музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси

DOCX 48.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669746604.docx музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси arxiv.uz музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси reja: · атрибуция ва экспертиза тушунчалари · санъат асари паспорти (рўйхатга олинганлиги ҳақидаги ҳужжат) · санъат асарлари атрибуцияси турлари ва услублари · антиквариат нима? · қадимий буюмлар савдоси бўйича ташкил этиладиган аукционлар фаолиятига назар атрибуция ва экспертиза тушунчалари атрибуция (музейшуносликда) – бадиий асар (расм, ҳайкал), музей предметларининг асллигини, муаллифини, яратилган жойи, вақтини аниқлашдир. атрибуция – музей ишининг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, текширилаётган объект муаллифини ва унинг яратилган вақтни аниқлашга имкон берувчи тартиб жараёни. юксак даражадаги натижага доим ҳам эришиб бўлмайди, кўпчилик ҳолларда объектнинг яратилиши ҳудуди ва вақтини ошириброқ ёки камайтириброқ белгилашга тўғри келади. бу ўринда эса услублар, миллийлик тушунчаси, ҳудудий мактаблар, аниқ бир устанинг мактаби ёки унинг давраси сингари мезонлар ҳисобга олинади. шундай қилиб, атрибуция текширилаётган объектнинг санъат тарихи маконий-даврий даража кўрсаткичларда ҳақиқатга бир оз бўлсада мос келган жойини аниқлаштириб беради. музей предметларида атрибуция жараёнларини ўрганилиши – …
2
дларини ҳисобга олиш ҳужжатлари, кирим китоби, инвентарь китоби, қабул қилиш актлари, картотека ва каталогларда баён этилади. атрибуция натижаларини систематизациялаш, классификациялаш каби ҳолатлар музей предметини интерпритация қилишга, ҳамда унинг устидан таҳлиллар олиб боришга олиб келади. юқорида келтирилган аспектлар реставрация ва консервация методларини танлашда, сақлаш тартибининг меъёрий тизимини аниқлаб беришда муҳим роль ўйнайди. предметни атрибуциялашда ўзига хос бўлган асосий белгиларни аниқлаш муҳим босқичлардан бири саналади. бу босқичда предметнинг физикавий, кимёвий ҳусусиятлари билан бирга унинг келиб чиқиши ва тарихий муҳити ҳам ўрганиб чиқилади. мисол тариқасида, археологик предметнинг атрибуциясида биринчи бўлиб, унинг ташқи ҳусусияти, аниқ хронологик босқичи, қайси маданиятга тегишли эканлиги тадқиқ этилади. археологик предметлар билан иш олиб бориш жараёнида археологик маданият ва бошқа турдаги ёдгорликлар бўйича билимга эга бўлиш кераклиги, ундан ташқари аналогияларни излашда махсус адабиётлардан фойдаланиш талаб этилади. музей предметлари бўйича йиғилган ахборот ҳажмини тартибга келтиришда музей предметларини классификациялаш тартибида амалга оширади. классификациянинг анча мураккаб кўринишидаги турлари ҳам мавжуд бўлиб, уларга хронологик, …
3
орликлар намуналари 8. артефактлар 9. тарихий жойлар 10. геологик намуналар 11. китоб ва қўлёзмалар 12. ҳарита, фотосуратлар 13. кинофильмлар музейга келиб тушган предметларни ўрганиш жараёнида қуйидагиларга эътибор берилади: 1) предметнинг ажралиб турувчи томонлари, унинг сақланган жойи ва бошқа ҳисобга олинган маълумотлар 2) предметни артефакт, ҳужжат ёки намуна сифатидаги тарихи 3) предметни келиб чиқиши ва у топилган муҳитнинг ҳарактеристкаси 4) предметнинг тавсифи: унинг физик ҳарактеристикаси 5) предметнинг алоҳида маданият маҳсулига тегишлилиги, даврининг келиб чиқиши 6) предметнинг безаги ва нимани ўзида акс эттираётганлиги ҳақида тавсифи 7) предметнинг классификацияси: типологияси ва функционаллиги “атрибуция” – кенг маънода, буюмларни тарихий-бадиий аниқлаш бўлиб, одатда, яратилиш вақти ва жойини, муаллифи, мактаби ва қайси маданиятга тегишли эканлигини аниқлашни ўз ичига олади. мазкур атама санъатшуносликда ёки моддий маданиятнинг амалий тарихида кўпроқ қўлланилади. экспертиза махсус билим ва тегишли мутахассислик тажрибаларидан тўпланган юқори даражадаги касбий билимлар маҳсули бўлиб, мазкур махсус билимлар ёрдамида текширувчи олдига қўйилган вазифа ечимида етакчилик қилади. бундан келиб …
