газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси

DOCX 451.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669746538.docx газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси музей коллекцияларида ҳар хил давр ва турли мамлакатларни газламалари бор. уларнинг атрибуцияси ва экспертизаси мураккаб жараёнлардан саналади. бунда уларнинг таркибий қисмларини ўрганиш муҳим масалалардан саналади. улар кўпинча табиий ўсимликлардан ва ҳайвонлардан олинадиган толалардан ва сунъий ипак иплардан (замонавий газламалар) тайёрланади. газлама – қўл ва тўқув станокларида тўқилган, пардозлананган ва ишлатишга тайёр мато саналади. ўлчаб-газлаб сотилгани учун газлама деб номланган. музей коллекцияларида оқартирилган, сидирға ёки гулли, ўнг томони тукли ва туксиз каби турли кўринишдаги газламалар ва улардан тикилган либослар коллекцияси мавжуд. газламалар (ўриш, бўйлама) ва арқоқ (энлама) ипларнинг ўрилиши, уларнинг материали, эни, пардоз турлари, ишлатилиши билан бир-биридан ажралади (ип газлама, жун газлама, ипак газлама ва ҳ.к.). газламаларнинг пишиқлик, киришувчанлик, чўзилувчанлик, қалинлик хоссалари бор. газламаларнинг пишиқлиги танда ва арқоқ ипларининг пишитилиши ва ўрилишига боғлиқ. у махсус даномометр ёрдамида аниқланади. бадиий безак кўринишига эга газламалар жаккард машинаси ёрдамида йирик гуллик …
2
минерал кислоталар унга зарар келтиради. сунъий толаларга: 1. органик: вискозали мисаммиак ацетон толаси: 2. синтетик: нейлон, капрон ва хлорин, винъон, лавсан ва бшқалар 3. минерал: асбест ва шиша толалар киритилади. органик толалар саноатда целлюлозадан ишлаб чиқарилади. ўсимлик толаларга ўхшаб улар минерал кислоталарга жуда чидамсиз. синтетик толалар оддий кимёвий бирикмалардан синтез орқали (тошкўмирни қуюқ моддасини фенолин углерод ва кальций окисидан) олинади. синтетик толалар механик ҳаракатларга ўта чидамли ва кичик чигр оскопик хусусиятларга эга. капрон, нейлон ёруғликда ўзининг мустахкамлигини йўқотади ва фенол, олтингугурт, хлорид кислоталар таъсирига чидамсиз. хлорвинил толалар эса иссиқликка жуда таъсирчан бўлиб, 65 – 70о юмшайди ва деформация бўлади. лекин улар кимёвий бирикмаларга, ёруғлик ва намликка жуда чидамли. газламалар минерал ёки ўсимлик бўёқлар билан бўялган бўлиб, улар олтин, кумуш, дур ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган. ипакдан ташқари ҳамма қимматбаҳо газламаларларда турли хил иплар ишлатилади. 1. йигирилган тилла ип – ингичка тилла сим бўлиб, шелк, каноп ёки пахта ипига зич ўралган …
3
оқ иплар, мунчоқлар, қимматбаҳо тошлар ва бошқа безаклар билан ишлов берилган. бу газлама турларининг барчасида қўл меҳнати орқали яратилишида қуйидагича ишлаб чиқариш нуқсонлари кузатилади близка – битта ёки бир нечта асосий ипларни йўқлиги. тўсиқлар – айрим иплар ремиз ёки бедро қисмига нотўғри ўтганлиги. ипларни бир – бирига ёпишиб қолиши– асосий ип ва ипни бир – бири билан тўқилмаганлиги. асосни парчалангани – асосий ипни бўш ёки нотўғри тортилгани. ипларни нотўғри тўқилганлиги бўялган газламалар бир хил тонда бўялмаган бўлиши безакли газламаларда: безакли ва фонни бир – бирига тўғри келмаслиги. бўялганда бегона бўёқ қўшилиб кетиши, безакни аниқмаслиги, бўёқларни оқиб қолиши. мато тўқиш бўйича биринчи технология жаккард машинаси францияда xviii аср охирида яратилади. россияда бундай машиналар xix асрнинг иккинчи чорагида ишлай бошлаган. бу вақтгача гул солиб тўқилган газламалар қўл билан бошқариладиган асбоб ускунада ишлаб чиқилган. бундай газламалар бир рангли (камка, дамасс мато турларида) ёки кўп рангли (парча, тафта, бархат мато турларида) ишлаб чиқилган. турли …
