кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари

DOC 1001,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682924284.doc кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари режа: 1. конфекциялашув ва маркетинг 2. матоларнинг конфекциялашув масалалари. 3. матоларнинг конфекциялашувини ташкиллаштириш 4. ийимнинг тури ва навини белгилаш 5. кийимнинг сифатига талаб ўрнатиш 6. матонинг сифатига талаб ўрнатиш. 7. маҳсулот пакети учун матоларни конфекцион тарзда танлаш 8. мато ва кийимга бўлган умумий талаблар 9. корсет маҳсулоти ва ички кийим учун материалларнинг конфекциялашуви. 10. кўйлак, блузка, эркаклар кўйлаги учун материаллар конфекциялашуви 11. костюм учун материаллар конфекциялашуви 12. пальто учун материалларнинг конфекцияланиши. қуйидагилар кийимбоп материалларни конфекциялашнинг асосий тамойиллари ҳисобланади: хавфсизлик ва безарарлик (экологиялилик), самарадорлик, ўзаро мослик, ўзаро алмашинувчанлик. истеъмол хавфсизлилиги – энг асосий тамойил бўлиб, у материалларда инсон танасига салбий таъсир кўрсатувчи моддалар, инсоннинг ҳаёти ёки саломатлигига зарар йетказиш хавфининг мавжудлиги билан боғлиқ йўл қўйиб бўлмайдиган хатарнинг йўқлигида намоён бўлади. материалларни конфекциялаш нуқтаи назаридан кийим-кечак ҳар қандай истеъмолчи учун хавфсизлик туғдирмайдиган бўлмоғи лозим. айни пайтда, атрофмуҳит учун безарарлик (экологиялилик) тамойилига …
2
ий шартидир. бинобарин, ўзаро мос келмайдиган тўқимачилик материалларини, дейлик, киришадиган материалларни қўллаш бўлакларнинг ва бутун маҳсулотнинг шакли бузилишини келтириб чиқариши, ювишдан ёки кимёвий тозалашдан кейин буюмнинг ўлчамлари ўзгаришига олиб келиши, буюмнинг сифати ва ташқи кўринишини ёмонлаштириши уни яроқсиз ҳолга келтириб қўйиши, одамда ёқимсиз ҳолатни ёхуд саломатлиги(ўзини ҳис этиши)нинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. ўзаро алмашинувчанлик – бир хил талабларни қондириш мақсадларида бир турдаги материалнинг бошқа турдаги материал ўрнида қўллаш учун яроқлилигини аниқлаш тамойилидир. материалларнинг ўзаро алмашинувчанлиги улар ўртасидаги рақобатчиликни юзага келтиради ва айни пайтда, муштарак талаблар ҳамда эҳтиёжларнинг ҳар хил турдаги материаллар билан қондирилишига имкон беради. алоҳида олинган тўқимачилик материалларининг хоссалари қанчалик яқин бўлса, улар ўзаро алмаштириб қўллаш учун шу даражада яроқли бўлади. буюмни бутловчи алоҳида материалларнинг, айнан бир хил талабларни бажариш учун бошқалари ўрнига қўлланишга яроқсизлиги, ўзаро алмашинувчан материалларнинг ассортиментини шакллантиришда ниҳоятда муҳим рол ўйнайди. кийимбоп материалларнинг пакет сифатида кийим учун конфекцияланишига тузилмавий ёндашув, уни қатламлар бўйича кўриб чиқишни талаб …
3
штириш билан чамбарчас боғлиқдир. замонавий моданинг тез ўзгарувчанлиги, таклиф этилаётган товарларнинг юқори рақобатчанлиги, замонавий ишлаб чиқариш ва маҳсулот ўтказишнинг бозорга оид объектив шарт-шароитлари, шунингдек, кийимларда ҳам, бозор шароитларини тезда ўзгариб боришида истеъмолчиларнинг талабларини ҳисобга олиш ҳамда маҳсулотнинг сифати ва талабчанлигини ўз вақтида, жуда аниқ ҳолда айтиб бериш маҳорати қаттиқ талаб этилади. мода, тикувчилик ва кийим ишлаб чиқариш туртки бўлиш билан бир қаторда, ички қийинчиликлар ва қарама-қаршиликларимизга зид ҳолда ўз қонун-қоидаларига биноан ривожланишда бардавом бўлади. ғарбий европанинг жуда қиммат ва яхши (ҳар доим ҳам эмас) сифатга эга импорт товарлари билан шиддатли рақобатда бўлиш, нисбатан арзонроқ саналмиш хитой, вьетнам ва бошқа жанубий-шарқий товарларнинг кўпайиши, кийим ишлаб чиқариш бўйича мамлакат саноатида таклиф этиладиган хизмат мажмуини ҳамда технологиялар хусусияти, фойдаланиладиган материалларнинг навлари, шунингдек, сифатини яхшилаш ва товарлар навини яхшилаш мақсадида жиҳозларни синчиклаб кўриб чиқишни тақозо этади. бунда, маркетингда муҳокама қилинган товарларга бўлган эҳтиёжни кўриб чиқиш тизимини ўрганиш, маркетингнинг асосий тартибини қўллаш муҳим рол ўйнайди. …
