интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари

DOCX 136.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1535444939_72340.docx интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари режа: 1. интерфаол таълимнинг умумий тавсифи 2. интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари 3. интерфаол таълимнинг асосий белгилари бугунги тезкор замонда таълим самарадорлигини оширишнинг энг мақбул йўли – машғулотларни интерфаол методлар ёрдамида ташкил этиш, деб қаралмоқда. хўш, интерфаол методларнинг ўзи нима? улар қандай дидактик имкониятларга эга? таълим жараёнида интерфаол методларнинг ўринли, мақсадга мувофиқ қўлланилиши қандай самараларни кафолатлайди? қуйида ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. юқоридаги саволларга жавоб топишда дастлабки энг тўғри қадам таянч тушунча – «интерфаол» атамасининг луғавий маъноси билан танишишдир. «интерфаол» тушунчаси инглиз тилидаги «interact»(рус тилида «интерактив») сўзидан олинган бўлиб, луғавий нуқтаи назардан «inter» – ўзаро, икки тарафлама, «act» – ҳаракат қилмоқ, иш кўрмоқ каби маъноларни англатади интерфаол таълим – таълим жараёни иштирокчиларининг билим, кўникма, малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этишга асосланувчи таълим интерфаоллик – таълим жараёни иштирокчиларининг билим, кўникма, малака ҳамда муайян …
2
тида билимларни оғзаки тарзида ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларга етказиб беришга интилади. фаоллик кўрсатиш ўқитувчигагина хос бўлиб, ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар бу вазиятда суст тингловчи бўлиб қолади. уларнинг асосий вазифаси ўқитувчини тинглаш, зарур ўринларда ёзиш, саволлар билан мурожаат қилинганида жавоб қайтариш, кам ҳолатларда (рухсат этилганидагина) сўзлашдан иборатдир. анъанавий таълимдаги бир томонламалик олий таълим тизимидаги фақат маъруза машғулотларида эмас, семинар дарсларида ҳам устуворлик қилади. унга кўра, «етказиб берувчи» ролида энди ўқитувчи эмас, балки ўқувчи (тингловчи ва курсант) намоён бўлади. ўқувчи (тингловчи ва курсант), асосан, ўзи ўзлаштирган билимларни намойиш этади, ўқитувчи эса унинг фикрларини тинглайди, зарур ўринларда саволлар билан мурожаат қилади. ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар гуруҳи (жамоаси) бу вазиятда бутунлай суст иштирокчи, тингловчи бўлиб қолади. бир қарашда ўқувчи (тингловчи ва курсант) ёки ўқитувчи томонидан узатилаётган ахборотларнинг қабул қилиниши ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар гуруҳи (жамоаси) учун билимларни ўзлаштириш имкониятини яратаётгандек таассурот уйғотади. бироқ, психологик тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, бу тарзда қабул қилинган билим (маълумот)лар жуда …
3
м жараёнининг асосий иштирокчилари – ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик, қизғин баҳсмунозара, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда ўқувчиларнинг ўзаро яқинликларини юзага келтириш, «ўқитувчи – ўқувчи – ўқувчилар гуруҳи»нинг ўзаро бир-бирларини ҳурмат қилишлари, тушунишлари ва қўллаб- қувватлашлари, самимий муносабатда бўлишлари, руҳий бирликка эришишлари кабилар билан тавсифланади»[footnoteref:1]. [1: иноятов у.и., муслимов н.а., усмонбоева м., иноғомова д. педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб: методик қўлланма. – тошкент: низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети, 2012. – б.122. ] замонавий таълим, жумладан унинг тобора оммалашиб бораётган шакли – интерфаол ўқитишда суҳбат (диалог) қуйидаги шахслар ўртасида ташкил этилади: интерфаол таълимдаги су ҳ бат иштирокчилари ўқувчи (тингловчи ва курсант) – ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларнинг жуфтликда ишлаши ўқувчи – ўқувчи (тингловчи ва курсант)лар гуруҳи (гуруҳ ёки кичик гуруҳда ишлаш) ўқувчи – ўқувчи(тингловчи ва курсант)лар …
