арт-криминалистика - моҳият ва имконият

DOCX 22,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1669746521.docx арт-криминалистика - моҳият ва имконият arxiv.uz арт-криминалистика - моҳият ва имконият ижтимоий муносабатларнинг юксалиши янгича кўринишларни тушунтиришга интилган илмий тартиб-интизомларни пайдо бўлишига ва уларнинг ўрганилишида ҳамкорлик қилишга муттасил чорлайди. бундай илмий интизомларга арт-криминалистикани ҳам киритиш мумкин. арт-криминалистика атамаси шартли ва йиғма ҳисобланади (артсанъат, криминалистика-жиноий ишларни текшириш услуби, усули ва техкикаси ҳақидаги ҳуқуқшунослик фани). арт-криминалистика инсониятнинг маданий меросини кўпайтириш ва сақлаб қолишга чақирувчи янги илмий тартиб-интизом таркибига мумтоз криминалистикадан маълумотларни кирилганлиги сингари санъатшунослик услубини ҳам киритилади. идентификация назарияси вазиятлари ва криминалистика ташҳиси, криминалистика техника, суд экспертизасининг умумий назарияси, санъат асарларини ўғрилик эканлигини ҳар томонлама текшириш, музей криминалистикаси, суд-санъатшунослик экспертизаси ва бошқалар арткриминалистика базасининг шаклланиши ва кейинги ривожи ҳисобланади. арт-криминалистика шакланиш жараёнида санъатшунослик масалаларини ечиш учун криминалистика услуб ва воситаларидан фойдаланиш усули, кириминалистика масалаларини ечиш учун эса санъатшунослик услуб ва воситаларидан фойдаланиш усулини ишлаб чиқиш таклиф этилади. шундай қилиб, ҳар иккала фаннинг ўзаро бойиши юз беради арт-криминалистиканинг тадқиқ объекти биринчидан ҳар …
2
тарихий далиллари киради. учинчидан тарихий ва маданий қадриятларга тажовуз қилишни ҳам текшириш объекти сифатида ўрганиш мумкин. санъатшунослик ва криминалистика оралиғида юзага келувчи турли хил: идентификацион (ўхшатиш, тенглаштириш), диагностик (ташҳис қўйиш) ва ситиуалогик (вазиятдан келиб чиқиш) вазифаларни бемалол криминалистика учлиги сафига киритиш мумкин. инсонлар, буюмларнинг алоҳида ҳусусиятларига кўра ўхшатиш (қиёслаш) масалаларига ойдинлик киритиш учун қуйидаги идентификацион вазифалар амалга оширилади: · бадиий асар муаллифини ўхшатиш (рангтасвир, мусиқа, рақс санъати сингарилар); · тасвирий санъатда (картинада, ҳайкалтарошликда, қаламтасвирда, нусха (модель)ни ўхшатиш, (натурщик) (ижодкор нусҳа олувчи шахс); · тасвирдаги тимсол (персонаж)ни ўхшатиш; · асарнинг маълум бир қисмига кўра ўхшатиш; -аксессуар (жузъий қисм)лар тайёрловчи устани ўхшатиш (багет, ром сингари); · адабий асарлар муаллифини ўхшатиш; -фотосурат ва негативларга кўра фотоаппаратни ўхшатиш; · адат нусхасига кўра чоп этувчи ва кўпайтирувчи техник жиҳозларни ўхшатиш; · асарларни рақамига ёки бошқа нусхаларга нисбатан ўхшатиш; - рақамли тасвирий санъат асарларига кўра компьютерларни ўхшатиш. криминалистик диагностика текширилаётган объектнинг хусусияти ва ҳолатига кўра суд …
3
г алоҳида қисмларини ишлаб чиқариш тафвсилотларига аниқлик киритиш; · санъат асарларига кейинчалик киритилган ўзгариш тўғрисидаги далилларни аниқлаштириш; · асар муаллифлари ёки бажарувчилари сонини аниқлаштириш; - асарни вайрон этилиш (талофати) ҳолатларини аниқлаштириш. арт-криминалистикада текширувнинг тарихий-санъатшунослик услуби билан бир қаторда билишнинг умумилмий услубидан (кузатиш, ўлчаш, тавсифлаш, таққослаш, тажриба, андозасини тайёрлаш, тадқиқнинг математик, кибернетик, эвристик услублари), айнан криминалистикага хос бўлган услуб (техник-кирминалистик, тузилишли-криминалистик), шунингдек бошқа фанларнинг махсус услубларидан (ижтимоий, физикавий, химиявий услуб, антропологик ва антропометрик услублар) ҳам фаол фойдаланилади. ҳозирги кунда турли санъат асарларининг аҳамиятли, лекин бирбирига алоқаси бўлмаган тарих-санъатшунослик тажрибалари ишлаб чиқилган. суд-муаллифшунослик ва дасхатшунослик экспертизаси доирасида адабий асарлар муаллифларини аниқлаш борасида криминалистлар томонидан кўп сонли тадқиқотлар олиб борилганлиги маълум. бир неча бор суд-фопоскопик (нутқ товушлари ҳусусиятларини ўрганишда ишлатиладиган асбоб) восита ва услубларни қўллаш билан санъат арбоблари ва тарихий шахслар чиқишларининг ноёб овозлари ёзиш ишлари олиб борилган. суд-товаршунослик экспертизаси бўлимлари даврий тарзда санъат асарлари, антиквариатлар, заргарлик асарлари баҳолаш ишларини амалга ошириб, санъат …