4
уруғ ва куя капалакларни таъсири ва хаводаги газлар таъсиридан келиб чиқадиган деструкция холати. бундай омиллар таъсиридан газламаларнинг толалари кейинчалик кукунга айланиши мумкин. ҳаводаги кислород толалар тузилмасини вақт давомида окис, қуёш нурлари эса унинг рангини хиралаштиради ва мустаҳкамлигини бузади. ёруғликка энг таъсирчан газлама бу ипак, каноп толалари саналади. газламаларни шикастланишга олиб келадиган омиллардан энг асосийси - бу ультрабинафша нурларига бой бўлган қуёш нури. бу нурлар таъсирида озон ва водород ҳосил бўлиб, толаларни ва уларни кимёвий – физикавий ҳусусиятларини ўзгаришга олиб келади. бўёқлардан эса анилик бўёқлар ёруғликка жуда таъсирчан бўлади. анилик бўёқлар xix асрнинг иккинчи ярмидан ишлатилиб келинмоқда. бу вақтгача бўёқларни тайёрлашда турли ўсимлик ва минераллар ишлатиларди. улар ёруғликка чидамсиз бўлиб, сувда тез ювилиб кетарди. намлик юқори кўрсаткични кўрсатганда толани бузилишига ҳаводаги хлор, аммиак ва олтингугурт газлар сабабчи бўлади. олтингугурт гази тош кўмирни ёнишида ҳосил бўлиб, сувда эригандан кейин олтингугурт кислотага айланади. бундай кислота айниқса ўсимлик толалари ва бўёқларга зарар етказади. юқори …
5
иган чанг органик ва минерал заррачалардан иборат бўлиб, юқори намликни оксид ёки қотишмалар ҳосил қилиб, толаларга ножўя таъсирини етказади. бу унсурлар толаларда ҳашоратларни пайдо бўлишига олиб келади. улардан энг кўп учрайдиган тури куя капалак саналади. газламалардаги чанг вақт ўтган сари кетмайдиган доғга айланади. агар ҳавони нисбий намлиги 70% дан юқори бўлса газламалар моғорлашни бошлайди. моғорни пайдо бўлиши учун газламалар толасидаги бирикмалар чангдаги ва минерал тузлар асос бўлади. шундай қилиб тез-тез шамоллатилмайдиган намлик юқори бўлган холлларда моғор пайдо бўлишига яхшигина шароит бўлади. замбуруғлар + 20 – 25 о ва намлиги 70 % юқори бўлган холларда жуда тез ривожланади. улар газламаларда пайдо бўлгандан кейин толаларни шикастлантиради ва газламалар ўз ҳусусиятини йўқотади (ранги ўзгаради ва мустаҳкамлиги йўқолади). қуруқ, яхши ёритилган ва тез-тез шамоллатиб турилган хоналарда моғор пайдо бўлмайди. занг ва ёғдан қолган доғлар ҳам толаларни шикастланишига олиб келади. газламаларни ўзининг оғирлиги ҳам толаларни механик шикастлашга олиб келади. агар музейларда газламалар ёки турли матолардан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси"

1669746538.docx газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси музей коллекцияларида ҳар хил давр ва турли мамлакатларни газламалари бор. уларнинг атрибуцияси ва экспертизаси мураккаб жараёнлардан саналади. бунда уларнинг таркибий қисмларини ўрганиш муҳим масалалардан саналади. улар кўпинча табиий ўсимликлардан ва ҳайвонлардан олинадиган толалардан ва сунъий ипак иплардан (замонавий газламалар) тайёрланади. газлама – қўл ва тўқув станокларида тўқилган, пардозлананган ва ишлатишга тайёр мато саналади. ўлчаб-газлаб сотилгани учун газлама деб номланган. музей коллекцияларида оқартирилган, сидирға ёки гулли, ўнг томони тукли ва туксиз каби турли кўринишдаги газламалар ва улардан тикилган либослар коллекцияси мавжуд. газламалар (ўриш, бўйлама...

DOCX format, 451.5 KB. To download "газлама ва гиламларнинг атрибуция ва экспертизаси", click the Telegram button on the left.