4
р, дарс жиҳозлари)га эга бўлиш ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ишонч ва ҳурматга асосланиши ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳининг ўзаро ҳамкорликка эриша олиши таълим жараёнида демократик ғояларнинг устувор ўрин тутиши ахборотларни тақдим этишда хилма-хил метод, воситаларнинг самарали, ўринли, мақсадга мувофиқ ва ўзаро мосликда қўллашга эришиш шу билан бирга, ўқитишда интерфаол таълимнинг самарадорлиги қуйидаги иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ: ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан қўйиладиган талабларга бўйсуниш хоҳишига эгаликлари ўқувчиларнинг дарсга масъулият билан ёндашишлари, бурчларини англай олишлари иккиламчи омиллар ўқувчиларнинг дарсга психологик тайёрликлари ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ўқувчиларнинг муайян даражада ҳаётий тажрибаларга эгаликлари ўқувчиларнинг тенгдошлари ва ўқитувчи билан ҳамкорлик қилишга мойилликлари ўқитувчи таълим жараёнида интерфаол таълим ёрдамида ўқувчиларнинг қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик, ўз-ўзини назорат, ўз-ўзини бошқариш, самарали суҳбат олиб бориш, тенгдошлари билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш, мустақил ҳамда танқидий фикрлаш, муқобил таклифларни илгари суриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш, ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби сифатларни …
5
ндашиш; · гуруҳ ёки жамоадошлари билан руҳий яқинликка эришиш; · ўз ички имконият ва қобилиятларини тўлиқ намоён қила олиш; · фикрлаш, фикрларни умумлаштириш ва улар орасидан энг муҳимларини саралаш; · ўз фаолиятини назорат қилиш ва мустақил баҳолаш; · ўз имкониятлари ва кучига ишонч ҳосил қилиш; · турли вазиятларда ҳаракатланиш ва мураккаб вазиятлардан чиқа олиш интерфаол таълим: · таълим олувчи (ўқувчи, тингловчи ва курсант)ларда билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни уйғотади; · таълим жараёнининг ҳар бир иштирокчисини рағбатлантиради; · ҳар бир ўқувчи (тинглович ва курсант)нинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади; · ўқув материалининг самарали ўзлаштирилиши учун қулай шароит яратади; · ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларга кўп томонлама таъсир кўрсатади; · ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларда ўрганилаётган мавзулар бўйича фикр ҳамда муносабатни уйғотади; · ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларда ҳаётий зарур кўникма, малакаларни шакллантиради; · ўқувчи (тингловчи ва курсант)ларнинг хулқ-атвори ижобий томонга ўзгаришини таъминлайди интерфаол таълимнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: асосий белгилар кўп фикрлилик суҳбат (диалог) фикрлашга асосланган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари"

1535444939_72340.docx интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари режа: 1. интерфаол таълимнинг умумий тавсифи 2. интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари 3. интерфаол таълимнинг асосий белгилари бугунги тезкор замонда таълим самарадорлигини оширишнинг энг мақбул йўли – машғулотларни интерфаол методлар ёрдамида ташкил этиш, деб қаралмоқда. хўш, интерфаол методларнинг ўзи нима? улар қандай дидактик имкониятларга эга? таълим жараёнида интерфаол методларнинг ўринли, мақсадга мувофиқ қўлланилиши қандай самараларни кафолатлайди? қуйида ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. юқоридаги саволларга жавоб топишда дастлабки энг тўғри қадам таянч тушунча – «интерфаол» атамасининг луғавий маъноси билан танишишдир. «интерфаол» тушунчаси инглиз тилидаги «interact»(рус тилида «интерак...

DOCX format, 136.6 KB. To download "интерфаол таълим ва унинг дидактик имкониятлари", click the Telegram button on the left.