ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари

DOCX 42.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669746631.docx ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари санъат асарларининг экспертизаси ва атрибуцияси билан шуғулланувчи мутахассислар амалиётида фаолиятнинг умумий қоидалари аниқ кўзга ташланмоқда. улар санъат, тарихий контекстдаги бадиий асарларни тайёрлашнинг техникаси ва технологияси тарихига, жамият тарихига оид билимлардан келиб чиқувчи тегишли илмий тайёргарликка асослангандир, улар тадқиқ қилинаётган предметни тушунишга имкон беради. асарни батафсил тўғри кўздан кечира олиш маҳорати биринчи талаб ҳисобланади, зарурат бўлганда тадқиқотнинг физикавий-кимёвий усулларидан фойдаланган ҳолда ва улар ёрдамида аниқ маълумотлар олишга муваффақ бўлинади, кейин эса улар рўйхатга олинади (ҳужжатлаштирилади). натижаларни талқин қилишдаги иккинчи соғлом фикр – бу меъёрни ҳис қилишдир. учинчи талаб – тўғри баён қила олиш лаёқатидир. бундай фаолият илмий ва бадиий ўзига хосликка эга бўлгани учун муайян қобилият ва истеъдод бўлишини тақозо этади. кўриб чиқилаётган фаолият турли шаклда инсоният цивилизацияси тарихи ва санъат тарихи билан монанд кечади, мужассамлаштиришнинг гуллаган даврларида бу ишга билимдонлар сифатида ўз даврининг етакчи, кўпинча …
2
лаш жараёнини бошдан кечирмоқда. шу сабабли унинг кўп усуллари ва қоидалари, мезонларида умумийликлар бўлсада, лекин нафақат бошқа-бошқа мамлакатлар мутахассислари, балки кўпинча бир муассасанинг мутахассислари ўртасида ҳам тафовутларга эгадир. бунда ҳеч қандай фожиа йўқ, бу мазкур фаолиятни янада ривожлантиришга олиб борувчи изланишлар, диалектик мулоқот ҳолатидир. аввало эксперт деб аталувчилар ва музейларда атрибуцияни амалга оширувчиларни қарама-қарши қўйиш ҳақида тўхталиш керак (антиквар дилерларнинг фаолияти). тасвирий санъат асарлари бозорида – комиссион дўконларда, аукцион фирмаларида ишловчи мутахассислар бажарадиган ишнинг ҳамда музейларда, галереяларда, таъмирлаш ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ходимлар бажарадиган фаолиятнинг мақсади битта - у ҳам бўлса, санъат асари атрибуциясини тўғри амалга оширишдан, яъни асарнинг оригиналлигини, нусха ёки ўхшатмалигини, муаллифини, мактабини, яратилган вақтини, келиб чиқишини, сақланишини, таъмирланганлик ҳолатини, зарурат бўлганда қийматини, асарнинг сюжети ва тасвирланган киши ҳақидаги маълумотларни аниқлашдан иборатдир. бунинг учун чуқур билим, катта тажриба ва муайян қобилият бўлиши талаб қилинади. мутахассислар ишининг бир-биридан тафовути қуйидагича аниқланади: бозорда ишлайдиган мутахассис қисқа муддатда турли-туман мазмундаги кўплаб …
3
биринчидан, уларнинг ҳар иккисининг ишида натижа – маҳорат билан қилинган хулоса, унинг сифати муҳим, хато нафақат мижозларнинг (сотувчи ва олувчининг) ҳар бири учун, балки эксперт учун ҳам, агар у аниқланадиган бўлса, жуда қимматга тушади. иккинчидан, хулоса сифати ижрочининг касбий маҳоратига боғлиқ бўлади, чунки санъат асарларининг нархи кейинги йилларда ўта жадал ўсмоқда, демак, бозор бу ишни илгари профессионал даражада амалга оширган кишиларга – музей ходимларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда, улар амалда санаб ўтилган икки ипостасда намоён бўлмоқдалар. шундан кейин ҳам қарама-қаршилик излаш керакми? атрибуция масаласини ҳал қилиш ҳам гуманитар, ҳам табиий фанларнинг усулларига таянган ҳолда – стилистик таҳлил, иконография, иконология ва палеографиядан, асарнинг техникаси ва технологиясини, унинг материалини, тузилишин турлича физикавий-кимёвий тадқиқ қилишдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. шак-шубҳасиз, архив маълумотларини, ёзма ва тасвирий манбаларни билиш муҳим аҳамият касб этади. ҳайкалтарошлик экспертизаси ва атрибуцияси бу турдаги санъат асарини яратиш технологияси билан боғлиқ ўзига хосликка эгадир. картина ёки расмнинг муаллифини аниқлашда анъанавий равишда …
