интерфаол методлар

DOCX 261.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1535445094_72343.docx интерфаол методлар режа: 1. «видео топишмоқ» стратегияси 2. «ягона давра» стратегияси 2. «дебат» методи 3. «ёзма иш» стратегияси 4. «жадвал» график органайзери 5. «инсерт» график органайзери «видео топишмоқ» стратегияси сўнгги йилларда педагогик фаолиятда турли ахборот воситалари (компьютер, телевидение, радио, нусха кўчирувчи қурилма, слайд, видео ва аудио магнитофонлар) ёрдамида таълим жараёни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. ўқитувчилар олдида ўқитишда турли ахборот воситаларидан ўринли, мақсадли, самарали фойдаланиш вазифаси туради. «видео топишмоқ» стратегиясидан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларга ўрганилаётган мавзу моҳиятини тасвирий ёритишга ёрдам берувчи изоҳларсиз бир нечта видеолавҳа намойиш қилинади ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар ҳар бир лавҳада қандай жараён акс эттирилганлигини изоҳлайди ўқувчи (тингловчи ва курсант) видео лавҳаларда акс этган жараён, ҳодиса ёки воқеликларнинг моҳиятини дафтарларига қайд этади ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб қайтаради видео лавҳалар намойиш қилингач, ўқувчи (тингловчи ва курсант)лардан лавҳада қандай жараён, ҳодиса ёки воқелик акс этганлиги, қайси бадиий асар …
2
. стратегияни қўллашда қуйидаги шартларга риоя этиш шарт: ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар давра қуриб ўтиришлари, ўртага ташланган савол юзасидан ўз тушунчаларини баён этишлари ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар ўзларига навбат келишини кутиб ўтирмай, мавзу (савол, масала, муаммо) юзасидан фикрларини айта олишлари машғулотда ҳар бир ўқувчи (тингловчи ва курсант)нинг фаол иштирок этиши, муҳокамага ўз ҳиссасини қўшишини таъминлаш ўқитувчи муҳокама якунида билдирилган фикрларни умумлаштириши, ҳар бир ўқувчи (тингловчи ва курсант) нинг иштирокини кўрсатиб ўтиши мумкин. стратегия, одатда, машғулотнинг бошланиши ёки якунида қўлланилади. «дебат» методи «дебат» (французча «дебаттере» сўзидан олинган бўлиб, «дебац» – «баҳслашмоқ») технологияси йиғилиш, мажлис ёки машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан иштирокчилар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қилади. ўқув машғулотларида дебат қуйидаги тартибда уюштирилади: ўрганилаётган мавзу юзасидан ба ҳ с юритилиши зарур бўлган муаммо танланади муаммо юзасидан ало ҳ ида ў қ увчи ( тингловчи ва курсант , гуру ) ҳ ёки жуфтлик томонидан билдириладиган фикрлар та ҳ …
3
и бўлса тузатиш киритинг! 5. иншо (ҳикоя, мақола) матнини оққа кўчиринг! 6. иншо (ҳикоя, мақола) ни жамоадошларингизга ўқиб беринг! стратегия асосида ишлаш учун ўқувчи (тингловчи ва курсант) ларга 9-10 дақиқа вақт берилади. уни кичик гуруҳларда ҳам қўллаш мумкин. бунда ўқувчи (тингловчи ва курсант) ларни гуруҳларга бириктириш учун рақамли карточкалардан фойдаланиш қулай. ҳар бир кичик гуруҳ алоҳида мавзулар асосида ҳикоя, эссе ёки мақолаларни тайёрлаши мумкин. ҳикоя, эссе ёки мақолаларни тайёрлашда гуруҳ аъзоларининг биргаликда, ўзаро фикр алмашиб фаолият юритишларига эришиш мақсадга мувофиқдир. белгиланган вақт ниҳоясига етгач, ҳар бир гуруҳнинг иши тақдимот асосида намойиш этилади. ўқитувчи ҳикоянинг мазмуни, савияси ва орфографик хатоларига эътибор берган ҳолда гуруҳ ишини баҳолайди. стратегияни қўллаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: ҳар бир ўқувчи (тингловчи ва курсант), жуфтлик ёки гуруҳга ўрганилган мавзуга оид бир нечта таянч тушунча ёки мавзулар ёзилган карточкалар тарқатилади ўқувчи (тингловчи ва курсант), жуфтлик ёки гуруҳ карточкада кўрсатилган тушунча ёки мавзулардан бирини танлаб, у асосида кичик ҳикоя, …
