмий фаннинг муҳим белгиси ҳисобланади. уни топиш ва лойиҳалаш керак бўлади. ҳозиргача олиб борилган илмий изланишларга таяниб, музейшуносликнинг предметини қуйидагича белгилаш мумкин: музейшуносликнинг предмети-социал ахборотларни тўплаш ва сақлаш жараёнларининг, билимларни, анъаналарни, тасаввурларни ва ҳиссиётини англаш ва музей предметлари орқали етказиб беришнинг, музейнинг, музей ишининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ижтимоий доирасини ўрганишдан иборатдир. энди музей предмети тушунчасига аниқлик киритиш керак. бу масалага олимлар …
3
редмети-бу реал воқеликдан ажратиб олинган, музей аҳамиятига эга бўлган, музей тўпламига киритилган ва узоқ вақт сақланиши мумкин бўлган предметдир. у ижтимоий ёки табиий-илмий ахборотларни ташувчи-билимлар ва руҳий кечинмаларнинг асл манбаи, маданий-тарихий бойлик-миллий мулкнинг бир бўлаги ҳисобланади. айтилганлардан хулоса қилиб музейга қуйидагича таъриф бериш мумкин. музей-бу социал ахборотларнинг тарихан ўзаро боғловчи кўп функцияли институт бўлиб, маданий-тарихий ва табиий-илмий бойликларни сақлашга, ахборотларни тўплашга ва музей предметлари орқали тарқатишга мўлжаллангандир. музей турли жараёнларни, табиат ва жамият ҳодисаларини ҳужжатлаштиради, музей предметларининг коллекциясини тўлдиради, сақлайди, ўрганади, шунингдек улардан илмий, маърифий-тарбиявий ва ташвиқотчилик мақсадларида фойдаланилади. музейшуносликда қўлланиладиган услублар: 1. музей предметларини тадқиқ қилишда, музей коммуникациясини амалга оширишда ижтимоий ва табиий фанларнинг ҳар хил услублари қўлланилади. жумладан, махсус ва ёрдамчи тарих фанларининг, санъатшунослик ва адабиётшуносликнинг услублари кенг қўлланилади. музей экспозициясини ва кўргазмасини тайёрлашда, музейга келувчиларни ўрганишда ва турли формадаги таълим-тарбиявий фаолиятини амалга оширишда педагогика ва психологиянинг услубларидан ҳам фойдаланилади. музей предметларини реставрация ва консервация қилишда табиий фанларнинг …
4
р ҳозирча ана шулардан иборат. албатта фаннинг ривожланиши билан у қўлланадиган услублар ҳам кўпая бораверади. музейлар кўп асрлик тарихга эга. мисол тариқасида қадимги юнон музейларини келтириш мумкин. музейларнинг дастлабки ватани юнонистондир. юнонистонда геликон тоғи атрофида музаларга бағишлаб ҳар беш йилда бир марта байрамлар ўтказилиб,унда шоирлар, рассомлар, ва ҳайкалтарошларнинг ўзаро мусобақалари бўлиб турган. музейлар айниқса европада уйғониш даврида ривожланган. 15 асрда италияда илк маротаба оммавий музей очилган. лондондаги британия музейи (1753), париждаги лувр музейи (1793) ва бошқалар ҳам европадаги илк оммавий музейлардан ҳисобланади. ўрта осиё, хусусан ўзбекистон музейлари ҳақида гапириладиган бўлса, санъат асарлари, бадиий бойликлар, одамлар сиғинадиган ҳайвонлар, худоларнинг ҳайкаллари ва ёзувлари қадрланган ва йиғиб борилган, аммо оммавий музейлар юртимизда рус босқинидан кейин пайдо бўлган.
5
музейшунослик фaнининг предмети, мақсади ва вазифалари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "музейшунослик фaнининг предмети, мақсади ва вазифалари"

1664042179.doc музейшунослик фaннинг предмети, мақсади ва вазифалари режа: 1. фаннинг предмети. 2. асосий тушунчалар. 3. музейшунослик услублари. музейшунослик-музейларнинг тарихи ва ижтимоий вазифалари, музей ишининг назарияси ва методикаси масалаларини ўрганувчи фан ҳисобланади. музейшунослик музей иши назарияси, музей иши тарихи, музей манбашунослиги, музейшуносликнинг илмий методикаси каби тармоқларга бўлинади. музейшуносликда музейларнинг табиат ва жамиятни ўрганиш билан узвий боғлиқ бўлган манбаларни тўлдириш, музей буюмларини илмий ҳужжатлаштириш, ўрганиш ва сақлаш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий-маърифатпарварлик фаолияти ва бошқаларда намоён бўладиган социал функциялари устида тадқиқотлар олиб борилади. шунингдек музейларни тўлдириш, ёдгорликларни ҳисобга олиш, сақла...

DOC format, 47.0 KB. To download "музейшунослик фaнининг предмети, мақсади ва вазифалари", click the Telegram button on the left.