4
ўчириш: янги қолиплаш ёрдамида бронзага кўчириш, кейин тегишли мум модель ва қуйма шакл тайёрлаш, бронзага айлантириш, деталларни йиғиш, нақш бериш, патинлаш; агар ҳайкал мармарга (ёки гранит ва ёғочга) айлантириладиган бўлса, кесиш, бурғилаш, арралаш, пардозлаш, силлиқлаш каби махсус иш кўникмаларини талаб қилувчи ишларни амалга оширадиган турли мосламалар зарур бўлади. санаб ўтилган жараёнларнинг анчаси сермашаққат ишдир. бундан ташқари, уларни бажариш учун махсус билимлар ва тажриба – маҳорат билан қолиплаш, қуйиш, чопиш, нақшлаш, пардозлаш, силлиқлаш талаб қилинади. айрим ҳайкалтарошлар (микеланжело, ж.бернар, б.королев) ҳамиша, айримлари эса фақат ижодий фаолиятнинг бошланишида санаб ўтилган жараёнларни амалда шахсан ўз қўллари билан амалга оширишган. бу кўпроқ истисно ҳолатдир. юқорида саналган, бу фаолиятга ҳунармандчилик сифатида анъанавий равишда беписандлик билан қараш ҳолатларига кўра, асосий техник ишлар тўла ёки қисман ҳайкалтарошнинг профессионал мутахассис бўлмиш ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ва амалга оширилмоқда. ҳозирги вақтда эса бу иш ҳайкалтарошларга хизмат қилувчи махсус корхоналар, заводлар томонидан бажарилмоқда. бу ишлар билан қолипловчилар, ётқизувчилар, қуювчилар, наққошлар, …
5
ий ечимнинг оригиналлигини белгилайди. қатор машҳур рассомлар ижодига мансуб оммалашган асарларнинг муаллиф иштирокисиз кўп карра кўпайтирилганига етарлича миқдорда мисоллар мавжуд. иши сифатли бўлгани учун ф.барбендьеннинг устахонаси катта машҳурлик ва шуҳратга эга бўлди. бунда нафақат xviii-xix асрларга мансуб ҳайкалтарошлик асарлари катта миқдорда кўпайтирилди, балки ўзида муаллифликни сақлаб қолган ҳолда улар ўзгартирилди – муаллиф қўл ижодининг иштирокисиз уларнинг ўлчамлари катталаштирилди. масалан, о.роден билан келишувга кўра унинг қатор ишлари механик катталаштирилди, кейин эса улар бронзага айлантирилиб, кўпайтирилди. айни вақтда плагиат (кўчирмакашлик) ва қалбакиликка ҳам мисоллар етарлича мавжуд: о.роден каби а.гудон ҳам тегишли молиявий тўловларсиз ўз ижодига тегишли машҳур асарларнинг пинҳона кўпайтирилганидан жуда норози бўлган эди. а.гудон бу масала бўйича суд тортишувларида деярли ҳеч нарсага эриша олмади. ҳолисона айтганда, санъат асарининг ҳақиқийлигини баҳолашнинг илмий мезонларига мувофиқ, асар муаллифлигини расмийлаштиришнинг тижорат манфаатларидан эмас, балки муаллифнинг ҳақиқий иштирокидан келиб чиқиш керак. бундан ҳайкалтарошликда шак-шубҳасиз, ишнинг сақланиб қолган, муаллиф томонидан бажарилган лой ёки мум моделлари, гипс қуйилмалар, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари"

1669746631.docx ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари санъат асарларининг экспертизаси ва атрибуцияси билан шуғулланувчи мутахассислар амалиётида фаолиятнинг умумий қоидалари аниқ кўзга ташланмоқда. улар санъат, тарихий контекстдаги бадиий асарларни тайёрлашнинг техникаси ва технологияси тарихига, жамият тарихига оид билимлардан келиб чиқувчи тегишли илмий тайёргарликка асослангандир, улар тадқиқ қилинаётган предметни тушунишга имкон беради. асарни батафсил тўғри кўздан кечира олиш маҳорати биринчи талаб ҳисобланади, зарурат бўлганда тадқиқотнинг физикавий-кимёвий усулларидан фойдаланган ҳолда ва улар ёрдамида аниқ маълумотлар олишга муваффақ бўлинади, кейин эса улар рў...

DOCX format, 42.5 KB. To download "ҳайкалтарошлик намуналарининг экспертизаси ва атрибуциясининг асосий муаммолари", click the Telegram button on the left.