4
а хизмат қилади. уни қўллашда ўқувчи (тингловчи ва курсант) лар мавзу (масала, муаммо) моҳиятини оғзаки баён ёки ёзма матн кўринишида эмас, балки асосий ғоя, таянч тушунча, муҳим жиҳатларини жадвалда аниқ, қисқа ифодалаш кўникмаларини ўзлаштиради. машғулотда график органайзерни қўллаш бўйича ўқувчи (тингловчи ва курсант) ларга қуйидаги жадвал намунасини тақдим этиш мумкин: моҳияти ижтимоий тарбия турлари маънавийахлоқий тарбия ақлий тарбия жисмоний тарбия эстетик тарбия меҳнат тарбияси мақсади вазифалари ўзига хос жиҳатлари «инсерт» график органайзери «инсерт» график органайзер методи янги мавзу бўйича ўқувчи (тингловчи ва курсант) ларнинг муайян тушунчаларга эгаликларини аниқлаш, уларда матнга нисбатан таҳлилий ёндашиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. уни қўллашда ўқувчи (тингловчи ва курсант) лар қўйидаги схемалар билан ишлайди: 1. матн гуруҳларнинг фикрлари билан қиёсий таққосланганда: махсус белгилар махсус белгиларнинг маъноси з матнда гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар ўз аксини топган бўлса с матнда гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар ўз аксини топмаган бўлса ? матн билан танишиш жараёнида саволлар туғилса (тушунмовчиликлар юзага келса) …
5
лади гуруҳ аъзолари орасидан лидерлар белгиланади лидерлар синф жамоасини гуруҳ натижалари билан таништиради гуруҳларнинг ёндашувлари умумлаштирилиб, якуний хулоса чиқарилади “cаsе-study” методи “cаsе-study” (инглизча “cаsе” – воқеа, ҳодиса, “study” – ўрганиш, ўқиш, ўқимоқ cўзларининг бирикувидан ҳосил қилинган.) методи аниқ, реал ёки сунъий яратилган вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. мазкур метод тингловчи-курсантларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали ўқитувчи томонидан тингловчи-курсантларга билимларни тайёр ҳолда етказиш ёки ечимларни бериш эмас, балки уларни ҳал этишнинг энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. яъни, тингловчи-курсантларни бевосита ҳар қандай мазмунга эга муаммоли вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга, унинг ечимини топиш учун мустақил изланишга ҳамда аниқ ёки муқобил қарорлар қабул қилишга ўргатади. агар у ўқув жараёнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, метод характерига эга бўлади, бирор-бир жараённи тадқиқ этишда босқичма-босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни ўзида акс эттиради. технология …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интерфаол методлар"

1535445094_72343.docx интерфаол методлар режа: 1. «видео топишмоқ» стратегияси 2. «ягона давра» стратегияси 2. «дебат» методи 3. «ёзма иш» стратегияси 4. «жадвал» график органайзери 5. «инсерт» график органайзери «видео топишмоқ» стратегияси сўнгги йилларда педагогик фаолиятда турли ахборот воситалари (компьютер, телевидение, радио, нусха кўчирувчи қурилма, слайд, видео ва аудио магнитофонлар) ёрдамида таълим жараёни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. ўқитувчилар олдида ўқитишда турли ахборот воситаларидан ўринли, мақсадли, самарали фойдаланиш вазифаси туради. «видео топишмоқ» стратегиясидан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларга ўрганилаётган мавзу моҳиятини тасвирий ёритишга ёрдам берувчи изоҳларсиз бир нечта видеолавҳа намойиш қ...

DOCX format, 261.5 KB. To download "интерфаол методлар", click the Telegram button on the left.

Tags: интерфаол методлар DOCX Free download Telegram