4
натижалар фаннинг бошқа соҳасидан (музейшунослик, санъатшунослик ва бошқа соҳалар) бўлса (бу фанга тегишли восита, услуб, аппаратлардан фойдаланган ҳолда); · агар натижалар атрибуцияни усталик билан эгаллаган ва мазкур соҳада юқори обрўга эга бўлган, шунингдек, уларни кўпчилиги ушбу соҳада санъатшунос-мутахассис бўлган, эксперт сифатида танилган санъатшунослар томонидан олинган бўлса; агар айтиб ўтилган белгилардан келиб чиқадиган бўлсак, унда ҳолис (аниқ) санъатшунослик атрибуцияси ҳар доим ҳам экспертиза бўла олмайди, чунки атрибуция ҳар доим ҳам тан олинган санъатшунос томонидан бажарилмаган бўлиши мумкин. бир вақтнинг ўзида объектив илмийтехникавий ёки санъатшуносликка оид бўлмаган усуллар ёрдамида олиб борилган изланиш жараёни доимо эспертиза деб аталиши лозим, негаки бундай ҳолатда санъатшунос бошқа фанлар услубларидан, албатта, фойдаланади. кўпчилик ҳолларда санъат асарларининг илмий-техникавий экспертизаси атрибуция деб қаралмайди. бунинг сабаби эспертизаларни олиб борувчи мутахассислар санъат тарихини макаммал билмасликларидир. лекин, шунга қарамай, ўрганилаётган асарнинг яратилиш тарихини, ишлаб чиқарилган буюм технологияси ва қўлланилган бадиий материалнинг ўзига хослигини ҳолисона кўрсатувчи санъатшунос томонидан таклиф этилаётган атрибуция, одатда, олиб …
5
нади: 1. қиёслаш учун материал талаб этмайдиган ҳолатлар экспертизаси 2. қиёслашга асосланган, яъни материал талаб этадиган экспертиза тури. экспертизанинг бу икки тури нафақат турли мақсадларга эга, балки турлича бошланғич маълумотларни талаб этади, уларни назарий ва амалий жиҳатдан аниқ чегаралаш жуда муҳимдир. экспертизанинг биринчи тури фақат текширилаётган объект билан иш олиб боради. ўз навбатида, у асар яратилишида ишлатилган материалларни, картина санаси ва имзонинг аслига мувофиқлигини аниқлаштиради, ёмон фарқланадиган ёзувларга аниқлик киритади. бундай экспертиза пайтида эксперт-технолог атрибуция борасида хулоса чиқармайди, яъни у экспертиза қилинаётган картинанинг бирор бир муаллифга тегишли эканлигини аниқламайди, тасдиқламайди ёки инкор этмайди. экспертиза қилинаётган асар иштирокида олинган объектив технологик маълумотлар мазкур муаллиф асарининг технологик ўзига хослиги, асарнинг ишланган вақти ёки унинг яратилган жойи ҳақидаги замонавий тасаввурларга зид келмаслиги, ёки уларга зид келиши ҳақида далиллар келтириши лозим. шу билан биргаликда, рангтасвирнинг бир ёки бошқа материалларини қўлланилиши дастлабки пайтда маълум бўлмаган тақдирда, бундай экспертизалар иш жараёнида асарларни қайта атрибуцияси ўтказилишини тақозо …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси"

1669746604.docx музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси arxiv.uz музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси reja: · атрибуция ва экспертиза тушунчалари · санъат асари паспорти (рўйхатга олинганлиги ҳақидаги ҳужжат) · санъат асарлари атрибуцияси турлари ва услублари · антиквариат нима? · қадимий буюмлар савдоси бўйича ташкил этиладиган аукционлар фаолиятига назар атрибуция ва экспертиза тушунчалари атрибуция (музейшуносликда) – бадиий асар (расм, ҳайкал), музей предметларининг асллигини, муаллифини, яратилган жойи, вақтини аниқлашдир. атрибуция – музей ишининг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, текширилаётган объект муаллифини ва унинг яратилган вақтни аниқлашга имкон берувчи тартиб жараёни. юксак даражадаги натижага доим ҳам эришиб бўлмайди, кўпчилик ҳолларда объектнинг яратилиши ҳ...

DOCX format, 48.0 KB. To download "музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси", click the Telegram button on the left.