4
товар, тўқимачи ва кийим икки истеъмолчи вазифасини бажаради: биринчиси – манфаатпарастлик – у шундан иборатки, товар ўзининг тўғридан-тўғри вазифасини бажариши керак; иккинчиси – бир-неча хил ижтимоий эҳтиёжларни қондириш, бу инсонларни турли хил ижтимоий гуруҳларга бирлашишидан келиб чиқади ва бу вазифанинг аҳамияти биринчисига қараганда кам эмас. истеъмолчиларнинг талаби учун кўпҳолларда товарнинг иккинчи вазифаси ҳал қилувчи саналади. шунинг учун конфекциялашув – бу ҳар қандай товарни режалаштириш ва эҳтиёжлар мажмуини шакллантиришдан бошланиши зарур. товарларнинг аниқ мақсадини белгилаш, уни янги янада юқори даражада кўтариш демакдир. маркетинг ва конфекциялашув харидорга оид бозор ва товарларга бўлган эҳтиёжни аввалдан тадқиқ қилиш асосида қурилган. бундай тизим, қачонки уюшмалар, корхоналар ва акционер жамиятлар ўз хўжалик фаолиятининг йетарли даражада эркинлигига эга бўлса, бунда ишлаб чиқариш – тижорий фаолиятни кўтариш воситаси сифатида бозорда истеъмолчи талабига тезлик билан жавоб бериш ва илмий ютуқларга таянган ҳолда бозорда рўй берадиган жараёнларни бошқаришга ижозат беради. маркетингнинг мақсади – савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва илм орасидаги ташкилий-бошқарув …
5
иларнинг кичик (8–9%) гуруҳи, улар бошқаларга нисбатан кийиниш ҳамда кўриниши билан ажралиб туришига ҳаракат қилишади ва ўз шахсиятини янада ёрқинроқ ифодалашнинг янги воситаларини излашади. уларнинг янгиликка интилишини кийим, поябзал, акцессуар, соч турмаги, пардош воситаларини танлашда модадан бир қадам илгари юргани билан ифодалаш мумкин. обрўли истеъмолчилар (улар 11–12%га яқин) – замонавий русумда кийинишга интиладиган истеъмолчи саналади. фирма белгиси ёки машҳур моделйернинг номи бор маҳсулотлардан фойдаланиши, мода билан ҳамоҳанг юришига кафолат беришини таъминлайди (сўнгги йилларда гули, версаче, армани, канишка ва бошқа машҳур кутюрйелардан кийиниш обрўли бўлиб қолди). мўътадил истеъмолчилар (тахминан 37–38%) – сифатли кийимларга ўч истеъмолчи саналади. модага интилиши бор, аммо юқоридаги турларга қараганда кучли эмас. бу каби истеъмолчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. ишбилармон истеъмолчилар (29–30%) – юқори сифатли кийимнинг истеъмол хусусиятларига – асллиги, чидамлилиги, фойдаланиш вақтидаги қулайлилигига эътибор берадиган истеъмолчидир. харид этилган буюмларнинг модага мос келиши, улар учун катта аҳамият касб этмайди. модага бефарқлар (13%га яқин) – уларга кийимнинг универсаллиги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари" haqida

1682924284.doc кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари режа: 1. конфекциялашув ва маркетинг 2. матоларнинг конфекциялашув масалалари. 3. матоларнинг конфекциялашувини ташкиллаштириш 4. ийимнинг тури ва навини белгилаш 5. кийимнинг сифатига талаб ўрнатиш 6. матонинг сифатига талаб ўрнатиш. 7. маҳсулот пакети учун матоларни конфекцион тарзда танлаш 8. мато ва кийимга бўлган умумий талаблар 9. корсет маҳсулоти ва ички кийим учун материалларнинг конфекциялашуви. 10. кўйлак, блузка, эркаклар кўйлаги учун материаллар конфекциялашуви 11. костюм учун материаллар конфекциялашуви 12. пальто учун материалларнинг конфекцияланиши. қуйидагилар кийимбоп материалларни конфекциялашнинг асосий тамойиллари ҳисобланади: хавфсизлик ва безарарлик (экологиялилик)...

DOC format, 1001,0 KB. "кийимларнинг ҳар хил гуруҳлари ва турлари учун материалларни конфекциялашнинг тамойиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.