4
нослик экспертизалари санъат асарларини муаллифи ҳақиқийлиги (одатда, мунозара бўлган тақдирда), асар тайёрланиши усулларини аниқлаш мақсадида, унинг тарихий-маданий қадриятлари баҳосини тадқиқ этади. суд ва суд-экспертиза амалиётида охирги ўн йилликда жиноий ишлар соҳасида бўлгани сингари фуқаролик суд ишларини муълум тартибга келтиришда санъатшунослик экспертиза ва тадқиқотлари фаоллашуви ошиб борганлиги кузатилади. санъат асарлари ўғирланганда, бож тўламасдан товар олиб ўтилганда, фирибгарлик, бегона мулкни атайин йўқ қилинганда, муаллифлик ҳуқуқи бузилганда, мулк жиноят йўли билан қўлга киритилган ёки ўтказишда, мамлакатга бадиий, тарихий ва археологик бойликлар қайтарилмаганда, истеъмолчи алданганлигида, қурол-яроғларни ноқонуний савдо-сотиғида, тарихий ва маданий ёдгорликларни йўқ қилиш ва уларга зарар етказганликда суд тарих-санъатшунослик ва санъатшунослик эспертизаси жиноий-қидирув ишларига кўра иш олиб борилади. суд-санъатшунослик экспертизасининг асосий вазифаларидан бири тадқиқ этилаётган асарнинг ҳақиқийлигини, унинг маданий ва тарихий қиймати ва асар муаллифини аниқлашдан иборат. прецессуаль (судга оид) қонун чиқарувчи тартибда бунинг учун махсус ишлаб чиқарилган услуб ва воситалар ёрдамида тасвирий санъат, мусиқа, адабий асарлар, антиквар буюмларга нисбатан суд экспертизаси вазифалари …
5
ши мумкин. терговчи ва ҳакамлар учун мўлжалланган турли қўлланмаларида эксперт-санъатшунос томонидан ечимини топиши лозим бўлган қуйидаги саволлар олиб борилади: · мазкур шахс тақдим этилган асарнинг муаллифими? · мазкур санъат асарига муҳим бадиий қадрият сифатида қараш мумкинми? · ушбу тасвирий санъат асари асл нусҳами ёки кўчирмами? · бу асар қайси даврда яратилган? · асар муаллифи қайсидир машҳур уста (айнан ким) бўлиши мумкинми? · мазкур асар қайси санъат йўналишига (мактабига) тегишли эканлиги? · бу асар таъмир ёки тузатишга (айнан қайси турига) учраганми? · санъат асарининг сақланиш ҳолати қандай? кўпчилик муаллифлар адабий экспертизани санъатшунослик таркибига киритишади, негаки, уларни ечишда қуйидаги турдош саволлар туради: · мазкур адабий асарнин мустақил, кўчирма ёки қурама эканлиги тўғрисида; · мазкур шахс тавсия қилинаётган асар муаллифи бўла оладими. суд-санъатшунослик экспертизалари турларига қуйидагилар киради: · рангтасвир асарлари экспертизаси; · график асарлар экспертизаси; · ҳакалтарошлик асарлари экспертизаси; · бадиий фотосуратлар экспертизаси; · кинофильмлар ва видео ёзувлар экспертизаси; · халқ ҳунармандчилиги бадиий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "арт-криминалистика - моҳият ва имконият"

1669746521.docx арт-криминалистика - моҳият ва имконият arxiv.uz арт-криминалистика - моҳият ва имконият ижтимоий муносабатларнинг юксалиши янгича кўринишларни тушунтиришга интилган илмий тартиб-интизомларни пайдо бўлишига ва уларнинг ўрганилишида ҳамкорлик қилишга муттасил чорлайди. бундай илмий интизомларга арт-криминалистикани ҳам киритиш мумкин. арт-криминалистика атамаси шартли ва йиғма ҳисобланади (артсанъат, криминалистика-жиноий ишларни текшириш услуби, усули ва техкикаси ҳақидаги ҳуқуқшунослик фани). арт-криминалистика инсониятнинг маданий меросини кўпайтириш ва сақлаб қолишга чақирувчи янги илмий тартиб-интизом таркибига мумтоз криминалистикадан маълумотларни кирилганлиги сингари санъатшунослик услубини ҳам киритилади. идентификация назарияси вазиятлари ва криминалистика ташҳиси,...

Формат DOCX, 22,1 КБ. Чтобы скачать "арт-криминалистика - моҳият ва имконият", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: арт-криминалистика - моҳият ва … DOCX Бесплатная загрузка Telegram